бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти

DOC 88,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1407759245_58475.doc бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти режа: 1. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти. 2. бозор иқтисодиётини шакллантиришда ва тараққиётида тадбиркорликнинг роли. бозор иқтисодиётининг вужудга келиши тадбиркорлик фаолиятининг кенг ривожланиши билан боғлиқ. жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибаси тадбиркорлик, бизнес иқтисодиётни ривожлантиришда хақиқий ҳаракатга келтирувчи куч эканлигини исботлади. бизнес бирор фаолият, иш юзасидан вужудга келадиган муносабатдир. бу муносабат ишбилармонларнинг иқтисодий муносабатларида намоён бўлади. инглиз тилидан таржима қилинганда, «business» - иш деган маънони англатади. иқтисодиёт назарияси дарслигида, - «бизнес – бу рухсат этилган, жамият аъзоларига наф келтирувчи фаолият билан шуғулланиб, пул, даромад топишни билдиради» деб кўрсатилган. кенг маънода, бизнес қонуний йўл билан даромад топишга қаратилган фаолиятдир. баъзи иқтисодчилар бизнес ва тадбиркорлик битта маънони билдиради деб ҳисоблайдилар. бошқалари эса улар 2 хил маънони билдирувчи категория деб асослайдилар. фикримизча, тадбиркорлик бизнеснинг асосий унсуридир. бизнесга тадбиркорликка тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган пул топишнинг бошқа соҳалари ҳам киради. масалан, мулкини ижарага …
2
и даражада фикрлаш ва ҳаракат қилиш қобилиятига эгадирлар. тадбиркорлик махсус тайёргарлик ва истеъдод талаб этади. дунёдаги энг йирик бизнесменлардан бири генри форднинг фикрича, ҳақиқий тадбиркор - ғояси бор кишидир. тадбиркорлар фойдани кўзлаб ишлайди, ўзига тўқ ва фаровон яшовчи гуруҳни ташкил этади. маъмурий - буйруқбозлик тизимида, кўп холларда, кишиларнинг қобилияти, ижодий ташаббускорлиги алоҳида рағбатлантирилмади. натижада тадбиркорликка бўлган қизиқиш кўпчилик аҳолида сўндирилди. бундан ташқари октябрь тўнтаришидан кейин бир неча марта тадбиркорлик қобилияти бор кишиларнинг асосий қисми сургун қилинди, қатағонга учради. республикамиз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг хусусий мулкчиликни тиклаш ва тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида тадбиркорлар деҳқон, ишчи ва зиёлилар ҳисобидан вужудга кела бошлади. тадбиркорлар таркибига фермерлар, томорқа хўжалик соҳиблари, ҳиссадорлик жамияти аъзолари, якка тартибда ишловчилар киради. замонавий бозор иқтисодиёти пул топишнинг қонунга зид бўлган усулларини тан олмайди. бизнес муносабати наркотик моддалар сотиш йўли билан, порахўрлик, ўғрилик, товламачилик билан пул топишни инкор этади. бизнеснинг …
3
изча, тадбиркорлик ва бизнес ўртасидаги боғлиқликни хаджимуротов а.а. қуйидаги иборада аниқ кўрсатиб берган: тадбиркорлик - бу махсус бизнес. ii. бозор иқтисодиёти шаклланишида ва бозор муносабатларининг ривожланишида тадбиркорлик муҳим роль ўйнайди. энг аввало, кичик ва ўрта бизнес корхоналари бозорни истеъмол маҳсулотлари билан тўлдиришда муҳим ўрин тутади. чунки кичик ва ўрта бизнес корхоналарида талабдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда юқори унумдорликка асосланган технологияларда маҳсулот ишлаб чиқарилади. тадбиркорлик фаолияти доимо янгиликка интилиш билан боғлиқдир. бу эса янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлайди. ўрта ва кичик корхоналарда бошқарувчи киши албатта мулк эгаси бўлиши шарт эмас. у ўзининг тадбиркорлик қобилияти, меҳнатсеварлиги, ишнинг кўзини билиши, билимдонлиги билан жуда катта муваффақиятга эришиши мумкин. xx асрда бу соҳада номи танилган кишилардан бири - ли яккокадир. у америкадаги "крайслер" автомобиль корпорациясини аниқ банкротликдан сақлаб қолади. ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий, ҳуқуқий шарт-шароитларини яратилишига алоҳида эътибор берилмоқда. президентимиз и.каримов тадбиркорликни ривожлантиришнинг қуйидаги натижаларини асослаб бердилар: · тадбиркорлик …
4
унинг икки томонлама фойдаси бор: биринчидан, аҳолининг банкларга пул қўйган қисми қўшимча даромад ола бошлайди ва фаровонлиги ошади, иккинчидан, муомаладаги пул айланиши тезлашади ва бу жамиятдаги молиявий барқарорликка ижобий таъсир кўрсатади. ўрта ва кичик бизнесни ўзбекистондаги ривожланиши аҳолининг ва биринчи навбатда ёшларнинг маънавий, мутахассислик қобилиятини кўтаради. ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғини ёшлар ташкил этгани учун ҳам тадбиркорликни республикамизда ривожланиши катта аҳамиятга эгадир. кичик ва ўрта бизнесни ривожланиши аҳолининг моддий, молиявий, интеллектуал ресурсларини ишга солиб, республикамизда мулкдорлар синфининг шаклланишини тезлаштиради. кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг кўп миқдорда вужудга келиши, бозор инфратузилмаси вужудга келишини тезлаштиради. натижада бир қатор брокерлик ташкилотлари валюта, фонд, товар биржалари, аудиторлик фирмалари, ахборот - маслаҳат ташкилотлари, суғурта идоралари, тадбиркорлик ҳуқуқини химоя килиш ташкилотлари, тижорат - воситачи фирмалар тизими ташкил топади. бозор инфратузилмаси эса иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида ўзининг ижобий аҳамиятини кўрсатади. тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожланиши натижасида вужудга келадиган ўрта ва кичик корхоналар маълум муддат ўтгач олаётган фойданинг бир қисмини солиқ …
5
. кичик ва ўрта бизнесни ривожланиши эса ана шу вазифани ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. тадбиркорликнинг ривожланиши юқорида эътироф этилганлардан ташқари, мулкдорлар қатламининг шаклланишига олиб келади. адабиётлар: 1. каримов и.а. ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. тошкент, "ўзбекистон" 1995й. 2. каримов и.а. иқтисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдевори. тошкент, "ўзбекистон" 2000й. 3. каримов и.а. жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш - тараққиёт гарови. тошкент, "халқ сўзи" 2001й 18 июл. 4. ўлмасов а. шарифхўжаев м. иқтисодиёт назарияси. xi боб тошкент, "меҳнат" 1995й. 5. мирсаидов м. тадбиркорлик: назария, амалиёт ва муаммолар. тошкент, "ўқитувчи" 1995й. 6. макконнел к. брю с. экономикс: принципы, проблемы, политика. 2 гл 24 м. республика 1992г. 7. экономика. учебник. (под. редакцией доц. а.с.булатова) гл. 23, м., изд. бек, 1995. 8. а.а.хаджимуратов. становление предпринимательства в узбекистане. издательство санкт - петербургского университета экономики и финансов. 1996. гл. i. 1. œлмасов а., шарифхœжаев м. иšтисодиёт назарияси. т. меќнат, 1995, 192-бет. 1. матвеев в.г. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти" haqida

1407759245_58475.doc бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти режа: 1. тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти. 2. бозор иқтисодиётини шакллантиришда ва тараққиётида тадбиркорликнинг роли. бозор иқтисодиётининг вужудга келиши тадбиркорлик фаолиятининг кенг ривожланиши билан боғлиқ. жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибаси тадбиркорлик, бизнес иқтисодиётни ривожлантиришда хақиқий ҳаракатга келтирувчи куч эканлигини исботлади. бизнес бирор фаолият, иш юзасидан вужудга келадиган муносабатдир. бу муносабат ишбилармонларнинг иқтисодий муносабатларида намоён бўлади. инглиз тилидан таржима қилинганда, «business» - иш деган маънони англатади. иқтисодиёт назарияси дарслигида, - «б...

DOC format, 88,5 KB. "бизнес, тадбиркорликнинг мазмуни ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.