маданиятлараро мулоқот минтақавий конфликтларни ечиш омили. этноэтикетда ахлоқий тасаввурларнинг ифодаланиши

DOC 69,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664482895.doc маданиятлараро мулоқот минтақавий конфликтларни ечиш омили. этноэтикетда ахлоқий тасаввурларнинг ифодаланиши бугунги кунда барча давлатларнинг равнақи ва ривожининг асоси, шубҳасиз унда истиқомат қилаётган турли этномаданий, миллий гуруҳларга тегишли элат ва миллат вакилларининг тинчтотув ва фаровон ҳаёти, барқарор ўзаро муносабатлари ва бағрикенглигига бориб тақалади. мамлакатда мавжуд ўзга миллатлар маданиятига ижобий муносабатда бўлиш, уларнинг миллий қадриятлари ва урф-одатларига ҳурмат билан қараш, маданий меросларини оёқ ости қилмаслик ва уларни келажак авлод учун асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. бундан ташқари юқори профессионал билим ва малакага эга бўлган, чет тилларини мукаммал эгаллаган бўлажак мутахассислар барча олий таълим муассасаларининг кўзлаган мақсадидир. айнан билим ва малака, чет тилларини ўзлаштирганликҳозирги замоннинг барча мезонларига жавоб бера олади. жумладан, биринчи президентимиз и.a. каримов, “...яна бир муҳим вазифамиз − бу ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини ривожлантиришга кўмаклашиш, уларга яратиб берилган имконият ва шароитларни янада кенгайтиришдан иборат. шу орқали юртимизда қарор топган миллатлараро тотувлик ва барқарорликни …
2
ла оладиган, ўз юрти, халқи, давлати манфаатларини юксак билим ва иқтидор билан ҳимоя қилишга қодир мутахассисларгина бундай улкан глобал муаммоларни ечишга қодирдирлар. шунинг учун ҳам ўзбекистонда чет тилларни ўргатиш соҳаси давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. зеро, “бугун жаҳон ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин эгаллашга интилаётган мамлакатимиз учун, чет эллик шерикларимиз билан ҳамжиҳатликда, ҳамкорликда буюк келажагини қураётган халқимиз учун хорижий тилларни мукаммал билишнинг аҳамиятини баҳолашнинг ҳожати йўқдир”. тил – тафаккурни ривожлантирувчи ва маданий-тарихий анъаналарни авлодларга етказиб берувчи восита хисобланади. у фақатгина мулоқот воситаси бўлибгина қолмай, балки маданий бойликларни асровчи хазина ҳамдир. тил ва, табиийки, бу билан бирга адабиёт маданият тушунчасининг энг муҳим қирраларидан бири ҳисобланади. чунки тил юксак инсонийликни, қадркимматни ифодаловчи, миллатлараро маънавий бирликни акс эттирувчи ҳодиса. шунингдек, тил – тарихий хотирани, авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминловчи кўприк ҳисобланади. шу боис, ўз она тилимизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни янада мустаҳкамлаган ҳолда, уни қунт билан ўрганишимиз ва, шу аснода, ўз тарихимизни ҳам чуқур билишимиз …
3
жасида ўзбек тилига давлат мақоми берилди, “таълим тўғрисида”, “кадрларни тайёрлаш миллий дастури” каби таълим соҳасига оид бир қатор дастурлар қабул қилиниб, амалиётга тадбиқ этилди. юртимизда тилимизга эътибор тобора юксалаётгани туфайли аждодларимиз қолдирган маданий меросни тиклаш ва ўрганиш имкони туғилди, миллий қадриятлар тикланди, халқимиз маънавий жиҳатдан ўсди. шу билан бир қаторда мамлакатимизда чет тилларни ўрганишга эътибор йил сайин ортиб борар экан, бунинг замини тобора мустаҳкамланмоқда. бу борада юртбошимиз томонидан 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарор фикримизнинг ёрқин исботидир. юртимизда олиб борилаётган фан-таълим сохасидаги ўзгартириш ва янгиликлар ўзининг амалий жиҳатдан самарасини бериб келмоқда. бунда хорижий тилларни ўқитиш хам муҳим аҳамият касб этади. ўсиб келаётган ёш авлод ҳар томонлама баркамол, етук ва билимли бўлишида чет тилларнинг ҳам ўз ўрни ва аҳамияти бор. ўзбекистонда илмфанни, адабиёт ва санъатни, техника ва қишлоқ хўжалигини янада такомиллаштириш, хорижий технологиялар ва инвестицияларни ўрганишда ҳамда ҳаётга тадбиқ этишда хорижий тилларни мукаммал …
4
ка соҳасидаги ютуқларини ўрганиб, ўзлаштириб борган. машҳур пифагор узоқ йиллар миср, бобил ва хиндистонда яшаб, илм олган бўлса, буюк шарқ алломаси фаробий ўзини аристотелнинг шогирди деб ҳисоблаган. абу али ибн сино ўзининг жаҳнга таърифи кетган “тиб қонунлари” асарида, мутахассислар таъкидлашига кўра, юнон ва шарқ тиббиёти ютуқларини тўла мужассам эта олган. шу туфайли ҳам бу асар минг йилдан буён медицина оламида ўз қийматини йўқотмай келмоқда. аристотелнинг “поэтика” номли машҳур асарига ибн сино томонидан ёзилган “шеър санъати” деб номланган шарҳлар ҳам маданиятлараро бирлик рамзи, жахон маданияти ривожига қўшилган катта ҳиссадир. бундан ташқари, маданиятнинг бошқа соҳаларини олиб қарайдиган бўлсак ҳам, миллий руҳ билан бир қаторда умуминсоний муштаракликни яққол кўришимиз мумкин. мисол учун, санъатнинг буюк ва кўхна турларидан бири бўлган архитектура соҳасидаги кўплаб ютуқ ва ўзгаришларни олиб қарайлик. ваҳоланки, бизнинг ғуруримиз ҳисобланмиш самарқанд, бухоро, хива шаҳарларидаги архитектура ёдгорликлари хам дунё халклари меъморий санъати ўзаро уйғунлигининг рамзи ҳисобланади. хулоса ўрнида айтиш жоизки, мамлакатимизда тилларни яқиндан …
5
. аслида «маданият - у инсоннинг ижтимоий мавжудот сифатидаги камолотининг, инсонда инсонийлик ривожланишининг меъёрини тавсифловчи ҳодиса ҳисобланади. зеро маданият инсон фаолиятини, унинг натижасида яратилган моддий ва маънавий қадриятларни қамраб олган ҳолда шахс камолоти ва жамият тараққиётига хизмат қилувчи ижтимоий ҳодиса ҳисобланади» асрлар давомида турли дин вакилларининг бир заминда хаёт кечириши, улар орасида ихтилофлар кузатилмагани юртимиз халклари менталитетида азал-азалдан диний ва маданий бағрикенглик тушунчаларининг шаклланганига асос бўла олади. «маданият ва дин нафақат, миллий мансубликнинг қарор топишида, балки этноконфессионал асослардаги айрим зиддиятларни бартараф этишда ҳам катта роль ўйнайди. конфессиялараро мулоқот, маданиятлараро алоқа ва ҳамкорлик маданий адоват, тарқоқлик ва диний тоқатсизликка барҳам бериш учун самарали восита ҳисобланади» диний қарашлари турлича бўлсада, «бугунги кунда миллий ҳаётни диндан ташқарида тасаввур қилиш нихоятда қийин. бу диннинг кишилар турмушининг турли соҳаларига кириб борганида, маданияти, урф-одатлари, анъаналарига сингиб кетганида кўринади. бундай уйғунлашув шунчалик кучлики, баъзан қайси қадриятлар диний, қайси қад-рият миллий эканини ажратиб олиш ниҳоятда мушкул» дин ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маданиятлараро мулоқот минтақавий конфликтларни ечиш омили. этноэтикетда ахлоқий тасаввурларнинг ифодаланиши" haqida

1664482895.doc маданиятлараро мулоқот минтақавий конфликтларни ечиш омили. этноэтикетда ахлоқий тасаввурларнинг ифодаланиши бугунги кунда барча давлатларнинг равнақи ва ривожининг асоси, шубҳасиз унда истиқомат қилаётган турли этномаданий, миллий гуруҳларга тегишли элат ва миллат вакилларининг тинчтотув ва фаровон ҳаёти, барқарор ўзаро муносабатлари ва бағрикенглигига бориб тақалади. мамлакатда мавжуд ўзга миллатлар маданиятига ижобий муносабатда бўлиш, уларнинг миллий қадриятлари ва урф-одатларига ҳурмат билан қараш, маданий меросларини оёқ ости қилмаслик ва уларни келажак авлод учун асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. бундан ташқари юқори профессионал билим ва малакага эга бўлган, чет тилларини мукаммал эгаллаган бўлажак мутахассислар барча олий таълим муассасаларининг кўзлаган ма...

DOC format, 69,0 KB. "маданиятлараро мулоқот минтақавий конфликтларни ечиш омили. этноэтикетда ахлоқий тасаввурларнинг ифодаланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.