электрон почта

PPT 15 sahifa 4,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
mirzo ulug’bek nomidagi o’zbekiston milliy universiteti biologiya tuproqshunoslik fakulteti ixtiologiya yo’nalishi 4 kurs tolibi soatov bahrom балиқларни садокларда (қафасларда) бассейнларда етиштиришни ўрганиш * балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар чиқарилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 1 майдаги “балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-2939- сонли қарори, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги “балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 719 – сонли қарори ўзбекистонда охирги 4-5 йил давомида балиқчиликни ривожлантиришга устувор вазифа сифатида эътибор берила бошланди. айниқса, балиқ етиштиришда вьетнам тажрибалари кундан-кунга оммалашиб бормоқда. бунинг асосий сабаби шундаки, вьетнамда балиқ етиштиришнинг асосий қисми садок (қафас) ларда интенсив усулда етиштирилади. интенсив усул - сувни қисқа муддатларда алмашинишига ва ортиқча исрофсиз ирригация тизимига қайтарилишига асосланган мосламаларда балиқ етиштириш - интенсив балиқ етиштириш усули деб аталади. бассейнларни ўлчамлари квадрат, узунчоқ ёки юмалоқ шаклда бўлиши ва балиқчилик хўжаликлари талабларидан келиб чиқиб унинг тарафлари 2x2 метр, …
2 / 15
либ, 5200 тонна балиқ етиштирилди. албатта бу ўринда вьетнам тажрибаларига катта эътибор қаратилди. 2016 йилда сув омборларида 82 та садок усулида балиқ етиштириш мосламалари ўрнатилган бўлса, 2017 йилда янгидан 2500 та садок ўрнатилиб, уларнинг сони 2582 тага етади. бунинг учун 2017 йилда эса 264 та лойиҳа амалга оширилиши ва 5810 тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилган. балиқ чавоқларини етиштириб берувчи хўжалик ва корхоналар сони ҳам йилдан-йилга ўсмоқда. бундай корхоналар қаторида қувасойдаги «омад», бағдоддаги «шўртепа ойдин кўли», бувайдадаги «ёқуб али» фермер хўжаликлари, фарғонадаги «булоқ» ас ва бешариқдаги «саховатли уммон неъмати», «балиқ» мчжларни тилга олиш мумкин. 2017 йилда яна қўшимча 10 миллион дона балиқ чавоқлари етиштириладиган янги цех ўрнатилади. садок усулида балиқлар қандай парваришланади? садок мосламасини тайёрлаш вилоятимизнинг ўзида тайёрланмоқда. садокларнинг ўлчами 6x6 (36м2), ҳар бир садокга 250 кг. карпсимон (сазан) балиқ чавоғи ўстириш учун (1000 дона, ҳар бири 250 граммдан) ташланади. 1 кг. карпсимон (сазан) чавоғининг нархи «бешариқбалиқ» корхонасида 12,0 минг сўм. 250 …
3 / 15
тага етказиб, етиштириладиган балиқ маҳсулотини 270 тоннага, ялпи даромадни 2 миллиард 835 миллион сўмга, кутиладиган соф даромадни 1 миллиард 602,6 миллион сўмга етказишни режалаштириб, иш олиб бормоқда. ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жами 1232,6 миллион сўм маблағ, шундан 739,5 миллион сўми корхонанинг ўз маблағидан, 493 миллион сўми иппотека банки кредити ҳисобидан сарфланиши режалаштирилган. садок усулининг афзалликлари нимада? садокда интенсив усулда балиқ етиштиришни афзаллик томонлари шундаки, ҳовуз сувини янгилаб туриш имконияти бўлган ҳар қандай шароитда ҳар бир оила ҳам ташкил этиши мумкин. қолаверса, қишлоқ ва уй шароитида балиқ боқишга имконияти бўлмаган оилалар оилавий тадбиркорлик асосида банклардан кредит олиб, ўз имконияти даражасида садок усулида балиқ етиширишни қўрғонтепа, каркидон ва марказий фарғона сув омборларида алоҳида жойни эгаллаб,режалаштиришлари мумкин. фарғона вилоятидаги табиий сув ҳавзаларининг умумий майдони 4629 га, жумладан: қўрғонтепа сув омбори сув майдони 176 га, сиғими 21 млн куб м. каркидон сув омбори сув майдони 953 га, сиғими 211 млн куб м. марказий …
4 / 15
сисларнинг келиши кутилмоқда. шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу усулда жуда кўп иш ўринлари ҳамда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятлари яратилади. ўринли гапни айтадиган бўлсак, тирик балиқ сотиш минимал даромад келтиради, асосий фойда қайта ишлашда. балиқ боқиш учун бир ишчи ўрни яратилган бўлса, бир ишчи етиштирган балиқни қайта ишлашда 30 ишчи ўрни яратилади. вилоятимиз учун бу усулнинг яна бир устунлик томонлари шундаки, бизда сув имкониятлари чексиз эмас, чегарали. шундай шароитда садок усулда балиқларни зич ҳолатда парваришлаш бизнинг шароитимизга жуда ҳам мос ва қулай ҳисобланади. фақатгина зич ўстиришга мос бўлган балиқ турларини кўпайтириш, изланиш талаб этилади, холос. сўнгги даврлардаги маълумотларга қараганда, африка лаққаси зич ўстиришга мос бўлиб, 6-8 ойда бир килограммгача ўсади. бугунги кунда вилоят миқёсида «африка лаққаси» парваришлаш тажрибалари олиб борилмоқда. ўрни келиб бу борада ҳам чуқурроқ тўхталамиз. хулоса қилиб айтадиган бўлсак, вилоятимиздаги балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари бугун бозорларимизда кўрина бошлади. галдаги натижалар эса одамларимизнинг соғлиғида кўринади.
5 / 15
электрон почта - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"электрон почта" haqida

mirzo ulug’bek nomidagi o’zbekiston milliy universiteti biologiya tuproqshunoslik fakulteti ixtiologiya yo’nalishi 4 kurs tolibi soatov bahrom балиқларни садокларда (қафасларда) бассейнларда етиштиришни ўрганиш * балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар чиқарилди. жумладан, ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 1 майдаги “балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги пқ-2939- сонли қарори, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги “балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 719 – сонли қарори ўзбекистонда охирги 4-5 йил давомида балиқчиликни ривожлантиришга устувор вазифа сифатида эътибор берила бошланди. айниқса, балиқ етишт...

Bu fayl PPT formatida 15 sahifadan iborat (4,5 MB). "электрон почта"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: электрон почта PPT 15 sahifa Bepul yuklash Telegram