стадионлар трибуналари

DOC 75,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404364998_52781.doc стадионлар трибуналари трибуналар, кўп холларда, спорт ареналари бош режаларида икки ён рафдан овал кўринишли ёки овал кўринишида қурилади. бунда футбол айдони 69х104 м, айланма югуриш йўлкаси узунлиги 400 м, футбол майдони ва чопиш йўлкаси орасида эса икки енгил атлетика сектори ойлашган бўлади. катта стадионлардаги спорт ареналарида енгил атлетика машғулотлари учун қўшимча югуриш йўлкасининг ташқи чегаралари бўйлаб қўшимча майдончалар ташкил этилади. трибуналарнинг сиғими стадионнинг қайси турга мўжалланганлигига қараб, 2.5 дан 100 минггача ўриндиқ ва туриш ўринларига эга бўлади. спортчилар ва томошабинлар учун қуйидаги трибуна остида ёки алохида бинода хоналар ажратилади; спортчилар учун — вестибюль-грелка гардероби билан, кийим алмаштириш, душ ва туалет хоналари, массаж, тиббиёт хонаси, ҳакамлар инструкторлар учун хоналар, дам олиш хонаси, буфетлар, спорт анжомларини сақлаш хоналари ва бошқалар; томошабинлар учун — касса, кулуар, ҳожатхона, буфет (ресторан), киоск ва бошқалар; маъмурий — хўжалик хоналари — бошқарув ва муҳофаза, анжомлар ва бошқалар. ўтирганда ва турганда тўсиқ кўринишни таъминлаш усуллари (қирқим ва …
2
либ, хоналардаги одамлар эвакуациясини қулайлаштиради, бир қаватли трибуналар остидаги хоналарнинг нишаб шипларини тўғрилаш учун кетадиган материаллар иқтисод қилинади. икки қаватли трибуналар арена тарафидан қаралганда, қаватлар орасидаги қуюқ соялик туфайли бой пластик кўринишига эга бўлади. спортаренасининг ғарбий томонида жойлашган тўғри бир томонли рибуна оптимал кўриниш шароитида режада турли шаклда бўлиши мумкин. у асосан 18-20 минг ўринли стадионларда кенг қўлланилмоқда. кўп сонли томошабинларни жойлаштириш мақсадида тўғри трапеция ёки эгри чизиқли шаклдаги трибуналар қўлланилмоқда. бундай трибуналар 35-40 минг ва ундан кўп ўрин сиғимига эга. кўп ҳолларда уч томонли тўғрибурчакли, тақасимон ёки эгри чизиқли (овал шаклига яқинлашувчи) спорт аренасининг ён томонидан бўлинган трибуналар кенг тарқалмоқда. дюссельдорф (германия), ванкувер (канада), пасандене (роуз-боуль, калифорния) шаҳарларидаги стадионлар бунга мисол бўла олади. уч томонли трибуналарнинг яна бир турида спорт аренасининг ғарбий омонида кўп сонли томошабинлар жойлаштирилган бўлиб, асосан куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган мусобақалар вақтида спорт аренаси кўринишига ижобий таъсир этади. бундай турдаги трибуналарга измайловкадаги (москва), мессиндаги ҳамда …
3
0-50 минг бўлиб, қўшимча тик туриб томоша қилиш учун катта микдорда жой ажратилган. эллипс ва с кўринишли заминдаги трибуналар янги трибуналар бўлиб, ганноверда лойиҳаланган заминдаги стадионда замонавий ечими акс этди. бунда эллипс кўринишли стадион қисми ер сиртидан чуқурда жойлашти-рилди, ўроқсимон қисми эса (тупроқ) тўқма тепалик кўринишга эга бўлиб, трибунанинг бу қисми спорт аренасининг ғарбида жойлашган. эллипсси-мон трибуна 25 минг ўринга мўлжалланган бўлса, ўроқсимон қисми эса 50 минг томошабиннинг тик туриши учун мўлжалланган. будапештдаги спорт аренаси бўйлама жойлашган стадион трибунаси тақасимон кўринишга эга. трибунанинг конструкцияси қоришиқ — темир-бетон ва тупроқдан ташкил топган. бундай шакл оммавий спорт ҳаракатлари кечаётган майдон атрофига кўп сонли томошабинларни (100 минг) жойлаштириш эҳтиёжидан келиб чиққан. трибунанинг ташқи ўлчамлари кўриш чегарасидан (190 м) ташқарига чиқиб кетган, 240 метр ва ундан кўп масофани қуролланган кўз билангина томоша қилиш имкони мавжуд. трибуналарни режада лойиҳалаштириш бевосита қирқим қурилишига боғланган бўлиб, улар биргаликда трибунанинг конструктив тузилишини ва архитектуравий композициясини аниқлайди. қуйида трибуна …
4
нструктив ечимлар 15-расмда кўрсатилган. стадион трибуналарининг такомиллашиш жараёнида уларнинг янги турлари – темир-бетон ва замин қоришиқ трибуналари яратилмоқда. биринчи марта лос-анжлес шаҳридаги олимпия стадионида бу турдаги трибуналар курилган (ақш, 1932 йил). бунда трибунанинг пастки қавати заминдаги қияликда, юқори қават эса-темир-бетон қурилмалардан томошабинлар учун 25 қатор ўринлари билан ташкил этилган. трибуналар остида хизмат кўрсатиш хоналари жойлашган. худди шундай икки қаватли трибуна неаполь шаҳридаги стадионда ҳам қўлланилган бўлиб, трибунанинг иккинчи қавати биринчи қавати учун ҳимоя ёпмаси кўринишида хизмат қилади. трибуналарнинг тўлиши ва томошабинларнинг эвакуацияси люклар орқали амалга оширилиб, улар қабул қилинган ўтиш жойларига қурилган. люклар орқали ўтиш системаси икки ёклама очиқ ёки бир варакай тарқалиш кўринишида бўлиши мумкин. бир варакай тарқалиш томошабинларнинг люклар олдида тўпланишини камайтириб, эвакуацияни бир текис ташкил этиш имконини беради. томошабин ўринларини секцияларга бўлиш ҳар бир секциядаги қатор 50 ўриндан ошмаслиги ва қатор чуқурлиги 75-80 см бўлиши керак. томошабин ўрини ўлчамлари: ўриндиқ узунлиги бўйича 40-42 см, эни 30-35 см, …
5
рт павильонлари очиқ спорт майдонларини ва стадион иншоотлари, очиқ сув ҳавзалари, яхтаклублар, эшкак эшиш станциялари, мерганлик тирлари ва стендларини шунингдек, турли спорт ўйинлари учун майдончаларни йил давомида (волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларни) хизмат кўрсатиши учун мўлжалланади. 32 павильонлар мақсадларига кўра хоналари, майдончалари ҳам турличадир. шу сабабли уларни режалаштиришда композицион усуллар хилма-хил характерга эга. содда композициядаги спорт павильони тўғри тўртбурчакли шаклга эга бўлиб, бинонинг фронтал ёки ён тарафидан аёллар ва эркаклар учун умумий кириш қисми мавжуд. павильонларни лойиҳалашда вестибюлдан фойдаланаётган ва спорт залига томон ҳаракатланаётган спортчилар қимининг бўлинишини инобатга олган ҳолда улар учун қулай ҳаракатланиш графигини таъминлаш керак. кичик ва ўртача катталикдаги стадионда барча очиқ спорт майдони ва майдончаларига хизмат кўрсатишни қулайлаштириш мақсадида спорт павильоннининг марказда жойлашиши мақсадга мувофиқ. кичик спорт павильонлари учун қуйидаги хоналар тизими назарда тутилади: вестибюль-грелка гардероби билан, сақлаш хонаси, конькилар билан таъминлаш ва тақдим этиш хонаси, буфет, санитария гигиена хоналари, спорт анжомлари хонаси; спорт зали, ёрдамчи ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"стадионлар трибуналари" haqida

1404364998_52781.doc стадионлар трибуналари трибуналар, кўп холларда, спорт ареналари бош режаларида икки ён рафдан овал кўринишли ёки овал кўринишида қурилади. бунда футбол айдони 69х104 м, айланма югуриш йўлкаси узунлиги 400 м, футбол майдони ва чопиш йўлкаси орасида эса икки енгил атлетика сектори ойлашган бўлади. катта стадионлардаги спорт ареналарида енгил атлетика машғулотлари учун қўшимча югуриш йўлкасининг ташқи чегаралари бўйлаб қўшимча майдончалар ташкил этилади. трибуналарнинг сиғими стадионнинг қайси турга мўжалланганлигига қараб, 2.5 дан 100 минггача ўриндиқ ва туриш ўринларига эга бўлади. спортчилар ва томошабинлар учун қуйидаги трибуна остида ёки алохида бинода хоналар ажратилади; спортчилар учун — вестибюль-грелка гардероби билан, кийим алмаштириш, душ ва туалет хоналари, м...

DOC format, 75,5 KB. "стадионлар трибуналари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: стадионлар трибуналари DOC Bepul yuklash Telegram