халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги

DOC 82,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1458311221_64099.doc мавзу: халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги page халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги режа: 1. техника хавфсизлиги бўйича меъёрий хужжатлар. 2. объектларда техника хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш. 3. ишлаб чиқариш жараёни ва ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари. 4. меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларни жумладан ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга, меҳнат шароитларини техника хавфсизлиги ва санитария талаблари даражасидаги асосини яратишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. меҳнат хавфсизлиги - бу шундай меҳнат шароитики, бундай ишлаб чиқаришда ишчиларга зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини бутунлай олди олинган бўлади. ишлаб чиқариш шароитида одамлар ишлаб чиқаришнинг физик ва кимёвий омилларидан жароҳатланади. техника хавфсизлиги - ишловчиларга ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, унинг олдини оладиган ташкилий чора-тадбирлар ва техника воситалари системаси. электр хавфсизлиги - кишиларни электр токи, электр ёйи, электрмагнит майдонининг зарарли ва хавфли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлайдиган ташкилий ва техник чора-тадбирлар системаси. меҳнат муҳофазаси бўйича мухим меъёрий хужжатлардан бири 1974 йил …
2
ишчиларнинг химоя воситаларига бўлган талаблари давлат стандартлари – гост 12.4.001-74. 1973 йилдан эътиборан 300 дан зиёд стандартлар тасдиқланиб ишлаб чиқаришга жорий этилди. гoст 12.4.026-76 қуйидaги сигнaл рaнглaрини вa вaзифaлaрини белгилaйди: 1. қизил - «мaн eтиш», «стoп», «яққoл xaвфлилик» 2. сaриқ - «диққaт» «мумкин бўлгaн xaвф тўғрисидa oгoҳлaнтириш» 3. яшил - «xaвфсиз», «руxсaт eтилaди», «йўл oчиқ» 4. кўк - «инфoрмaция» давлат стандартларидан ташқари техника хавфсизлиги бўйича бир неча меъёрий хужжатлар мавжуд. ҳусусан: 1. ўзбекистон республикаси “мeҳнaтни муҳoфaзa қилиш тўғрисидa”ги қoнуни (06.05.1993 йил). 2. ўзбекистон республикаси “меҳнат кодекси” (01.04.1996 йилдан амалга киритилган). 2. “ишлaб чиқаришдaги бaxтсиз ҳoдисaлaрни вa xoдимлaр сaлoмaтлигининг бoшқa xил зaрaрлaнишини тeкшириш вa ҳисoбгa oлиш тўғрисидaги низoмни тaсдиқлaш ҳaқидa” ўзбeкистoн рeспубликaси вaзирлaр мaҳкaмaси 286-сoнли қaрoри (06.06.1997 йил). 3. “мeҳнaт шaрoитлaри бўйичa иш жoйлaрини бaҳoлaш ишлaрини ўткaзиш тaртиби ҳaқидa” ўзбeкистoн рeспубликaси мeҳнaт вaзирлигининг 2/18 –сoнли қaрoри (25.02.1993 йил). 4. меҳнaт xaвфсизлиги тaлaблaри мaжмуaси. сaнoaт кoрxoнaлaри учун теxнoлoгик ускунaлaр. xaвфсизликнинг умумий тaлaблaри. …
3
ун маълум хавф туғдириши, агар эхтиёт чора-тадбирларини белгилаб қўйилмаса, бахтсиз ходисалар содир бўлиши мумкин. бу механизмларнинг баъзи бирлари махсулот ишлаб чиқаришда қўлланилса, бошқалари иш шароитини яхшилаш, оғир ишларни енгиллаштириш вазифаларини бажаради. иш бажариш шароитлари ҳам бир хил эмас, масалан, металларни қирқишда ишлатиладиган станокларни ишлатганда совитувчи суюқликлардан фойдаланилади, уларнинг кесиш иссиқлиги таъсирида буғланиши ҳаво муҳитининг ифлосланишига, шунингдек, ҳаво намлигини ошиб кетишига олиб келади. демак, цехда ишлаётган ҳар бир станок бахтсиз ходисаларга олиб келиши мумкинлигидан ташқари яна ҳаво муҳитини ифлослантирувчи восита сифатида қаралишини тақозо этади. ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, иш шароитини яхшилаш ва бахтсиз ходисаларни камайтиришнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқариш жараёнини механизациялаштириш ва автоматлаштирилган воситалардан фойдаланишдир. механизациялаштириш ҳозирги вақтда амалга ошириш мумкин бўлган жараён бўлиб, биринчидан ишчиларни оғир жисмоний меҳнатдан қутқаради, бу эса ўз навбатида иш жойларидаги ишчилар сонини қисқартириш ва бахтсиз ходисаларни камайтириш имкониятини беради. ҳозирги вақтда бошланғич хомашёни ишлатиш учун узлуксиз узатиш ишларини механизациялаштириш меҳнатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан …
4
тта тезликда ҳаракат қилиши, уларнинг ишлаш майдони кенглиги ва иш турларининг хилма-хиллиги, улар ишининг хавфли томонларини белгилайди. автоматлаштирилган тизимларни яратишда ва уларни ишлатишда вужудга келадиган барча хавфли вазиятларни хисобга олиш ва хавфсизликни таъминлаш воситалари билан жиҳозлаш талаб этилади. машина ва механизмлар хавфсизлигини таъминлаш учун уни лойиҳалашда қандай иш бажаришини хисобга олган ҳолда иш бажарувчи қисмларини жойлаштиришни ихчам усулларини топиш, унга шакл бериш ва муҳофаза қилиш қурилмаларини жойлаштириш билан бирга олиб борилади. машинага ўрнатилган муҳофаза воситалари унинг асосий қисми билан уйғунлашиб кетиши керак. шуни хисобга олиш керакки, муҳофаза воситалари иложи борича кўпроқ масалаларни ечишга хизмат қилсин. хавфлилик даражаси юқори бўлган жиҳозлар, масалан, босим остида ишлатиладиган қозонлар, компрессорлар, насослар ва бошқалар ишлатилаётганда саноатда хавфсиз иш олиб боришни таъминлаш қўмитаси махсус талабларини бажариши шарт. маълумки, саноат корхоналари машина ва механизмлари электр токининг асосий истеъмолчилари хисобланади. бу уларнинг электр токи таъсирини йўқотувчи электр хавфсизлиги масалаларини назарда тутиш кераклигини тақозо қилади. шунингдек, ўрнатилган станоклар электромагнит …
5
и олдини олиш; - хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлганда комплекс автоматлаштириш ва механизациялаштиришни жорий этиш; - ишчилар хавфсизлигини таъминловчи ва авария ҳолатида ишлаб чиқариш ускуналарини ўчириш назорати системасини ўрнатиш; - хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш чиқиндиларини иш жойларидан чиқариш ва уни зарарсизлантириш. технологик жараёнларга хавфсизлик талаблари эса технологик ҳужжатларда баён этилиши керак. ишлаб чиқариш биносини танлашда уни санитар нормаларга мослигини, ёнғин ва портлаш хавфи бўйича унинг категорияларини, ҳамда электр токидан жароҳатланиш хавфи ва бошқаларни аниқлаш муҳим ҳисобланади. ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминловчи асосий омиллардан бири ускуналарга хизмат қилувчи ходимларни касбий тайёргарлиги ва бажарадиган ишига уларнинг жисмоний имкониятининг мавжудлигидир. ишлаб чиқариш ускуналарига умумий хавфсизлик талаблари. ишлаб чиқариш ускуналарига, машина ва механизмларга меҳнат шароити ва уларнинг элементлари, ускуналар конструкцияларини ҳисобга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омиллар манбаини аниқлангандан сўнг хавфсизлик талаблари белгиланади. меҳнатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан ускуналарга қўйилган асосий талабларга: одамлар соғлиги ва ҳаёти учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги"

1458311221_64099.doc мавзу: халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги page халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги режа: 1. техника хавфсизлиги бўйича меъёрий хужжатлар. 2. объектларда техника хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш. 3. ишлаб чиқариш жараёни ва ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари. 4. меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларни жумладан ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга, меҳнат шароитларини техника хавфсизлиги ва санитария талаблари даражасидаги асосини яратишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. меҳнат хавфсизлиги - бу шундай меҳнат шароитики, бундай ишлаб чиқаришда ишчиларга зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини бутунлай олди...

Формат DOC, 82,0 КБ. Чтобы скачать "халқ хўжалик объектларида техника хавфсизлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқ хўжалик объектларида техни… DOC Бесплатная загрузка Telegram