жонлантириш реанимация

DOC 117,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1527401805_71911.doc жонлантириш реанимация режа: 1. жонлантириш чора-тадбирлари. 2. жонлантириш техникаси. 3. киши ёшига қараб жонлантириш хусусиятлари. 4. нафас йўлларини ўтказувчанлигини тиклаш усуллари. 5. сунъий нафас бериш ва юракни ёпиқ массаж қилиш. реанимация ёки жонлантириш – организм ҳаёт фаолиятини аслига келтириш ҳамда уни терминал ҳолатдан чиқариб олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир. одам организмидаги барча органлар марказий нерв системаси орқали бошқарилади ва назорат қилинади. марказий нерв системасига бош мия ва орқа мия киради. одам организмида барча органлар маълум вазифаларни бажаради. уларнинг ичида ҳаёт учун энг зарур ҳисобланганлари - бош мия, юрак ва ўпкалардир. ҳаёт билан ўлим ўртасидаги чегарани терминал ҳолат дейилади. терминал ҳолат 3 босқичдан иборат: 1. агония олди ҳолати (предагония). 2. агония 3. клиник ўлим предагонияда организмдаги ҳамма моддалар алмашинуви бузилади, ички аъзолар секин-аста ўла бошлайди. пульс ва нафас сақланган, лекин суст ҳолда бўлади. бу босқич ноаниқ вақт давом этади. агония ички аъзоларнинг заҳиралари йиғилиб, бемор ҳушига келиши мумкин. пульс ва нафас …
2
марказга қараб сиқилади, шунда кўз қорачиғи овал шаклга келиб, орқага қайтмайди. 2. жасадни совиши, жасадни қотиши. 3.мурда доғларининг пайдо бўлиши. (2-4 соатдан кейин) шошилинч вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатишнинг 4 қоидаси мавжуд бўлиб, уларни бирин-кетин амалга ошириш лозим. 1. ҳодиса рўй берган жойни кўриб чиқиш. 2. жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш ва ҳаёти учун хатарли бўлган ҳолатларда унга биринчи ёрдам кўрсатиш. 3. тез ёрдамни чақириш. 4. жабрланувчини иккиламчи кўздан кечириш, зарур холатларда яна ёрдам кўрсатиш, тез ёрдам етиб келгунича узлуксиз кузатиб туриш. бирламчи кўздан кечиришда аввал жабрланувчини хушида эканлиги аниқланади: ундан “сизга ёрдам керакми?” деб сўралади. агар жавоб бўлмаса, унинг трапециясимон мускули сиқиб кўрилади. беморни туртиш ва қимирлатиш мумкин эмас. бирламчи кўздан кечиришда жабрланувчининг нафас йўлининг равонлиги, нафас олиши ва томир уриши бор ёки йўқлиги текширилади. ҳозирда дастлабки шошилинч ёрдам кўрсатишнинг бош ҳарфлардан иборат мукаммал асоси ишлаб чиқилган. бу авс дастури, яъни жонлантириш алифбоси бўлиб, мантиқан ва илмий асосланган даволаш чораларини қатъий …
3
цид). breathing – кўриш, эшитиш, сезиш қоидаси ёрдамида беморда нафас борлигини текширилади. агар нафас йўқ бўлса, 2 марта оғиз ёки бурун орқали сунъий нафас берилади. болалар ва катталарда юрак-ўпка реанимациясини ўтказишни ўзига хослиги белгилари катталар 1ёш -8ёш 1ёшгача 60↓ чақалоқ 80↓ кўкрак қафасини 1 дақиқада босиш сони 80 -100 100 -110 110 -120 ↑120 1 дақиқа ичидаги нафас бериш сони 15 - 20 20 -25 25 -30 ↑30 кўкрак қафасини эзиш чуқурлиги (смларда) 3,5 – 5,0 2,5 – 3,5 2,0 -2,5 1,5 – 2,0 сунъий нафас бериш ва юракни массаж нисбати 2 : 30 2 : 30 2 : 30 1 : 3 массаж технологияси 2 қўллаб 1 қўллаб 2 бармоқ билан юракнинг массаж нуқтасини топиш тўш суягининг ханжарсимон ўсимтаси асосидан юқорига 2 бармоқ кенглигида чиқиш кўкрак сўрғичлари чизиғидан 3 бармоқ энига пастга тушилади ва юқоридаги бармоқ олинади юрак- ўпка реанимациясини ўтказиш тартиби. катталарда: бемор текис ва қаттиқ жойга ётқизилади, …
4
иғидан 3 бармоқ энига пастга тушилади ва юқоридаги бармоқ олинади. сунъий нафас 25- 30 марта берилади. 1- 2 ойлик чақалоқларда: пульс минутига 80 тадан паст бўлса юрак массаж қилинади. кўкрак қафасини бир минутда эзиш сони 120 марта ва ундан кўпроқ. эзиш чуқурлиги 1,5- 2 см. массаж техникаси бир бармоқ билан амалга оширилади. массаж нуқтасини топиш худди 1 ёшгача бўлган болаларникидек. сунъий нафас бериш сони 30 марта ва ундан кўпроқ. 40 кунлик чақалоқларда пульс ўмров артериясидан аниқланади, уларда уйқу артериясидан пульсни топиш мушкул, чунки уларни бўйни калта ва ёғ қавати яхши ривожланган. гўдакнинг ҳуши ўзидалигини аниқлаш учунгўдакни баланд овоз билан чақириб, гўдакнинг қўл-оёғини бир оз чимчиланади. гўдак беҳуш бўлса,гўдакни орқасига айлантириб, гўдакни аста ўзимиз томон тортиб, боши ва бўйнини ушлаб туриб айлантирилади. юрак-ўпка реанимацияси тўхтатилади: 1. беморда мустақил пульс ва нафас тикланганда 2. биологик ўлим бошланганда 3. тез ёрдам етиб келганда юрак-ўпка реанимациясининг самарали белгилари: 1. кўкрак қафасининг кўтарилиши нафас тўғри …
5
. бунинг учун беморга қулай ҳолат бериш, нафас йўллари ва оғиз бўшлиғини қўл билан тозалаб ташлаш ҳамда геймлих усулидан фойдаланилади. геймлих усули- диафрагманинг кўтарилиши, нафас йўлларида босимнинг ортиши ўпкадаги ҳавони чиқишига мажбурлайди. бу сунъий йўталга ва нафас йўлларидан ёт жисмларнинг чиқиб кетишига сабаб бўлади. жабрланувчининг эс- ҳуши жойида бўлса, тик турган ҳолатида бемордан оёқларини елка кенглигида очишни сўралади, ёрдам кўрсатувчи бир оёғини жабрланувчининг иккала оёқлари орасига қўяди ва уни орқа томонидан қучоқлаб, бир қўл мушт қилиб тугилади ҳамда беморнинг киндиги ва тўш суяги ханжарсимон ўсиғининг оралиғига ўрта чизиқ бўйлаб қўйилади.сўнгра иккинчи қўл билан мушт қилинган қўл ушланади ва беморнинг қорнига ичкарига ва юқорига йўналтирилган зарб билан урилади. бу усул ёт жисм чиқиб кетгунича ёки бемор ҳушидан кетгунича давом эттирилади. ҳушсиз кишиларни ётқизилади, оғиз бўшлиғи очилиб текширилади, ёт жисмлар бўлса олиб ташланади. сўнгра икки марта сунъий нафас бериб кўрилади. агар кўкрак қафаси кўтарилмаса, беморнинг боши орқа томонга эгилади ва сунъий нафас …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жонлантириш реанимация"

1527401805_71911.doc жонлантириш реанимация режа: 1. жонлантириш чора-тадбирлари. 2. жонлантириш техникаси. 3. киши ёшига қараб жонлантириш хусусиятлари. 4. нафас йўлларини ўтказувчанлигини тиклаш усуллари. 5. сунъий нафас бериш ва юракни ёпиқ массаж қилиш. реанимация ёки жонлантириш – организм ҳаёт фаолиятини аслига келтириш ҳамда уни терминал ҳолатдан чиқариб олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир. одам организмидаги барча органлар марказий нерв системаси орқали бошқарилади ва назорат қилинади. марказий нерв системасига бош мия ва орқа мия киради. одам организмида барча органлар маълум вазифаларни бажаради. уларнинг ичида ҳаёт учун энг зарур ҳисобланганлари - бош мия, юрак ва ўпкалардир. ҳаёт билан ўлим ўртасидаги чегарани терминал ҳолат дейилади. терминал ҳолат 3 босқичдан иборат:...

Формат DOC, 117,5 КБ. Чтобы скачать "жонлантириш реанимация", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жонлантириш реанимация DOC Бесплатная загрузка Telegram