педагогнинг индивидуал фаолият услуби

DOC 1,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1544255351_73204.doc педагогнинг индивидуал фаолият услуби режа: 1. педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси 2. гуруҳни бошқаришнинг психологик асослари педагогнинг индивидуал фаолият услуби педагоглик – инсон жамияти тарихи бошлангандан эътиборан давом этиб, шу билан бирга ҳамма вақт жамият ва жамоатчилик томонидан эътиборга лойиқ деб ҳисобланиб, эъзозлаб келинган касбдир. насириддин тусий ўзининг "педагогларни тарбиялаш тўғрисида" деган асарида шундай дейди: "…педагог мунозараларни олиб боришни, рад этиб бўлмайдиган даражадаги исбот килишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим… педагог нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. дарс пайтида педагогнинг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин…" қобилиятли, ижодкор инсон –у ҳар доим ўзига хос шахсдир. педагогда индивидуалликнинг шаклланиши болани ижодий шахс сифатида тарбиялашга ёрдам беради. ҳар қандай катта одам онгли равишда педагоглик касбини танлар экан, у танлаган йўлини амалга ошириш чоғида аллақачон шахс бўлиб шаклланади ва шак-шубҳасиз индивидуалдир. педагог ва тарбиячилар ичида турли-туман шахслар …
2
и танлаши мумкин, лекин улардан ҳар хил фойдаланилади. шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу юқори педагогик тажрибани қабул қилиниши ва уни кенг тарқатилишига тааллуқлидир. уни таҳлил қила туриб педагог доимо шуни ёдда тутиши лозимки, бундай тажриба, малака амалий жиҳатдан олиб қаралганда унинг муаллифи шахсидан ажралмас бўлади ва педагогнинг индивидуаллиги ҳамда умумаҳамиятга эга бўлган педагогик топилмалар бирлашмасидан ташкил топади. шу сабабли педагогик тажрибаларни тўғридан-тўғри бошқа педагоглар ёки тарбиячилар томонидан кўчириб олишнинг келажаги йўқ ҳамда бу ҳол ёмон натижалар беради. бунинг юзага келиш сабаби шундаки, педагогнинг психологик индивидуаллигини айнан қайтариш қийин, уларсиз натижалар ўз-ўзидан бошқача бўлиб чиқади. бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун педагогик тажрибанинг муҳим қисмини ажратиб олиб, онгли равишда муаммо қўйиш ва уни ижодий индивидуал қайта ишлаб, ҳал этиш лозим. бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай педагогик тажрибани шундайлигича кўчириб олмаслик керак: ундаги асосий ғояни аниқлаб, доимо ўзлигича қолмоғи, яъни ёрқин индивидуал хислатларга эга бўлмоғи лозим. бу ҳолат болаларни ўқитиш ва тарбиялаш самарасини …
3
ригидлик, қотиб қолиш билан характерланади. сидқидиллик виждонан, саранжомлик билан, тўлиқ ва асосланган совуққонлик, палапартиш, ўлда-жўлда, юзаки мотивация сидқидиллик, ўз ихтиёри, ўз ташаббуси билан ҳаракат қилади. фаол жон-жаҳди билан киришиб, бор кучини жалб қилади. зўрма-зўраки, мажбуран, босим остида, ҳаракатсизлик, лоқайдлик, дангасалик билан, қизиқишсиз иш-ҳаракатининг йўналтирилиши мустақил, ажралган ҳолда, бировга боғлиқ бўлмасдан. режаланган, мақсадга йўналган. доимо қатъият билан. мустақил эмас, тақлид қилиб, мақсадсиз, режасиз, пала-партиш, онда-сонда, қатъиятсиз. когнитив ташкил этиш тушуниш билан, англанган, йўналган, натижаларни англаган ҳолда, рационал, иқтисод қилган ҳолатда. тушунмасдан, шунчаки, хато усул бўйича. тайёрланмасдан, тўсатдан, рационал бўлмаган ҳолда, кам фойдали. умумий баҳо яхши ёмон педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси бўлажак педагогларнинг олий ўқув юртида олган психологик билимлари икки унчалик ёқимли бўлмаган хоссага эга. улар, биринчидан, педагогга амалиётда зарур бўлган барча билимларни ўз ичига қамраб олмаган, бунга сабаб педагогик олий ўқув юртларида психологик фанларни ўқитиш учун ажратилган дарс соатлари ҳажмининг чегараланганлигидир. иккинчидан, бу олинган билимлар тезда эскириб қолади ва ҳеч бўлмаганда …
4
гга мунтазам равишда илмий китобларни ва журналларни ўқишга ҳожат йўқ, асосий психологик билимлар жамланган ҳолда келтирилган, педагогик фаолият учун фойдали бўлган бўлимларга мурожат қилишнинг ўзи етарлидир. педагогнинг касбий фаолияти давомида жуда зарур жиддий жиҳат – бу ўз- ўзини бошқаришдир, яъни ўз психик ҳолати ва хулқ- атворини бошқара олиш қобилияти, мураккаб педагогик ҳолатларда муқобил ҳаракатлана олишидир. ўз - ўзини бошқариш зарурияти қуйидаги ҳолларда келиб чиқади: ўз-ўзини бошқаришнинг психологик асослари билиш жараёнини ўз ичига олади: сезги, идрок, диққат, хаёл, тафаккур, хотира, нутқ, шунингдек шахс хислатлари – хулқ атвори, эмоционал ҳолати, вазиятга муносабати. юқорида қайд этиб ўтилган психик жараёнларда ўз-ўзини бошқариш одам хусусиятлари ва ҳолатлари, унинг иродаси ва ички туйғулари билан боғлиқдир. маълумки, ички туйғу барча психик ҳолатларни бошқаришда эркинлик асоси бўлиб хизмат қилади, ирода бўлса хатти - ҳаракатлар қуввати ва йўналишларини таъминлайди. қабул қилиш ўз- ўзидан бошқарувни аниқ қабул қилиш вазифаларини қўяди – образни тузиш, қўйилган саволларга – нимани кузатиш керак? нима …
5
да, аффект ёки стресс ҳолатларида рўй беради. бир мунча таъсир қиладиган воситалар – дам олиш, даволаш, психофизик аутотренинг бу тарздаги диққатни бошқаришда яхши самара беради. ихтиёрий диққатни, қизиқиш уйғотадиган, сўз ёрдамида ёки қўллаб- қувватлаш орқали бошқариш мумкин. одамнинг диққатини бирор нарсага қаратиш учун, унинг қизиқишини қўллаб - қувватлаш кифоя қилади. сўз орқали ўз-ўзини йўналтириш ёки вербал ўзи-ўзини бошқариш ҳар доим тўғридан- тўғри ёки бевосита қизиқишга асосланади. айрим ҳолларда ўзини мажбур қилиб қандайдир объект, ҳолат ёки воқеликнинг қизиқарли томонларига эътиборни қаратиш, диққатни узоқ бўлмаган вақт оралиғида жалб қилиш учун етарли бўлади. қабул қилиш орқали ҳам уларни маълум даражада бошқариш мумкин. педагог учун эслаш қобилиятини бошқариш бир мунча қийинроқ ва зарурроқдир. учтадан иккита бизга маълум эслаш жараёни – эслаб қолиш ва олинган ахборотни қайта тиклашни – ўз- ўзини бошқариш билан ривожлантириш мумкин. эслаб қолиш жараёнининг учинчиси – ахборотни сақлаб қолишни бошқариш мушкулроқдир, чунки у онг ости ҳолати (шахс томонидан англаб олинмайдиган психик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "педагогнинг индивидуал фаолият услуби"

1544255351_73204.doc педагогнинг индивидуал фаолият услуби режа: 1. педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси 2. гуруҳни бошқаришнинг психологик асослари педагогнинг индивидуал фаолият услуби педагоглик – инсон жамияти тарихи бошлангандан эътиборан давом этиб, шу билан бирга ҳамма вақт жамият ва жамоатчилик томонидан эътиборга лойиқ деб ҳисобланиб, эъзозлаб келинган касбдир. насириддин тусий ўзининг "педагогларни тарбиялаш тўғрисида" деган асарида шундай дейди: "…педагог мунозараларни олиб боришни, рад этиб бўлмайдиган даражадаги исбот килишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим… педагог нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳархандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. дарс пайтида педагогнинг ўзини тута олмаслиги ...

Формат DOC, 1,3 МБ. Чтобы скачать "педагогнинг индивидуал фаолият услуби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: педагогнинг индивидуал фаолият … DOC Бесплатная загрузка Telegram