қурилишда ёнғин хавфсизлиги ёнғин хавфсизлиги асослари

DOC 86,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452188641_63341.doc қурилишда ёнғин хавфсизлиги ёнғин хавфсизлиги асослари режа: 1.ёнғинни келиб чиқиш сабабалари ва турлари. 2.газсимон моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари. 3.моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари. 4.саноат корхоналарининг ёниш ва портлаш хавфи бўйича даражалари. таянч иборалар:ёнғин, ёниш жараёни, аланга, чақнаш, чақнаш ҳарорати, алангаланиш ҳарорати, диффузияли аланга, портлаш, бинонинг ёнғин ва портлаш хавфи бўйича тоифаси. 1.ёнғинни келиб чиқиш сабабалари ва турлари. ёнғин жуда катта моддий бойликларни йўқотиш билан бирга, инсонларни ўлими билан боғлиқ бўлган оғир оқибатларга олиб келади. шунинг учун ҳам халқ хўжалиги объектлари ва фуқароларнинг шахсий бойликларини ёнғиндан асраш жамиятдаги ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчидир. ёнғинга қарши кураш давлат миқёсида амалга оширилади. шунинг учун ҳам давлатимизда ёнғин муҳофазасини самарали бўлишини таъминлаш мақсадида бир қатор меъёрий ва қонуний ҳужжатлар мавжуд. “ёнғинга қарши муҳофаза институти” ёнғин муҳофазаси ишлари бўйича бош ташкилотчи бўлиб ҳисмобланади. институт давлат стандартлари, меъёрлар, қоида ва йўриқномлар ишлаб чиқади ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этади. 50-расм. диффузияли аланга. а- алангада газ …
2
аво муҳитидан ажралган ҳолда кечади. бундай ёниш ҳаво ҳарорати натижасида ёниш минтақасини кислород билан таъминлагани учун диффузияли ёниш дейилади, уни ёғоч, кўмир вқа бошқа моддалар ёнганда кузатиш мумкин. ёнишнинг иккинчи хили ёнувчи газлар ва суюқликнинг буғлари, ёнувчи моддаларнинг чанглари ҳаво билан аралашган ҳолатдаги ёниш жараёни бўлиб, у кинетик ёниш деб юритилади. бундай ёниш ҳажмли ёниш жараёнида ўтади. ёниш тезлиги модданинг тўйинганлигига, ҳаракатига боғлиқ бўлади. агар бундай ёниш ёпиқ ҳажмларда ёки идишларда бўлса, портлаш ҳодисаси рўй беради. ёниш қуйидаги турларга бўлинади: -ёнувчи аралашманинг бир лаҳзада ёниб, ўчиши; -қиздириш натижасида ёнишнинг вужудга келиши; -учқунланиш натижасида ёнишнинг вужудга келиши; -органик моддалар ичида рўй берадиган экзотермик реакциялар натижасида, ёнувчи аралашманинг ташқаридан қиздиришсиз ўз-ўзидан ёниб кетиши; -портлаш- кимёвий жараённинг босим ва қувват ҳосил қилиш билан ўтиши. ёнувчи модда маълум ҳароратда ўзидан ёнувчи буғ ажратиши натижасида алангаланишни таъминласа, бу ҳарорат алангаланиш ҳарорати деб юритилади. баъзи бир органик моддалар (торф, қипиқ, пахта, кўмир маҳсулотлари) ўз-ўзидан ёниб кетиш …
3
ик таъсирида ёки занжирли реакция асосида юз бериши мумкин. иссиқлик таъсирида ёнишда реакция натижасида ажралиб чиқаётган иссиқлик ташқи муҳитга тарқалаётган иссиқликдан катта бўлган тақдирдагина вужудга келади. моддалар учун ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати ҳар хил бўлади. масалан, а-80 бензинининг ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати – 2550с, ёғочники – 4000с, линолеумники – 4000с га тенг. табиатда шундай аралашмалар учрайдики, уларнинг ҳароратини ташқаридан оширмаган ҳолда кимёвий жараёнлар рўй бериши ва бу жараёнлар ўз-ўзидан алангаланиш ҳодисасини вужудга келтириши мумкин. бундай ҳодисани занжирли кимёвий жараёнлар деб юритилади. водород, кислород, хлор, гидрооксид, нитрооксид, метил ва бошқа моддалар аралашманинг бошқа компонентлари билан боғланади ва занжирли реакцияни вужудга келтиради. 2.газсимон моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари. ҳар қандай газсимон модданинг ёнғинга ва портлашга хавфлилиги алангаланиш чегаралари, ёниш ҳарорати ҳамда аланганинг ўртача тарқалиш тезлиги билан белгиланади. газнинг ҳаво билан арадашиб ёниши ҳар қандай ҳолатда ҳам амалга ошавермайди, балки маълум чегарадаги аралашма ҳосил бўлгандагина ёниш рўй беради. шунинг учун ҳам аралашмаларнинг алангаланиш чегаралари қуйи …
4
ёнишнинг тез кетиши портлаш дейилади. ёниш қанча қисқа муддатда амалга ошса, портлаш кучи шунча катта бўлади. суюқликлар газсимон муҳитда ёниб, буғга айланиш жараёни тезлиги суюқликнинг физик ва кимёвий хусусиятларига боғлиқ бўлади. шунингдек, буғга айланиш жараёни ташқи муҳит ҳароратига ҳам боғлиқ.маълум ҳарорат ва босимдаги суюқлик юзасида суюқлик буғи ҳосил бўлади. бу буғ миқдори ҳарорат ўзгармаган ҳолатда ортиб ёки камайиб кетмайди. уни тўйинган буғ деб аталади.тўйинган буғга айланаётган молекулалар сони суюқликка айланаётган молекулалар сонига тенг бўлганлигидан унинг миқдори ҳаво муҳитида бир хил сақланиб туради ва аралашманинг миқдорий босимини белгилайди. агар тўйинган буғнинг миқдор босими маълум бўлса, шу ҳароратда ҳаво муҳитидаги зичлигини аниқлаш мумкин. газларнинг ёниши, маълум ҳаво муҳитида рўй бериши мумкин. ҳаводаги ёнувчи газнинг ҳажми, умуман тўйинган ҳолатдаги ҳажмдан кўп бўлиши мумкин эмас, шунинг учун модданинг ёниш чегарасини фақат ҳарорат билангина белгилаш мумкин ва бу ҳажм ёнувчи модданинг юқори чегараси деб юритилади. суюқлик ва газларнинг ҳаво муҳитидаги зичлиги тўйиниш нуқтасидан паст бўлган …
5
алангаланиш ҳарорати деб, суюқликнинг минимал ҳароратдаги чақнашида суюқликдан маълум даражада буғлар ажралиб чиқиши натижасида алангаланиш давом этадиган ҳолатга айтилади. енгил алангаланувчи суюқликлар учун бу ҳарорат чақнаш ҳароратидан 1 – 50с юқорироқ бўлади, ёнувчи суюқликлар учун эса 30 – 350с га ортиши мумкин. 3.моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари. моддаларнинг ёниш хусусияти деб, қиздириш натижасида уларнинг парчаланиб ёнувчи газсимон ва буғсимон моддалар ҳосил қилиши тушунилади. ёнувчи моддаларнинг парчаланиш ҳолатини учувчи қисмининг ёниш қонуниятини ўрганишда қўллаш мумкин. қаттиқ моддаларнинг ёнғинга хавфлилик хусусиятлари қаттиқ модда ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори, ўз-ўзидан алангаланиш, ёниб кетиш тезлиги ва материал юзасида ёнишнинг тарқалиши билан ифодаланади. ёниш ҳарорати қаттиқ жисмлар ёнганда ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори ва ёниш зонасига келаётган ҳаво миқдорига боғлиқ. қаттиқ моддаларнинг майдаланган 10-9...10-7 м катталикдаги заррачалари ҳаво муҳитида узоқ вақт бўлиши катта зичликка эга бўлган тумансимон муҳитни вужудга келтиради. бундай майда заррачаларнинг кўп миқдорда йиғилиб қолиши худди газ ва ёнувчи суюқликлар каби портлаш хусусиятига эга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қурилишда ёнғин хавфсизлиги ёнғин хавфсизлиги асослари" haqida

1452188641_63341.doc қурилишда ёнғин хавфсизлиги ёнғин хавфсизлиги асослари режа: 1.ёнғинни келиб чиқиш сабабалари ва турлари. 2.газсимон моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари. 3.моддаларнинг ёниш ва портлаш хусусиятлари. 4.саноат корхоналарининг ёниш ва портлаш хавфи бўйича даражалари. таянч иборалар:ёнғин, ёниш жараёни, аланга, чақнаш, чақнаш ҳарорати, алангаланиш ҳарорати, диффузияли аланга, портлаш, бинонинг ёнғин ва портлаш хавфи бўйича тоифаси. 1.ёнғинни келиб чиқиш сабабалари ва турлари. ёнғин жуда катта моддий бойликларни йўқотиш билан бирга, инсонларни ўлими билан боғлиқ бўлган оғир оқибатларга олиб келади. шунинг учун ҳам халқ хўжалиги объектлари ва фуқароларнинг шахсий бойликларини ёнғиндан асраш жамиятдаги ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчидир. ёнғинга қарши кураш давл...

DOC format, 86,5 KB. "қурилишда ёнғин хавфсизлиги ёнғин хавфсизлиги асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.