билимга асосланган инновацион иқтисодиёт ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари

DOC 175,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483470849_67096.doc билимга асосланган инновацион иқтисодиёт ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари режа: 1. билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти 2. инновация ва инновацион жараёнлар тушунчаси 3. ўзбекистон инновацион иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг барқарор ва оқилона нисбатларда ривожланишини таъминлаш, бозор талаблари асосида иқтисодиёт тармоқларини таркибий ўзгаришининг амалга оширилиши ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш даражасига боғлиқ. унинг асосида истеъмол товарларининг сифати жиҳатидан жаҳон бозори талабларига жавоб беришига эришишда билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти катта. “глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2015 йилда ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади. бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди” . республикада миллий инновацион тизимни …
2
арнинг илмий натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишда молиявий қийинчиликларга дуч келиш ҳоллари мавжуд. ундан ташқари, инновацион жараённи ривожлантиришда кичик инновация субъектлари билан йирик бизнес субъектлари ўртасида илмий-тадқиқотларни олиб бориш ва натижаларини амалиётга қўллашдаги иқтисодий муносабатларни талаб даражасида эмаслиги, мавжуд бўлган илмий кашфиётлардан етарли даражада самарали фойдаланишга имкон бермаяпти. бу муаммонинг долзарблигини 2008 йил 16 июлда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан “ишлаб чиқаришга инновацион лойиҳаларни ва технологияларни татбиқ этишни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори яна бир бор тасдиқлайди. унда фан билан ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, техника ва технологияларни янгилаш, илмий-амалий тадқиқотларни жадаллаштириш масалалари кўтарилган. инновацион янгилик ишлаб чиқариш жараёни учун зарур бўлган техника ва технологияларни такомиллаштириб бориш орқали унда банд бўлган иш кучи ресурсларининг меҳнат қилиш шароитларини енгиллаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш билан бирга ўсиб бораётган моддий ва маънавий истеъмол талабларини қондирилишини таъминлайди. бинобарин, инновация иқтисодиётнинг ривожланишини таъминловчи етакчи омил ҳисобланади. 2. инновация ва инновацион …
3
а ҳисса қўшган ва ҳукумат аозоларининг янги сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишига таъсир этувчи инновацион жараёндир. у ўзаро боъланган институтлар тизими бўлиб, улар “билимлар, янгиликлар ва янги технологияларни ташкил этиш, сақлаш ва узатишни амалга оширадилар” . п.друкернинг фикрича, тадбиркорларнинг инновацион фикрлашлари бир-биридан фарқланади. инновациялаштириш тадбиркорликнинг ихтисослашган йўналишидир. ҳар бир тадбиркор ўзининг ишлаб чиқариш объектида инновацион тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. шу билан бирга ихтисослашган инновацион фаолият билан шуғулланувчи субъектлар эса умуман тадбиркорлик фаолиятининг барча йўналишларига, илм-фан ва техника тараққиётида қўлга киритган янгиликлари билан ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш усулларини ташкил қилиш асосида уларга хизмат қилади . а.бусьгиннинг фикрига кўра, инновация - бу асосий капитал (ишлаб чиқариш фондларини) ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни илм-фан, техника, технологиялар асосида янгилашдир. инновация ҳозирги замон ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида қонуний ва объектив жараёндир. тадбиркорлик амалиётида инновация қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, инновацион жараённи ифодалайди. айрим ҳолатларда ишлаб чиқариш қисман эмас, балки тўлиқ инновацияга асосланади, натижада қатъий янги …
4
аҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва иқтисодий самара олишгача бўлган ишларни ўз ичига олади . бир гуруҳ ўзбекистонлик иқтисодчи олимларнинг хулосасига кўра, инновация-янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги технологиянинг биринчи марта тижорат асосида қўлланилиши. интенсив иқтисодий ўсиш ресурсларидан янада самарали фойдаланишга асосланган иқтисодий ўсиш. унинг етакчи омили фан ва техника тараққиётининг охирги талабларига жавоб берадиган дастгоҳ, янги технологиялар билан ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан ёки мақсадга ишлаб чиқариш майдонини кенгайтириш ҳисобига эмас, балки унда қўлланиладиган ресурсларни сифатини ошириш орқали эришилмоқда. 3. ўзбекистон инновацион иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. маолумки, инновация ютуқларининг иқтисодий натижалари ишлаб чиқариш жараёнида моддий ресурсларни, маҳсулот бирлигига сарфланадиган жонли ва буюмлашган меҳнатни тежашни, киши бошига меҳнат унумдорлигининг ошиб боришини, атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан ифлосланиш даражасини камайтиришни таъминлашда, ишлаб чиқаришда, ижтимоий соҳада банд бўлганларнинг иш ҳақи ва даромадларининг ўсиб боришида, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш даражасини ошиб боришида, ижтимоий инфратузилмани ривожланиб боришида ифодаланади. бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни инновацион асосда …
5
ларнинг бозордаги ҳаракатларини ишлаб чиқиш; синалган инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бозорда сотилишини таъминлаш. айтиш мумкин, ишлаб чиқариш жараёнида илмий-техникавий ишланмаларни қўлланилиши натижасида улар илмий-техникавий инновация маҳсулотларига айланади. инновацион жараён инновацион фаолиятга нисбатан кенг маънога эга бўлиб, инновацион жараённинг амалга ошириш хусусиятлари мавжуд. бозор иқтисодиёти шароитида инновацион жараён истеъмол талаблари таъсирида қисқа муддатларда ўзининг янгиликлари билан тавсифланадиган жараён бўлиб, унинг ҳаракати узлуксиз равишда такомиллашган ҳолда амалга ошириб бориладиган турли йўналишлардаги ҳаракатларни ўзида ифода этади. чунки, бозор муносабатлари шароитида инновация қўйилмаларининг эркин ҳаракати натижасида иқтисодий субъектлар ўртасида эркин рақобатнинг даражаси ошиб боради. инновация иқтисодий категория эканлигини назарий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: -инновацион фаолият инновация, инновацион жараёнга нисбатан кенг маънога эга бўлиб, илм-фан ва техника янгиликларини ишлаб чиқаришга татбиқ этилишини ифода этади. инновацион фаолият инновация ва инновацион жараённи тўлиқ қамраб олади; -инновация ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш учун йўналтирилган инновация маблағларининг асосий қисми бўлиб, ишлаб чиқариш субъектларининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"билимга асосланган инновацион иқтисодиёт ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари" haqida

1483470849_67096.doc билимга асосланган инновацион иқтисодиёт ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари режа: 1. билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти 2. инновация ва инновацион жараёнлар тушунчаси 3. ўзбекистон инновацион иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. билимга асосланган инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг аҳамияти бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг барқарор ва оқилона нисбатларда ривожланишини таъминлаш, бозор талаблари асосида иқтисодиёт тармоқларини таркибий ўзгаришининг амалга оширилиши ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш даражасига боғлиқ. унинг асосида истеъмол товарларининг сифати жиҳатидан жаҳон бозори талабларига жавоб беришига эришишда билим...

DOC format, 175,0 KB. "билимга асосланган инновацион иқтисодиёт ўзбекистон инновацион иқтисодиётининг ривожланиш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.