молия бозори рисклари ва инвестицион партфелларни бошкариш асослари

DOC 166.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1355149214_40816.doc www.arxiv.uz режа: 1. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари. 2. молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги ишлар. 3.инвестицион портфеллар, уларнинг мазмуни, турлари, шаклланиши ва бошкариш асослари. 4. қимматли қоғозлар портфелларини баҳолаш индекслари. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорига инвестиция олиб кириш ҳар қандай рисклар билан боғлиқ. (рискни ўзбек тилига хатар, хавф-хатар, таваккалчилик хатари ёки эҳтимолдаги зиён) деб таржима қилса бўлади. биз маъруза матнида риск сўзи ўрнига хатар сўзини ишлатишни лозим кўрдик. хатарлар инфляция жараёни, процент даражаси, мамлакатдаги сиёсий тузумни ўзгариши, солиқ сиёсати ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. шуларни ҳисобга олган ҳолда маърузада хатарнинг келиб чиқиши, уларнинг турлари, хатарни баҳолаш, уларни таъсирини камайтириш механизмини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. бу мавзу биринчи бор ўқув программасига киритилганлиги ва адабиётларда жуда кам ёритилганлигини ҳисобга олиб, муаллиф ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда …
2
ган мамлакатлардагига қараганда бир неча юқори бўлиши мумкин. мб ва ққбига инвестициялаш ёки молиявий активларни жойлаштириш турли хил ноқулай ҳоллардан ҳолис эмас ва у: биринчидан, олинган даромад кўзланган даромаддан кам бўлиши; иккинчидан, даромад умуман олинмаслиги; учинчидан, ққб қўйилган капитални бир қисмини; тўртинчидан, ққга қўйилган барча капитални; бешинчидан, ққга қўйилган барча капитал билан бирга даромадини йўқотиши ёки олмаслиги мумкин. фонд бозорида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар олдида ҳар доим турли хил хатарлар пайдо бўлиши мумкин. мб ва ққбини яхши ўрганиб, бўлажак хатарларни олдини олиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш мумкин. шунинг учун, ҳар бир инвестор бунга тайёр бўлиб ўзи учун пайдо бўладиган хавф-хатарни таъсирини камайтириш йўлларини ўйлаб қўйиши керак. мб ва ққбининг профессионал иштирокчилари ўз фаолиятида хатарларининг турли хилларини инобатга олишга тўғри келади. хатарларни ноаниқлик билан қўшмаслик керак. ноаниқлик – бу олдиндан келажакда бўладиган ишларни аниқ айта олмаслик. хатар эса – бу ноаниқлик эмас, уни олдиндан туриб ҳисобга олиши керак, чунки унинг оқибатида …
3
агар ққ баҳоси юқорига кўтарилса сиз оладиган фойданиз ҳам ошади. шундан ҳулоса, хатар (риск) – бу йўқотиш хавфи, фойда олиши эмас. шунинг учун ҳам сармояни ққ сотиб олишга сарфласангиз, ҳамиша кўзланган даромаддан камроқ олишни ҳисобга олсангиз хатарни камайтирган бўласиз. юқоридаги мисолимизга қайтайлик. сиз меҳмонларингиз учун рестарандан 12 кишига мўлжалланган маҳсулотлар буюртма қиласиз ва рестаран ходимлари билан келишасиз, агар меҳмон кам келса, қолган маҳсулотни рестаранга қайтариб берасиз, ёки 8 кишига маҳсулот оласизда, рестаран билан келишиб қўясиз, агар меҳмонлар кўп бўлса яна қўшимча маҳсулот келиб оласиз. бу хатарни олдини олиши йўлларидан биридир. бунга компремисс ҳолат дейилади ва хатарларни бошқаришнинг бир йўли ҳисобланади. мб ва ққбдаги барча хатарларни шартли равишда икки гуруҳга бўлсак бўлади. биринчи гуруҳга фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган хатарлар. бу хатар ққбда бўлган барча қимматли қоғозлар турини ўз ичига олиши мумкин, яъни бу хатар диверсификация бўлмайди, қимматли қоғозларга инвестиция қилингандаги даврдан бошланиши мумкин. буни қуйидаги схемада кўришимиз мумкин. …
4
қоунунлар ўзгариши мумкин ёки уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. натижада ҳукумат ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармайди. бу ҳол қимматли қоғозлар бозорига салбий таъсир кўрсатади. (масалан, ўзбекистон республикасида 1992 йил чиқарилган 12% ички заём ютуқларини номаълум муддатга музлатганлиги, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, савдо қоидаларининг ўзгариши ва ҳ.к.). 3. фоиз (процент) даражасининг ўзгариши. бу ҳол қимматли қоғозлар бозорида бозор баҳосининг ўзгариши натижасида олинадиган процентга таъсир кўрсатади. кредит тизимини, валюта курсини ўзгариши натижасида молия бозоридаги ўзгаришларга олиб келади ва кўзланган фойдани олишни камайиш хатари юзага келади. 4. ҳарбий конфликтлар (можаролар) билан боғлиқ бўлган хавф-хатарлар. ҳарбий ҳолат натижасида мамлакатда биржалар иши ёпилади, қимматли қоғозлар бозоридаги савдолар тўхтатилади ва бу ҳол бир бутун молия бозорига таъсир кўрсатади. иккинчи гуруҳ хавф-хатарлар фонд бозорининг айрим ҳоллари билан боғлиқ бўлган (диверсификация ҳолатидаги) хатар. улар қуйидаги икки турга бўлинади: 1. инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган хатарлар - бизнес хатар - молиявий хатар - хусусий инвесторлар билан боғлиқ бўлган дивидендларни тўламаслик хатари …
5
матли қоғозлар сотиб олиши учун қобилияти камайиши ёки умуман сотиб олиш мумкин бўлмай қолади. 2. бизнес хатар – корхона фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ яъни, унинг рейтингини тушиб кетиши, бир акцияга олинадиган дивидендни, иш ҳақини, баҳонинг ойдага нисбати, фойданинг корхона активларига нисбатан пастлиги натижасида блиши мумкин. 3. молиявий хатар – корхонанинг пассив балансининг самарадорлиги билан боғлиқ. 4. дивидендларни тўламаслик хатари – умумий кўринишдаги хусусий бир хатардир. 5. корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган хатар – корхонани бозордаги мавқеи билан боғлиқ. баъзи корхоналар консерватив турга хос бўлиб корхонани кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқмайди. бора-бориб улар олдида банкротлик хавфи пайдо бўлади. 6. бошқарув билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу корхона менеджерларнинг малакаси билан боғлиқ бўлади. агар бизнес-мнеджерлар хатоларга йўл қўйса корхона зарар кўриб ққбда фаолияти пасаяди. 7. ққни ликвидлиги билан боғлиқ хатарлар – ққ сифатини ўзгариши, ққни сотиш баҳосининг ўзгириши ёки комиссион ҳақнинг ўзгариши билан боғлиқдир. ноликвидли активлар юқори фойда келтирмайди …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "молия бозори рисклари ва инвестицион партфелларни бошкариш асослари"

1355149214_40816.doc www.arxiv.uz режа: 1. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари. 2. молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида рискларнинг олдини олиш борасидаги ишлар. 3.инвестицион портфеллар, уларнинг мазмуни, турлари, шаклланиши ва бошкариш асослари. 4. қимматли қоғозлар портфелларини баҳолаш индекслари. молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорига инвестиция олиб кириш ҳар қандай рисклар билан боғлиқ. (рискни ўзбек тилига хатар, хавф-хатар, таваккалчилик хатари ёки эҳтимолдаги зиён) деб таржима қилса бўлади. биз маъруза матнида риск сўзи ўрнига хатар сўзини ишлатишни лозим кўрдик. хатарлар инфляция жараёни, процент даражаси, мамлакатдаги сиёсий...

DOC format, 166.0 KB. To download "молия бозори рисклари ва инвестицион партфелларни бошкариш асослари", click the Telegram button on the left.