ғишт-тош ишлари арматура ва бетон ишларида хавфсизлик чоралари

DOC 46,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452188064_63333.doc ғишт-тош ишлари арматура ва бетон ишларида хавфсизлик чоралари режа: 1. ғишт-тош ишларини хавфсиз бажарилиши. 2. арматура ва бетон ишларини хавфсиз олиб бориш. таянч иборалар:баландликда бажариладиган ишлар, нолинчи белгидан пастда бажариладиган ишлар, сувни қочириш, кўчма норвонлар, тагсупалар, грунтни ағдарилиш призмаси, инвентар ҳимоя соябонлари, зарарли таъсир қилувчи модда, шовқин, тебраниш, асосий ва ёрдамчи операциялар, стендлар. 1.ғишт-тош ишларини хавфсиз бажарилиши. ишларни хавфсиз олиб бориш тадбирлари асосан икки гуруҳга бўлинади: баландликда бажариладиган ишлар ва нолинчи белгидан пастда бажариладиган ишлар. бундай шартли синфланиш, шундан келиб чиққанки хавфсизлик техникасининг тадбирлари хоҳ биринчи, хоҳ иккинчи ҳолда бўлсин бир-биридан кескин фарқ қилади. шундай қилиб, олдиндан қазилган котлован ва траншеялардаги пойдеворлар, устунлар ва қудуқларнинг ғишт теримини олиб боришда ишлар бошланмасданоқ: ер иншоотлари деворларининг маҳкамланганлиги ва мустаҳкамлиги текшириш; котлован (траншея)ларни тўғри қурилганлиги ва қияликларининг мустаҳкамлигини текшириш; ҳимоя минтақалари ва кран ҳаракатланадиган рельслар ва бошқа механизмларнинг йўллари тўғри ўрнатилганлиги текширилади. пойдевор теримини олиб боришда маҳкамлаш қурилмалари ва қазилма қирғоғини доимий …
2
призмаси чегарасидан ташқарида жойлаштирилади. бинонинг ер устки қисми деворлари ғишт-тош теримидаги хавфсизлини таъминлаш чора-тадбирлари, нол сатҳидан паски қисмининг теримидаги хавфсизлик чора-тадбирларидан бутунлай фарқ қилади. баландликда бажариладиган ташқи ва ички девор терими учун ҳавозалар ва тагсупалардан фойдаланишда, иш жойига материалларни узатишда, ҳимоя соябонлари ва ўрама деворларини ўрнатишда хавфсизлик тадбирларига риоя қилиш керак бўлади. деворбоп материалларини иш жойига етказишда қўлланилаётган контейнерлар ва ғилофли поддонларнинг қурилмалари шундай ясалиши керакки, ён томонларидаги ўрама деворлари ўз-ўзидан очилиб кетмаслиги таъминлансин, паддон ажралиб тушмаслиги ва уни кўтариш пайтида материаллар тушиб кетмасли керак. тагсупа ва ҳавозалар тўшамалари устига ғишт ва қоришмалар қутиларини юклаш схемаларига мос равишда жойлаштирилиши керак бўлади. кронштейнларга маҳкамланган тўшамали инвентар ҳимоя соябонлари деворнинг периметри бўйича ўрнатилиши ва текис тақсимланган ва тўпланган юкларга ҳисобланади. биринчи қатордаги соябон ердан 6 м баландликда осилади ва у деворлар теримининг охириги қавати тугагунича сақланиб қолади. соябоннинг иккинчи қатори биринчисидан 6-7 м масофадаги баландликда ўрнатилади ва девор теримининг ўсиши баробарида ҳар …
3
авфсизлигини таъминловчи олдини олувчи чора-тадбирлардан энг муҳими, қурилиш ишлаб чиқариш технологияси талабларига риоя қилишдир. уларга қуйидагилар киради: навбатдаги қават деворини теримини олиб бориш учун ораёпмалар ўрнатиш; ораёпма плитасини таянчи бўлиб хизмат қилувчи ташқи деворининг икки қаторини пағона қилиб чиқариб териш; тагсупани ҳар-бир кўтариб ўрнатишда девор терими баландлиги тўшаманинг сатҳидан икки қатор баланд бўлишига риоя этиш; ораёпмасиз ва тўсинларга ўрнатиладиган вақтинчалик тўшамаларсиз девор теримлари баландлиги 2 қаватгача рухсат берилиши қоидасига амал қилиш; деворларга дераза ва эшик блокларини ўз вақтида ўрнатиб олиш; девор терими чокларини бирданига сайқал бериш ва бунда терим устида ишчи чиқиб теримни бажарилишига асло йўл қўймаслик; ғишт терими жараёнида дераза ва эшик ромлари ўрнатилмаса очиқ жойларни вақтинча инвентарь силжувчан ромлар билан ёпиб қўйиш каби тадбирларга аҳамият берилади. 2.арматура ва бетон ишларини хавфсиз олиб бориш. қўлланиладиган бетон қоришмаларини тайёрлаш учун ишлатиладиган материаллар (цемент ва б.), киши организмига зарарли таъсир қилади ва одамнинг қўли, юзи ва терисида касаллик пайдо қилади. бундан …
4
ялашган цехларда тайёрланиб, қурилиш майдонига тайёр ҳолда ташиб келтирилади. унча катта бўлмаган ҳажмдаги арматура ишлари қурилишнинг ўзидаги механизмлар ва жиҳозлар билан етарлича қуролланган устахоналарида бажарилади. арматура устахоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини хавфсиз бажариш мақсадида, асосий операциялар ёрдамчи операцияларидан ажратилади, ҳамда жиҳозлар шундай жойлаштириладики, бунда технологик оқимлар ўзаро кесишмаслиги ва арматураларни букиш ишлари охирги иш ўринида бажарилишига эътибор қаратилади. пўлатни кесишда, тўғрилашда ва тозалашда ҳосил бўладиган металл чанглари ва қириндиларни, сўриб олиш йўли билан чиқариб ташланади, бунда арматурани тўғрилагич барабанининг қопламаси раструби (қувур бўғзи) тортувчи-сўрувчи шамоллатиш тизимига уланади. арматура пўлатини чўзиб-тортиш ва тўғрилаш атрофи тўсилган майдончада олиб борилади, бу майдон чегараси ўтиш жойлари ва иш жойларидан камида 3 м масофада жойлашган бўлиши керак. совуқ ҳолатда аматураларни чўзувчи ва яссиловчи жиҳозларининг ўтиш жойлари ва йўлаклардан камида 5 м масофада жойлаштирилади. олдиндан зўриқтириладиган арматурали конструкцияларининг арматура таёқлари ёки боғламларини тортиб тўғрилишдан олдин, гидравлик ва механик домкратлари, кучланишни қайд қилувчи қурилмалари ва бошқа жиҳозларининг созлиги …
5
, уни электр тармоғидан узиш лозим. бетон қурилмалари қоришмаларининг ичини зичловчи эгилувчан валли электр вибраторлар билан ишлаганда валнинг тиклигини ёки бир озгина оғдирилишини таъминлаш керак. сиртларни зичловчи вибромайдонли зичлагични иш пайтида устига чиқиш, гайкаларин бураш, вибраторни созлаш ва бетонга сув сепиш асло мумкин эмас. бетон ишларида инвентарь тагсупалар ва ҳавозалар қўлланилади. адабиётлар рўйхати. 1.пчелинцев в. а. и др. охрана труда в строительстве: учеб. для строит. вузов и фак. – м.: высш. шк., 1991. – 272 с.: ил. 2.охрана труда в строительства. инженерные решения: справочник/в. и. русин, г. г. орлов, н. м. неделько и др. – к.: будивельник, 1990. –208с. 3.охрана труда в строительства. учебник для техникумов. изд. 2-е, перераб. и доп. м., стройиздат, 1975, 263с. 4.йўлдошев о.р., рахимов о.р., хўжақулов р.т., ҳасанова о.т., “меҳнатни муҳофаза қилиш”, тошкент-2005. 5.х.раҳимова, а.аъзамов, т.турсунов. меҳнатни муҳофаза қилиш.т. – “ўзбекистон” -2003. 6.g΄.yo.yormatov, o.r.yuldoshev, a.l.xamrayeva. hayot faoliyati xavfsizligi (darslik), toshkent, «adolat», 2009. 7.ў.йулдошев, у.усмонов, о.қудратов. меҳнатни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғишт-тош ишлари арматура ва бетон ишларида хавфсизлик чоралари" haqida

1452188064_63333.doc ғишт-тош ишлари арматура ва бетон ишларида хавфсизлик чоралари режа: 1. ғишт-тош ишларини хавфсиз бажарилиши. 2. арматура ва бетон ишларини хавфсиз олиб бориш. таянч иборалар:баландликда бажариладиган ишлар, нолинчи белгидан пастда бажариладиган ишлар, сувни қочириш, кўчма норвонлар, тагсупалар, грунтни ағдарилиш призмаси, инвентар ҳимоя соябонлари, зарарли таъсир қилувчи модда, шовқин, тебраниш, асосий ва ёрдамчи операциялар, стендлар. 1.ғишт-тош ишларини хавфсиз бажарилиши. ишларни хавфсиз олиб бориш тадбирлари асосан икки гуруҳга бўлинади: баландликда бажариладиган ишлар ва нолинчи белгидан пастда бажариладиган ишлар. бундай шартли синфланиш, шундан келиб чиққанки хавфсизлик техникасининг тадбирлари хоҳ биринчи, хоҳ иккинчи ҳолда бўлсин бир-биридан кескин фарқ қилад...

DOC format, 46,0 KB. "ғишт-тош ишлари арматура ва бетон ишларида хавфсизлик чоралари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.