божхона тўловлари

DOC 72,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1698318148.doc божхона тўловлари режа: 1. бож тарифини шакллантиришнинг моҳияти ва хусусиятлари 2. божхона тўловларининг моҳияти ва турлари 3. божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби . бож тарифини шакллантиришнинг моҳияти ва хусусиятлари “бож тарифи тўғрисида”ги қонун бож тарифини шакллантириш ва қўлланиш тартибини, шунингдек ўзбекистон республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлардан бож ундириш қоидаларини белгилайди. “бож тарифи тўғрисида”ги қонуннинг асосий вазифалари ўзбекистон республикасининг жаҳон иқтисодиёти билан самарали интеграциялашуви учун шарт-шароит яратиш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. бож тарифи-божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (бундан кейин матнда товар номенклатураси деб юритилади) принциплари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкаларининг тўпламидир. товар номенклатураси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади. бож-ўзбекистон республикасининг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўлов. ўзбекистон республикасида импорт божи, экспорт божи, мавсумий ва алоҳида (махсус, антидемпинг, компенсация) бож қўлланилади. алоҳида божларнинг қўлланилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан …
2
савдо-иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартибини қўллаётган мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар учун ундириладиган импорт божи ставкаларининг энг кам ёки энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. савдо-иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартиби назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёки қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги аниқланмаган товарлар учун ундириладиган импорт божининг ставкалари икки баравар оширилади, ушбу қонунга мувофиқ ўзбекистон республикаси томонидан тариф преференциялари бериладиган ҳоллар бундан мустасно. импорт ва экспорт божининг ставкалари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси белгилайдиган тартибда жорий этилади. мавсумий божлар ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланиб, товарлар олиб кириш ва олиб чиқишни тезкор тартибга солиш учун қўлланилади. бунда бож тарифида назарда тутилган бож ставкалари қўлланилмайди. мавсумий божлар улар белгиланган вақтдан эътиборан олти ойдан ортиқ амал қилиши мумкин эмас. махсус божлар, башарти, ўхшаш ёки бевосита рақобат қилувчи товарлар божхона ҳудудига ўзбекистон республикасидаги товар ишлаб чиқарувчиларга зиён етказадиган ёки зиён етказиши мумкин бўлган миқдорда ва шартларда олиб кирилаётган бўлса, ҳимоя чораси …
3
нархда олиб чиқилаётган бўлса, агар бундай олиб чиқиш ўзбекистон республикасининг шунга ўхшаш товарларни ишлаб чиқарувчиларига моддий зиён етказса ёки етказиш хавфи бўлса ёхуд ўзбекистон республикасининг ишлаб чиқарувчилари ўртасида нормал рақобат ўрнатилишига тўсқинлик қилса. компенсация божлари қуйидаги ҳолларда қўлланилади: − ўзбекистон республикасининг божхона ҳудудига ишлаб чиқариш ёки олиб чиқиш пайтида бевосита ёхуд билвосита субсидиялардан фойдаланилган товарлар олиб кирилса, агар бундай олиб кириш ўзбекистон республикасининг ўхшаш товарлар ишлаб чиқарувчиларига моддий зиён етказса ёки етказиш хавфи бўлса ёхуд ўзбекистон республикасида худди шундай товарлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёки кенгайтиришга тўсқинлик қилса; − божхона ҳудудидан ишлаб чиқариш ёки олиб чиқиш пайтида бевосита ёхуд билвосита субсидиялардан фойдаланилган товарлар олиб чиқилса, агар бундай олиб чиқиш ўзбекистон республикасининг манфаатларига моддий зиён етказса ёки етказиш хавфи бўлса. алоҳида божлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ташаббуси билан ўтказиладиган текширув натижаларига биноан қўлланилади. алоҳида божларнинг ставкалари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан ҳар бир ҳолат бўйича махсус белгиланади ва …
4
лар; − божхона расмийлаштируви учун божхона йигими; − товарларни сақлаганлик учун божхона йигими; − товарларни божхона кузатувига олганлик учун божхона йигими; − дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ҳақ. − қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин. божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бож, қўшилган қиймат солиги ва акциз солиги солинади. товарлар қайтариб олиб чиқилган тақдирда илгари тўланган бож, қўшилган қиймат солиги ва акциз солиги суммалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши лозим. қуйидаги ҳаракатлар учун ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда божхона йигимлари ундирилади: − товарлар ва транспорт воситаларини, шу жумладан кузатувчисиз багажда, халқаро почта жўнатмалари ва юкларда олиб ўтилаётган нотижорат мақсадларидаги товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун; − товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун; − товарлар ва транспорт воситаларини божхона органлари эгалигидаги божхона омборлари ва вақтинча сақлаш омборларида сақлаганлик учун; − товарларни божхона …
5
ар нотижорат мақсадлари учун олиб ўтилаётганда божхона тўловлари божхона декларациясини қабул қилиш билан бир вақтда тўланади. божхона тўловларини тўлаш муддатининг ўтиши божхона декларациясини топшириш муддати тугаганидан кейинги кундан бошланади. божхона тўловлари божхона органига, халқаро почта жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан эса, - алоқа корхоналарига ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси белгилайдиган тартибда тўланади. божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, ўзбекистон республикасининг миллий валютасида тўланади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган товарлардан олинадиган қўшилган қиймат солиғи, бож ва йиғимлар ўрнига ягона божхона тўлови тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартибини белгилаши мумкин. (ўзр 30.08.2002 й. қонуни тахриридаги қисм) тўловчига божхона органининг қарорига асосан тўловларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, божхона тўловларининг тўланиши божхона кодексининг 111 - моддасида назарда тутилган тартибда таъминланган тақдирда, берилиши мумкин. божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим. кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"божхона тўловлари" haqida

1698318148.doc божхона тўловлари режа: 1. бож тарифини шакллантиришнинг моҳияти ва хусусиятлари 2. божхона тўловларининг моҳияти ва турлари 3. божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби . бож тарифини шакллантиришнинг моҳияти ва хусусиятлари “бож тарифи тўғрисида”ги қонун бож тарифини шакллантириш ва қўлланиш тартибини, шунингдек ўзбекистон республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлардан бож ундириш қоидаларини белгилайди. “бож тарифи тўғрисида”ги қонуннинг асосий вазифалари ўзбекистон республикасининг жаҳон иқтисодиёти билан самарали интеграциялашуви учун шарт-шароит яратиш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. бож тарифи-божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (бундан кейин м...

DOC format, 72,5 KB. "божхона тўловлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: божхона тўловлари DOC Bepul yuklash Telegram