математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари. танланма

DOC 47.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662887038.doc 1000 = n 100 = n математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари. танланма режа: 1. математик статистиканинг вазифалари (масалалари). 2. бош ва танланма тўпламлар. 3. танланмаларнинг типлари, танлаш усуллари. математик статистикани қўллашдан асосий мақсад оммавий ҳодисалар ва жараёнлар ҳақида уларни кузатиш ёки эксперимент-лар натижасида олинган маълумотлар асосида хулосалар ҳосил қи-лишдан иборат. бу статистик хулосалар алоҳида тажрибаларга тегиш-ли бўлмасдан, балки тадқиқ қилинаётган ҳодисани келтириб чиқа-рувчи шарт-шароитларнинг доимий эканлиги фаразидаги шу ҳоди-санинг умумий тавсифлари (эҳтимолликлари, тақсимот қонунлари ва уларнинг параметрлари, математик кутилмалари ва ҳ.к.) ҳақида-ги даъволардан иборат. оммавий тасодифий ҳодисалар бўйсунадиган қонуниятлар-ни аниқлаш статистик маълумотларни — кузатиш натижаларини эҳтимоллар назарияси услублари билан ўрганишга асосланади. математик статистиканинг биринчи вазифаси (масаласи) — кузатишлар ёки махсус ўтказилган экспериментлар натижасида олинган статистик маълумотларни тўплаш ва гуруҳлаш усуллари-ни кўрсатиш. математик статистиканинг иккинчи вазифаси (масаласи): а) ҳодисанинг номаълум эҳтимоллигини баҳолаш; номаълум тақсимот функциясини баҳолаш; кўриниши маълум бўлган тақси-мотнинг параметрларини баҳолаш; тасодифий …
2
ри асосида баҳолаш. агар бир жинсли объектлар тўпламини бу объектларни тав-сифловчи бирор белгига нисбатан ўрганиш талаб этилса, у ҳолда ялпи текшириш ўтказиш, яъни тўпламнинг ҳар бир объектини уш-бу белгига нисбатан текшириш табиий бўлади. бироқ, амалда, ял-пи текширишни ўтказиш у ёки бу сабабларга кўра кўпинча мум-кин бўлмайди. бундай ҳолларда бутун тўпламдан чекли сондаги объектлар тасодифий равишда танланади ва улар ўрганилади. танланма тўплам, ёки оддий қилиб, танланма деб тасоди-фий равишда танлаб олинган объектлар тўпламига айтилади. бош тўплам деб танланма ажратиладиган объектлар тўпламига айти-лади. масалан, агар солиқ академиясининг барча талабалари бош тўплам бўлса, у ҳолда бирор гуруҳ талабалари танланма тўплам бўлади. тўплам (танланма ёки бош тўплам)нинг ҳажми деб бу тўп-ламдаги объектлар сонига айтилади. масалан, агар 1000 та детал-дан текширув учун 100 та деталь танлаб олинган бўлса, у ҳолда бош тўплам ҳажми , танланма ҳажми эса бўлади. танланмани тузишда икки хил йўл тутиш мумкин: объект танланиб, унинг устида кузатиш ўтказилганидан сўнг, у бош тўп-ламга …
3
еб таъкидлаш мумкин. агар бош тўпламнинг ҳажми етарлича катта бўлиб, танлан-ма эса бу тўпламнинг унча катта бўлмаган қисмини ташкил қил-са, у ҳолда такрор ва нотакрор танланмалар орасидаги фарқ йўқо-либ боради; чексиз бош тўплам қаралиб, танланма чекли ҳажмга эга бўлган лимит ҳолда бу фарқ йўқолади. амалиётда танлашнинг турли усуллари қўлланилади. бош тўпламни қисмларга ажратишни талаб қилмайдиган танлаш мав-жуд, масалан, оддий қайтарилмайдиган тасодифий танлаш ва од-дий қайтариладиган тасодифий танлаш, шунингдек, бош тўплам қисмларга ажратилгандан кейин амалга ошириладиган танлаш (ти-пик танлаш, механик танлаш, серияли танлаш) ҳам қўлланилади. бутун бош тўпламдан объектлар битталаб олинадиган тан-лаш оддий тасодифий танлаш деб аталади. агар танланган объ-ектлар кейинги танловда қатнашиши учун бош тўпламга қайта-рилса, бундай танлаш оддий қайтариладиган тасодифий танлаш, акс ҳолда эса оддий қайтарилмайдиган тасодифий танлаш бўла-ди. масалан, агар бирор ҳудуд бўйича ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш талаб этилган бўлса, оддий қайтарилмайдиган тасоди-фий танлаш қўлланилади, чунки айни бир одамнинг иш ҳақи фа-қат бир марта ҳисобга олинади. агар …
4
ир хил бўлган шунча группага механик ра-вишда ажратилиб, ҳар бир группадан эса айни битта номерли объект танланса, бундай танлаш механик танлаш деб аталади. ма-салан, агар станокда тайёрланган деталларнинг 20% ини танлаб олиш лозим бўлса, у ҳолда ҳар бешинчи деталь танланади; агар деталларнинг 5% ини танлаб олиш талаб этилган бўлса, у ҳолда ҳар йигирманчи деталь танланади ва ҳ.к. механик танлаш баъзан танланманинг репрезентативлигини таъминламаслиги мумкин. серияли танлаш деб шундай танлашга айтиладики, бунда объектлар бош тўпламдан битталаб эмас, балки «серия»лаб оли-нади ва улар ялписига текширилади. масалан, агар маҳсулотлар катта гуруҳдаги автомат дастгоҳлар ёрдамида тайёрланаётган бўл-са, у ҳолда фақат бир нечта дастгоҳнинг маҳсулоти ялписига тек-ширилади. серияли танлашдан текширилаётган белги турли сери-яларда унча ўзгармаган ҳолда фойдаланилади. амалиётда кўпинча комбинацияли (аралаш) танлаш қўлла-нилади, бунда юқорида кўрсатилиб ўтилган усуллардан бирга-ликда фойдаланилади. адабиётлар рўйхати 1. адиров т.ҳ, мамуров э.н. эҳтимоллар назарияси ва матема-тик статистикадан маърузалар матни. т.: тми, 2001 й. 2. г.м.булдык. теория вероятностей и математическая статисти-ка. …
5
ко а.в., черемных ю.н. математи-ческие методы в экономике. м.: изд. дис, 1998 г. 9. www.ziyonet.uz _1150705354.unknown _1150705378.unknown

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари. танланма"

1662887038.doc 1000 = n 100 = n математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари. танланма режа: 1. математик статистиканинг вазифалари (масалалари). 2. бош ва танланма тўпламлар. 3. танланмаларнинг типлари, танлаш усуллари. математик статистикани қўллашдан асосий мақсад оммавий ҳодисалар ва жараёнлар ҳақида уларни кузатиш ёки эксперимент-лар натижасида олинган маълумотлар асосида хулосалар ҳосил қи-лишдан иборат. бу статистик хулосалар алоҳида тажрибаларга тегиш-ли бўлмасдан, балки тадқиқ қилинаётган ҳодисани келтириб чиқа-рувчи шарт-шароитларнинг доимий эканлиги фаразидаги шу ҳоди-санинг умумий тавсифлари (эҳтимолликлари, тақсимот қонунлари ва уларнинг параметрлари, математик кутилмалари ва ҳ.к.) ҳақида-ги даъволардан иборат. о...

DOC format, 47.0 KB. To download "математик статистиканинг предмети ва асосий масалалари. танланма", click the Telegram button on the left.