коллоид золларнинг тузилиши ва физик хоссалари

DOC 177,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1458308791_64077.doc коллоид золларнинг тузилиши ва физик хоссалари режа: 1. коллоид заррачаларининг тузилиши ҳақида мицелляр назария 2. коллоид заррачанинг тузилиши: ядро, гранула, мицелла 3. коллоид заррачаларнинг ишораларини аниқлаш 4. мицелланинг геометрик тузилиши рус олимлари а.в.думанский, н.п.песков, с.м.липатов, а.н.фрумкин ҳамда чет эллик олимлар фаянс, кройт ва бошқалар қўш электр қават назариялари асосида коллоид заррачаларнинг тузилиши ҳақида мицелляр назария яратишга муваффақ бўлдилар. дастлаб бу назарияни коллоид химияда ўрганиладиган барча объектлар (шу жумладан лиофиль золлар) учун татбиқ этиш мумкин, деб фараз қилинди. лекин кейинчалик олиб борилган текширишлар мицеллар назариянинг фақат лиофоб коллоидларга тааллуқли эканлигини аниқ кўрсатади. лиофил золлар, яъни юқори молекуляр ва полимер моддаларнинг эритмалари тамомила бошқа тузилишига эга эканлигини аниқланди. мицелляр назарияга мувофиқ, ҳар қандай лиофоб (гидрофоб) коллоид эритма икки қисмдан иборат: уларнинг бири – мицеллалар бўлиб, иккинчиси интермицелляр суюқликдир. мицеллалар алоҳида коллоид заррачалар бўлиб, улар золнинг дисперс фазасини ташкил этади. интермицелляр суюқлик эса ўша золнинг дисперсион мухитидан иборат; унинг таркибида эритувчидан ташқари …
2
и ва дисперсион мухитнинг бир қисмини ташкил қилади. шундай қилиб мицелла грануладан ва унинг атрофидаги қарама – қарши зарядли ионлардан иборат системадир. мицелла электр майдон таъсир этмаган шароитда электронейтрал бўлади. уни интермицелляр суюқлик қуршаб туради. буларни қуйидагича схема шаклида ёзиш мумкин: гранула (яъни коллоид заррача) = ядро + қўш адсорбцион қават; мицелла = гранула + қарама–қарши зарядли ионлар диффуз қават; золь = мицелла + интермицелляр суюқлик; гранула (коллоид заррача) ва мицеллани қуйидаги схема шаклида тасвирлаш мумкин: ядро адсорбцион қават адсорбцион қаватдаги қарши ионлар диффуз қаватдаги қарши ионлар коллоид заррача (гранула) мицелла мисол тариқасида темир (iii) гидроксид fe(oh)3 золини кўриб чиқамиз. бу золни ҳосил қилиш учун темир (iii) хлорид fecl3 эритмаси иссиқ холатда гидролиз қилинади. реакцияни олиб боришда икки шартга риоя қилиш керак: i – майда кристаллар ҳосил бўлиши учун реакция суюлтирилган эритмаларда ўтказилади; ii – қўш электр қават ҳосил бўлиши учун реакцияга киришиш учун моддалардан бири мўл миқдорда олинади. гидролиз …
3
cl -ионлари билан нейтраланган эмас, шунинг учун cl - ионлар гранулани қуршаб олади, натижада тамомила нейтрал мицелла ҳосил бўлади. энди манфий зарядли зоь сифатида as2s3 золини кўриб чиқамиз. бу золни ҳосил қилиш учун арсенит кислотага h3aso3 h2s таъсир эттириш керак; содир бўладиган реакция қуйидаги тенглама билан ифодаланади: 2 h3aso3 + 3h2s ↔ as2s3 + 6 hoh эритмада ортиқча миқдорда бўлган h2s бу системада ионли стабилизатор ролини ўйнайди. h2s ионларга диссоциланади. h2s ↔ hs - + h + бу ионлардан hs -ионлари (эмперик қойидага мувофиқ) мицелланинг ядроси as2s3 га адсорбиланади, шунинг учун бу системада: m [as2s3] - ядро; m [as2s3] nhs - - агрегат { m [as2s3] nhs - , (n-x)h +}- - гранула { m [as2s3] nhs - , (n-x)h +}- + x h + - мицелладир as2s3 мицелласи схематик равишда 1-расмда тасвирланган. 1-расм as2s3 мицелласи схематик тасвири. яна бир мисол тариқасида силикат кислота h2sio3 золини кўриб чиқамиз. бу системада …
4
нинг ядролари кристалл моддалардан тузилган бўлади. бу кристалларнинг ҳосил бўлиш механизмини 1953 йилда в.а.каргин ва з.я.берестнева аниқладилар: улар коллоид заррачаларнинг ҳосил бўлишини электрон микроскопда текшириб, янги назария яратдилар; бу назарияга мувофиқ, коллоид заррача ҳосил бўлиш механизми икки босқичда боради: дастлаб шарсимон аморф коллоид заррачалар ҳосил бўлади, сўнгра коллоид системасининг эскириши давомида бу заррачалар ичида майда кристаллчалар вужудга келади. натижада амфорф заррача ичида маълум кучланиш пайдо бўлиб, заррача кристалланади ва кристаллар мицелланинг ядросини ташкил этади. кристалланиш жараёни турли коллоид системаларда турлича тезлик билан боради. в.а.каргин ва з.я.берестнева олган натижаларга кўра кристалланиш жараёни – -олтин золида (хона температурасида) золь тайёрланганидан 5 минутдан кейин, -ванадий (v) оксид золида бир соатдан кейин, -алюминий гидроксид золида тахминан бир суткада кейин, -силикат кислота золида тахминан икки йилдан кейин тамом бўлади. олтингугурт золини олиш амалда олтингугурт золини натрий тиосульфат эритмасидан олиш ўнғай: na2s2o3 + h2so4 → s + so2 + na2so4 + h2o бу системада m[s] -ядро, …
5
22+ - агрегат, {m[h2sno3]* n sno22+, 2(n-x) cl-}+2x - гранула, {m[h2sno3]* n sno22+, 2(n-x) cl-}+2x + 2x cl- - мицелла бўлади (7-расм). 7-расм энди agi золининг тузилиши билан танишиб чиқайлик. агар agi нинг суюлтирилган эритмасига ортиқча миқдорда ki қўшилса, ионли стабилизатор вазифасини ki ўтайди ва гранула манфий зарядланади, чунки бу вақтда i - ионлари адсорбиланади; бу ерда m[agi] -ядро, m[agi ]* n i - - агрегат, {m[agi]* n i - , (n-x)k+ }+ - гранула, {m[agi]* n i - , (n-x)k+ }+ + xk+ - мицелладир (8-расм). 8-расм агар agno3 ортиқча бўлса, ионлар стабилизатор вазифасини agno3 бажаради; гранула мусбат зарядли бўлади; бу системада m[agi] -ядро, m[agi ]* nag+ - агрегат, {m[agi]* nag+, (n-x) no3-}+ - гранула, {m[agi]* nag+, (n-x) no3-}+ + x no3- - мицелла бўлади (9-расм). 9-расм {m[мкц]* nor- , (n-x) na+}- + x na+ фойдаланилган адабиётлар: 1. к.с.ахмедов, х.р.рахимов, «коллоид химия» тошкент «ўзбекистон» 1992 йил 2. ш.назаров «физик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"коллоид золларнинг тузилиши ва физик хоссалари" haqida

1458308791_64077.doc коллоид золларнинг тузилиши ва физик хоссалари режа: 1. коллоид заррачаларининг тузилиши ҳақида мицелляр назария 2. коллоид заррачанинг тузилиши: ядро, гранула, мицелла 3. коллоид заррачаларнинг ишораларини аниқлаш 4. мицелланинг геометрик тузилиши рус олимлари а.в.думанский, н.п.песков, с.м.липатов, а.н.фрумкин ҳамда чет эллик олимлар фаянс, кройт ва бошқалар қўш электр қават назариялари асосида коллоид заррачаларнинг тузилиши ҳақида мицелляр назария яратишга муваффақ бўлдилар. дастлаб бу назарияни коллоид химияда ўрганиладиган барча объектлар (шу жумладан лиофиль золлар) учун татбиқ этиш мумкин, деб фараз қилинди. лекин кейинчалик олиб борилган текширишлар мицеллар назариянинг фақат лиофоб коллоидларга тааллуқли эканлигини аниқ кўрсатади. лиофил золлар, яъни юқори мо...

DOC format, 177,5 KB. "коллоид золларнинг тузилиши ва физик хоссалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.