бозор шароитларида ишлаб чиқариш воситаларини тақсимлаш тузилмаларининг қайта шаклланиши

DOC 121.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355579348_41077.doc www.arxiv.uz режа: 1. моддий-техника таъминот тизимининг моҳияти (тарихий фаслда). 2. ишлаб чиқариш воситалари бозорининг шаклланиши давридаги ўзига хосликлар. 3. ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш бозорининг фаолиятидаги ўзига хос жиҳатлар. 4. бозорни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда давлат таъминотини ислоҳ қилишнинг тактика ва стратегияси. 5. бозор шароитларида давлат таъминоти ва унинг бўлинмалари вазифаларини қисман сақлаб қолишнинг объектив зарурияти. моддий-техника таъминот тизимининг моҳияти (тарихий фаслда) таъминотчи – етказиб берувчи ташкилотларнинг шу кундаги аҳамияти ва фаолиятини тўғри баҳолаш учун, бозор муносабатлари ривожланаётган шароитларда қайта шаклланишини тушинтиришга ҳаракат қилиш учун қисқача тарзда уларнинг ўтмишдаги ривожи ва аҳволига тўхталиб ўтиш мақсадга лойиқдир. совет хокимияти иқтисодиёти тузилмасининг асосий ўзига хос жихати социалистик ишлаб чиқаришнинг режалаштирилишини товар муносабатларига қарама-қарши қўйилганидан иборат бўлди. режалаштириш товар ишлаб чиқаришни истисно қилди ва ҳар қандай бозор қонунлари пайдо бўлишини рад этди. барча асосий ишлаб чиқариш воситаларини марказлаштирилган тартибда режалаштириш ва тақсимлашга сўзсиз амал қилинди. совет ҳокимиятининг биринчи кунларидаёқ ишлаб чиқариш воситаларини тақсимлаш …
2
қандай мустақилликдан маҳрум эди. моддий бойликлар тақсимотининг ҳаддан ташқари марказлаштирилгани, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилараро муносабат натура тарзда эканлиги уруш туфайли вайрон бўлган хўжаликни тиклашни орқага сурар эди. 1921 йил март ойида янги иқтисодий сиёсат (яис)га ўтишга қарор қилинди. у моддий – техника таъминотини ташкил этиш ишига жиддий ўзгаришлар киритишни кўзда тутди. марказлашган тақсимот ва пулсиз ҳисоб-китоб таъминот ва етказиб беришнинг анча мослашувчан тижорат тизимига ўз ўрнини бўшатиб бериши керак эди. кўпчилик корхоналар яис шароитларида аста-секин давлат таъминотидан қутилиб, ўзларини керакли хом-ашё ва материаллар билан уларни бозордан сотиб олиб таъминлашга ўта бошладилар. шу билан бир вақтда ўша пайтгача таъминот режаси асосида тақсимланадиган материаллар тури қисқарди. йирик корхоналар бирлашмаси сифатида, тўла хўжалик ҳисоби асосида ишовчи трестлар пайдо бўлди. трестлар, амалда, ўз корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотлар билан таъминлаш ва уларни сотишликни ўз қўлларига оладилар, бу хол муомила харажатлари ошишига ҳамда улар ўртасидаги носоғлом рақобатга олиб келади. натижада, трестларни синдикатларга бирлаштириш мақсадга мувофиқ деб …
3
29 йилда ххок бош–бошқармалари ва синдикатлар ўрнига айрим тармоқларга раҳбарлик қилиш бўйича хўжалик ҳисобидаги тармоқ бирлашмалари тулизди, корхоналар эса саноатни бошқаруви асосий бўғинларига айланди. бирлашмаларга айлантирилган таъминот ва сотув бирлашмалари моддий хом ашё ресурсларини тайёрлаш, улар билан корхона, қуришлишларни таъминлаш, заҳира меъёрини белгилаш, буюртмалар қабул қилиш, уларни корхоналарга тақсимлаш билан шуғулландилар, ассортимент (маҳсулот турлари)ни ва стандарт (мезон)ни белгиладилар, шунингдек сифат устидан назорат ўрнатдилар. оқибат натижада бу корхоналар мустақилликга тўлиқ барҳам берди, улар раҳбарлари маъсулиятини пасайтирди, уларни ўз заҳираларидан эркин ва оқилона фойдаланиш имконидан маҳрум қилди. 1931 йилда ххок қарорига мувофиқ корхона директорларига ўз корхоналарини таъминлаш борасида кенг ҳуқуқлар берилди ва шу билан бир вақтда таъминотчи ва сотувчи идоралар ҳуқуқ ва мажбуриятларини чеклаш амалга оширилди. сотув фаолияти билан энди мустақил сотув ташкилотлари (пўлат сотувчи, рангли металл сотувчи ва х.к.) ёки уларнинг шахобчалари шуғуллана бошладилар. бундай шахобчалар тегишли тармоқ маҳсулотига талаб юқори бўлган худудларда очилди. таъминот фаолияти билан тармоқ таъминот бўлимлари ва …
4
халқ комиссарлаклари йириклаштириш туфайли янгидан-янги таъминот ва сотиш иборалари пайдо бўлди. 40-йилга келиб, 26 халқ камиссарлиги ташкил топди, уларнинг ҳар бирида бош таъминот (главснаб), бош сотув (главсбўт) ҳамда бош-бошқармалар таъминот бўлимлари ташкил этилди. таъминотчи – сотувчи ташкилотлар тобора бир-бирларининг фаолиятини такрорлай бошладилар, омборлардаги заҳиралар ошиб борди, товар айланиши секинлашди, муомила сарфи ўсди, лавозимлар ҳаддан зиёд кўпайди. буларни барчасини ҳисобга олган ҳолда 1940 йили моддий-техника таъминот ва сотиш идоралари тизимини қайта тузиш бошланди. натижада қуйидагилар таъминот идоралари бўлиб қолди: а) идора, база, омборлари билан халқ комиссарлари бош таъминоти; б) халқ комиссарлиги бош-бошқармаларининг чека тармоқар-сиз таъминот бўлимлари; в) саноат корхоналари таъминот бўлимлари. сотиш таркибларига қуйидагилар киради: а) район контора, база, омборлар тармоғи билан бош сотув (сбўт); б) контора, база ва омборлар тармоғи билан, агар мазкур тармоқда бош сотув (главсбўт) бўлмаса, бош тармоқ бошқармалари сотув бўлимлари; в) саноат корхоналари сотув бўлимлари. уруш даври – 1941-1945 йилларда етказиб берувчилар ва истеъмолчиларнинг хўжалик ҳисоби асосидаги …
5
чиқариш, мамлакат иқтисодиёт учун қўшимча ресурсларни излаб топиш вазифаси юкланди. аммо моддий-техника таъминотини режалаштиришнинг ҳаддан ташқари марказлаштиришга давлат таъминоти ўзининг биринчи 5 йиллик фаолиятидаёқ йўл қўйганлиги ва бюрократизм билан чамбарчас боғлиқ ҳолда камчиликлар юз берганлиги ҳамда маҳаллий таъминот идораларига тегишли баҳо берилмаганлиги шунча олиб келадики, давлат таъминоти мустақиллик мақомидан маҳрум этилди ва иттифоқ давлат режаси (госплани) билан бирлаштирилди. 1956 йилгача халқ хўжалигига раҳбарлик қилишни тармоқ вазирликлари ўз таъминот ва сотиш идоралари орқали, шунингдек худудий таъминот ҳамда сотиш ташкилотлари ёрдамида амалга оширдилар. кейинчалик истиқболли режалаштириш иттифоқ давлат режаси таркибида тўпланди, жорий режалаштиришни эса иттифоқ вазирлар кенгаши давлат иқтисодиёт коммисияси амалга оширди. 1957 йилда халқ хўжалиги бошқарувини қайта ташкил этиш (совхалқхўж – совнархозлар тузилди) кўпчилик вазирликлар бош таъминот ва бош сотиш идоралари тугатилишига худудий таъминот ва сотиш идоралари (умтсис) ташкил бўлишига олиб келди. собиқ вазирликлар омбор ташкилотлари улар тасаруфига ўтказилди. бу ҳол майда омборлар сонини сезиларли даражада қисқартириш ва моддий ресурсларни йирик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор шароитларида ишлаб чиқариш воситаларини тақсимлаш тузилмаларининг қайта шаклланиши"

1355579348_41077.doc www.arxiv.uz режа: 1. моддий-техника таъминот тизимининг моҳияти (тарихий фаслда). 2. ишлаб чиқариш воситалари бозорининг шаклланиши давридаги ўзига хосликлар. 3. ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш бозорининг фаолиятидаги ўзига хос жиҳатлар. 4. бозорни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда давлат таъминотини ислоҳ қилишнинг тактика ва стратегияси. 5. бозор шароитларида давлат таъминоти ва унинг бўлинмалари вазифаларини қисман сақлаб қолишнинг объектив зарурияти. моддий-техника таъминот тизимининг моҳияти (тарихий фаслда) таъминотчи – етказиб берувчи ташкилотларнинг шу кундаги аҳамияти ва фаолиятини тўғри баҳолаш учун, бозор муносабатлари ривожланаётган шароитларда қайта шаклланишини тушинтиришга ҳаракат қилиш учун қисқача тарзда уларнинг ўтмишдаги ривожи ва аҳволига ...

DOC format, 121.5 KB. To download "бозор шароитларида ишлаб чиқариш воситаларини тақсимлаш тузилмаларининг қайта шаклланиши", click the Telegram button on the left.