рақобатлашмаган бозор турлари

DOC 126,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1355144693_40796.doc q p d d d p e mc p 1 1 1 + = e p p mc + = www.arxiv.uz режа: 1. бозор турлари 2. соф монополия ва бозор ҳокимияти 3. монопол шароитда нарх белгилаш ва монопол ҳокимияти кўрсаткичи 4. монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги 5. монопол нархга солиқнинг таъсири бозор турлари. соф монополия - бу битта сотувчи ва кўп харидорлар қатнашган бозор, ёки ўрнини босадиган товар бўлмаган товарни сотадиган ягона сотувчи бўлган бозор вазияти, ёки тармоқда ягона ҳукмрон фирма бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш чегараси тармоқ чегарасига тенг бўлган бозор. соф монополия ва рақобатлашган бозор бир-бирига тескари бозорлар ҳисобланади. олигополия - бу бозор тизимида бирор бир товарни сотишда чекланган фирмалар ҳукмронлик қилади. монопол рақобат бозори тўлиқ рақобатлашмаган бўлиб, унда қатнашадиган фирмалар сони кўп бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз товарлари нархини маълум чегарада назорат қилади, яъни улар кичик бўлса ҳам монопол ҳокимиятга эга. монопсония - харидор битта …
2
да жаҳон ва миллий бозорларда битта маҳсулотни битта сотувчи томонидан сотилиши камдан-кам учрайди. соф монополия кўпроқ маҳаллий бозорларга хос бўлади. масалан, тумандаги ягона китоб магазини, ягона телефон станцияси, ягона тиш доктори, ягона жаррох ёки бўлмаса маҳаллий коммунал хўжалиги хизмати. юқорида келтирилган субъектлар бозор шароитида нархга таъсир қилиш учун реал ҳокимиятга эга. соф монополиянинг вужудга келишига таъсир қилувчи яна бир омил бу - тармоққа кириш тўсиқларининг кучлилигидир. бирор маҳсулотни сотишдан тушадиган иқтисодий фойда юқори бўлса, бу рақобатлашган бозор шароитида бошқа фирмаларни ҳам шу бозорга кириб келиши учун сигнал бўлар эди. агар монопол фирма иқтисодий фойда ола бошласа, бу бошқа фирмаларни ҳам ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ундайди. демак соф монополияни сақлаб қолиш учун, бошқа рақобатлашмоқчи бўлган фирмалар учун махсус тўсиқлар бўлишини тақазо қилади. тармоқга кириш тўсиқлари - бу монопол фирма бозорига бошқа сотувчиларни кириб келишини тўхтатувчи чекланишлар. тармоқга кириш тўсиқларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин. 1. давлат томонидан берилган махсус ҳуқуқ. масалан маҳаллий ҳокимиятларда …
3
мусбат самараси ҳам тармоққа кириш учун тўсиқ бўлиши мумкин. масалан, автомобиль заводи маълум миқдорда автомобиль ишлаб чиқаришга эришгандагина, унинг умумий харажатлари минимал бўлади. монопол ҳокимият. фирма монопол ҳокимиятга эга бўлади, қачонки у ўзининг сотадиган товари нархига таъсир қилаолса, яъни ўзгартираолса. монопол ҳокимият даражаси ушбу товар ўрнини босувчи товарнинг мавжудлиги ва товарнинг бозордаги улуши билан белгиланади. монопол ҳокимиятга эга бўлиш учун фирманинг соф монополист бўлиши шарт эмас. фирма маҳсулотига бўлган талаб чизиғи рақобатлашган бозордагидай гаризонтал бўлмасдан, пастга ётиқ бўлиши кифоядир. агар талаб чизиғи пастга ётиқ бўлса, фирма таклиф ҳажмини ошириб ёки камайтириб, маҳсулот нархини ўзгартириши мумкин. умумун олганда монополист нархни назорат қилишидан ютуққа эга бўлади. монополистнинг таклифи рақобатлашган бозор таклифига кўра кам бўлади, товар нархи эса, рақобатлашган нархга нисбатан юқори бўлади (монопол нарх чекли харажатдан юқори). товарларни монопол нархда сотилиши жамият харажатини кўпайтиради, аҳолининг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади. нима учун деганда, ушбу товарни сотиб олувчилар кўпроқ пул сарфлайди, шу товарни …
4
қисқариши ва харидорлар ўртасида рақобатнинг мавжудлиги товар нархини оширади. рақобатлашган бозорда фирманинг чекли даромади маҳсулот нархига тенг ва талаб чизиғи горизонтал бўлса, монопол бозорда монополист маҳсулотига бўлган талаб чизиғи пастга ётиқроқ ва монополистнинг чекли даромади ҳар доим нархдан кичик бўлади. монопол фирманинг маҳсулотига талаб билан унинг чекли ва умумий даромади ўртасидаги боғлиқликларни қуйидаги расмда кўриш мумкин. талаб чизиғининг эластик қисмида чекли даромад бўлгани учун монополист маҳсулот ҳажмини нолдан, миқдоргача оширганда унинг умумий даромади ошади. талаб чизиғининг эластик бўлмаган қисмида чекли даромад манфий, яъни бўлгани учун, талаб чизиғининг ушбу қисмида ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий даромадни камайтиради. шунинг учун ҳам монополист талаб чизиғининг эластик бўлмаган қисмидан қочишга ҳаракат қилади. агар монополистнинг талаб чизиғи рақобатлашган бозордагидай горизонтал бўлганда эди, у товар ҳажмини ўзгартириши билан нархга таъсир қила олмас эди. монополлашган бозорда таклиф чизиғи маънога эга эмас. нима учун деганда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (таклиф) миқдори билан нарх ўртасида пропорционал боғлиқлик йўқ. монополистнинг қанча миқдорда …
5
ш учун даромаднинг нархга кўра талаб эластиклиги билан қандай боғлиқлигини эслаш зарур бўлади. талаб чизиғининг эластик бўлган қисмида нархнинг пасайиши умумий даромадни ўсишига олиб келади , эластиклик бирга тенг бўлганда умумий даромад максимумга эришади (mrқ0), эластик бўлмаган қисмида нархнинг пасайиши умумий даромадни пасайишига олиб келади . шуни тушунган монополист талаб чизиғининг эластик бўлмаган қисмида ҳаракат қилмайди. биз кўрсатамиз монополист ҳам рақобатлашган бозордаги фирма каби чекли ҳаракат билан чекли даромадни тенглигини таъминлайдиган ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарсагина максимал фойда олиши мумкин (2-расм). расмда монополистнинг ўртача даромад чизиғи биpор талаби чизиғини беради. маҳсулот нархи шу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ функция. 2- расм. бўлганда фойдани максималлаштириш графиги. графикдан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ҳажми га тенг бўлганда чекли харажат чекли даромадга тенг бўлади. талаб чизиғидан фойдаланиб маҳсулот ҳажми га мос бўлган бир бирлик маҳсулотнинг монопол нархи ни аниқлаймиз. ушбу га тенг бўлган маҳсулот ҳажмида фойда максимал бўлишини кўрсатамиз. маълумки, рақобатлашган бозорда мувозанатлик нуқтада эришилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "рақобатлашмаган бозор турлари"

1355144693_40796.doc q p d d d p e mc p 1 1 1 + = e p p mc + = www.arxiv.uz режа: 1. бозор турлари 2. соф монополия ва бозор ҳокимияти 3. монопол шароитда нарх белгилаш ва монопол ҳокимияти кўрсаткичи 4. монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги 5. монопол нархга солиқнинг таъсири бозор турлари. соф монополия - бу битта сотувчи ва кўп харидорлар қатнашган бозор, ёки ўрнини босадиган товар бўлмаган товарни сотадиган ягона сотувчи бўлган бозор вазияти, ёки тармоқда ягона ҳукмрон фирма бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш чегараси тармоқ чегарасига тенг бўлган бозор. соф монополия ва рақобатлашган бозор бир-бирига тескари бозорлар ҳисобланади. олигополия - бу бозор тизимида бирор бир товарни сотишда чекланган фирмалар ҳукмронлик қилади. монопол рақобат бозори тўлиқ …

Формат DOC, 126,5 КБ. Чтобы скачать "рақобатлашмаган бозор турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: рақобатлашмаган бозор турлари DOC Бесплатная загрузка Telegram