бозор иктисодига ўтишда кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иктисодий ислохотлар

DOC 125.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355480425_40957.doc www.arxiv.uz режа: 1. ўтиш даврида кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги 2. ер ислохоти, унинг амалга оширилиши 3. мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш 4. молия, кредит, солик ва бахолар ислохоти ўтиш даврида кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги кишлок хўжалиги республика халк хўжалигининг энг мухим ва йирик тармоғидир. шунинг учун хам бу тармокда ўтиш даврида бозор иктисоди талабларига жавоб берадиган муносабатлар тизимини барпо этиш объектив зарурият хисобланади. чунки маъмурий-буйрукбозлик асосида марказдан режали бошкарилган иктисодиёт шароитидаги кишлок хўжалигидаги давлат якка хокимлиги (канча майдонга кандай экинлар экилиши, кандай махсулотларни, канча микдорда ишлаб чикариш зарурлиги, уларни катъий белгиланган бахоларда сотиб олиш, ишлаб чикариш воситалари билан таъминлаш, даромадни таксимлаш, мулкий муносабатларда ва бошкаларда) тармокда бозор иктисоди муносабатларини талаб даражасида шакллантириш имкониятини бермайди. дархакикат, бозор иктисоди аввалги иктисоддан тубдан, шаклан ва мазмунан фарк килади. бозор иктисодига ўтишда, шунингдек, бозор иктисоди шароитида кишлок хўжалигида маълум муносабатларни конунлар доирасида хал этишда давлатнинг рахбарлиги бўлиши лозим. лекин у кишлок хўжалигидаги …
2
и ва уларнинг хукукий асосларини хам яратмокда. бунга республика олий мажлиси томонидан кабул килинган куйидаги конунлар, президентнинг фармонлари хамда вазирлар махкамасининг карорлари яккол мисол бўлади: ўзбекистон республикасининг: · «корхоналар тўғрисида»ги; · «мулк тўғрисида» ги; · «ижара тўғрисида» ги; · «тадбиркорлик тўғрисида» ги; · «давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» ги; · «инвестициялар тўғрисида» ги; · «чет эл инвестициялари тўғрисида» ги; · «ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ги; · «ер кодекси»; · «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» ги; · «мехнат кодекси»; · «кишлок хўжалик корхоналарини санация килиш тўғрисида» ги; · «кишлок хўжалик кооперативлари (ширкатлар) тўғрисида» ги; · «фермер хўжалиги тўғрисида» ги; · «кишлок хўжалиги корхоналарини санация килиш тўғрисида» ги; конунлари, вазирлар махкамасининг «кишлок хўжалик махсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тўғрисидаги низомни тасдиклаш тўғрисида» ги карори, республика президентининг «иктисодий ислохотларни янада чукурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини химоя килиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва бошка фармонлари шулар жумласидандир. мамлакатимизда давлат рахбарлигида кишлок …
3
н холда жамоа ва ширкат, фермер хўжаликларига хам канча пахта, ғалла ва шоли махсулотлари етиштириш давлат буюртмаси шаклида белгилаб берилмокда. бу хол кейинчалик камайиб, уни эркин бозор конунлари асосида шартномалар бўйича амалга ошириш таъминланади. демак, келажакда кишлок хўжалигига давлатнинг рахбарлиги янада такомиллаштирилади. бунинг учун давлатнинг узок муддатга мўлжалланган дастурлари ишлаб чикилади. уларда томонларнинг манфаатларига алохида эътибор бериш максадга мувофикдир. дархакикат, ишлаб чикаришнинг равнакини факат манфаат таъминлайди. у моддий,маънавий ва бошка шаклларда амалга оширилади. давлат бу тармок билан боғлик бўлган тармокларни хам (хизмат кўрсатувчи, кайта ишловчи, сотувчи) ислох килишга алохида эътибор берди. натижада бу тармоклардаги давлат корхоналари давлат акциядорлик корхоналарига, ташкилотларига айлантирилди. масалан, пахта заводлари, ун,нон, ёғ-мой, гўшт комбинатлари,консерва заводлари … натижада шу тармокларда бозор муносабатларини эркин амалга ошириш имкониятига эга бўлган турли шаклдаги мустакил корхоналар, бирлашмалар, уюшмалар ташкил этилди. уларнинг серкиррали фаолиятларини самарали бошкаришни таъминлаш кобилиятига эга бўлган тармок ташкилотлари хам давлатнинг бевосита рахбарлигида ташкил этилиб, такомиллаштирилмокда. чунончи, кишлок хўжалиги …
4
«ўзмевасабзавотузумсаноат» холдинг компанияси, «ўзкишлокхўжаликкимё» давлат акциядорлик жамияти, ер ресурслари кўмитаси, «ўзагромашсервис» уюшмаси, «ўзагросуғурта» давлат акциядорлик компанияси, «ўзкишлокхўжаликлизинг» акционерлик компанияси, ўзбекистон дехкон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ташкил этилди. ислохотлар факат тармокларда янги вазирликлар, концернлар, компаниялар ташкил этишгагина эмас, балки кишлок хўжалиги ва у билан боғлик бўлган хўжаликлар ва тармокларнинг бошкарув тизимини бозор иктисоди талабларига мослаштиришга каратилмокда. давлат рахбарлигида амалга оширилаётган ислохотлар тармокка ички хамда чет эл инвестицияларини жалб этиш учун кулай шароитлар яратмокда. булар пировард натижада кишлок хўжалигининг янада ривожланишини, самарадорлиги ошишини таъминлайди. ер ислохоти, унинг амалга оширилиши ер ислохотини ривожлантириш максадида узбекистон республикасининг «ер кодекси»га олий мажлиснинг 2004 йилнинг 28-29 августида булиб утган сессиясида талайгина узгартиришлар киритилди. жумладан, кишлок хужалик кооперативларига (ширкатларига) хамда бошка корхона ташкилотларига кишлок хужалик ишлаб чикариш максадида ерлардан тулик ва самарали фойдаланиш учун ижарага ёки доимий фойдаланишга ерларни кушимча имконияти берилган. кишлок хужалик ерларини кишлок хужалик ширкатларига маълум муддатга ижарага бериш бошка ташкилотларга доимий фойдаланишга бериш …
5
бериш 30 йилдан 50 йилгача булган муддат белгиланади. шу давргача эса энг ками 10 йил деб белгиланган эди. эндиликда шу давргача чузилган ижара муддатлари автоматик равишда 30 йилга узгартирилди. масалан, фермер ерни 10,15,25 йилга ижарага олган булса, 2004 йилнинг сентбр ойидан бошлаб, уларнинг муддати 30 йил деб тан олинади. агарда 30 , 65 , 40 , 50 йилга ижарага олинган булса, бу муддатлар сакланиб колинади. кишлок хужалик кооперативларида (ширкатларида) кишлок хужалиги махсулотларини етиштириш учун умумий йиғилишнинг карорига биноан оилага 5 йил муддатга пудратга берилади. шу муддат тугагач, пудратчи белгиланган шартларни бузмаган булса, шу ерларни унга пудратга бериш янги муддатга узайтирилади. республикамиз кишлок хўжалигини баркарор ривожлантиришда ер-сув ресурсларининг ахамияти бекиёс. чунки улар ёрдамида мамлакатимиз ички ялпи махсулотининг туртдан уч кисми, халкимиз истеъмол килаётган махсулотларнинг 95 фоизи етиштирилмокда. шундай экан, улардан келажакда янада тўликрок, самаралирок фойдаланиш долзарб муаммо хисобланади. уни хал этиш максадида республика хукумати томонидан сиёсий, хукукий, ташкилий, иктисодий хамда ижтимоий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бозор иктисодига ўтишда кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иктисодий ислохотлар"

1355480425_40957.doc www.arxiv.uz режа: 1. ўтиш даврида кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги 2. ер ислохоти, унинг амалга оширилиши 3. мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш 4. молия, кредит, солик ва бахолар ислохоти ўтиш даврида кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги кишлок хўжалиги республика халк хўжалигининг энг мухим ва йирик тармоғидир. шунинг учун хам бу тармокда ўтиш даврида бозор иктисоди талабларига жавоб берадиган муносабатлар тизимини барпо этиш объектив зарурият хисобланади. чунки маъмурий-буйрукбозлик асосида марказдан режали бошкарилган иктисодиёт шароитидаги кишлок хўжалигидаги давлат якка хокимлиги (канча майдонга кандай экинлар экилиши, кандай махсулотларни, канча микдорда ишлаб чикариш зарурлиги, уларни катъий белгиланган бахоларда сотиб олиш, ишлаб чикариш в...

DOC format, 125.5 KB. To download "бозор иктисодига ўтишда кишлок хўжалигига давлат рахбарлиги ва амалга оширилаётган аграр-иктисодий ислохотлар", click the Telegram button on the left.