макроиқтисодий прогнозлаш моделлари

DOC 133,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1706115113.doc макроиқтисодий прогнозлаш моделлари режа: 1. иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси. 2. эконометрик моделллар 3. макроиқтисодий моделлар. 4. иқтисодиётни ривожлантириш моделлари. 5. тармоқлараро динамик баланс модели 6. прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари. 7. маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар. иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси. модель иқтисодий прогнозлашнинг, тадқиқот қилинаётган жараёнларни илмий жиҳатдан билиш дастаклардан бири ҳисобланади. моделлаштириш жараёнининг мазмунига объект ёки жараённи дастлаб ўрганиб олиш, унинг муҳим тавсилотларини ёки белгиларини аниқлаш асосида моделларни тузиш, моделларни назарий ва синовли таҳлил қилиш, моделлаштириш натижаларни объект ёки жараён тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар билан таққослаш, моделни тўғрилаш ва аниқлаштириш кабилар киради. иқтисодий-ижтимоий жараёнлар ривожланишининг қонуниятларини ўрганиш воситаси иқтисодий-математик модели ҳисобланади. иқтисодий-математик модели ўз моҳиятига кўра иқтисодий тизимни ҳосил қилувчи элементларининг асосий ўзаро алоқасини изоҳлаб берувчи расмийлашган нисбатлар тизимини ифодалайди. иқтисодий ва ижтиомий парогнозлаш моделларининг айрим турлари оптималлаштириш мезони ёки энг яхши кутилаётган натижага қараб таснифланиши мумкин. хусусан, иқтисодий-математик моделлар (унда харажатлар минималлаштирилади) ва масалан имкон қадар кўп маҳсулот …
2
ига бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олишга имкон беради. ушбу моделлар жумласига макроиқтисодий ишлаб чиқариш функцияларни тавсифловчи моделлар, аҳоли даромадлари, нарх, тўйинганлик даражаси, унумли истеъмол меъёрлари ва ҳ.к. га қараб алоҳида истеъмол буюм учун талабни таҳлил қилиш моделлари кириши мумкин. эконометрик моделллар. қуйидаги эконометрик моделларни ажратиб олиш мумкин: омилли, таркибли ва комбинацион. битта модел тури турли иқтисодий объектларга нисбатан қўлланилиши мумкин. агрегирлашган даражасига қараб иқтисодиётни ривожланишининг кўрсаткичларини макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли,ҳудудий моделларга бўлинади. иқтисодиётни ривожлантириш жиҳатлари бўйича асосий фондларни, меҳнат ресурсларнитакрор ишлаб чиқариш, молия тизими ва нарх шакллантириш ҳамда бошқа моделларажралиб туради. эконометрик моделларнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) моделларга бўлинади. масалан моделдаги экзоген омиллар корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини, эндоген омиллар эса корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин. омилли моделлар ўзгарувчи кўрсаткичларнинг турли миқдорини ва уларга мос равишда ўлчамларини ўз таркибига олиши мумкин. омилли моделнинг содда тури бир омилли модел ҳисобланади. унда …
3
лил қилиш ва прогнозлаш учун қўлланилади. улар ёрдамида оқимларнинг, ўзаро алоқалари масалан маҳсулотни соҳалараро етказиб бериш изоҳланади. таркибий-баланс моделининг энг кенг тарқалган шакли ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро баланси ва маҳсулотларни тақсимлаш ҳисобланади. макроиқтисодий моделлар. тармоқлараро моделлар мажмуаси йириклашган динамик ва кенгайтирилган табиий-қийматли моделларни ўзи ичига олади. тизимнинг ҳамжиҳатлиги миллий даромад, уни тақсимлаш тузилмаси ҳамда моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг сармоя қўйилмаларга бўлган эҳтиёжларини тавсифловчи кўрсаткичлар ва бошқалар каби йириклашган динамик моделининг асосий кўрсаткичларнинг табиий-қийматли тармоқлараро балансини тузиш учун қўлланилиши билан таъминланади. замонавий динамик тармоқлараро моделлар иқтисодий ривожланишнинг суръатлари ва нисбатларини аниқловчи учта асосий омиллар гуруҳи бўйича иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболини башоратлашга имкон беради. хусусан улар қуйидагилар: режали давр бошига йиғилган асосий ишлаб чиқариш фондларнимиқёси ва таркиби билан тавсифланадиган иқтисодий салоҳиятнинг бошланғич даражаси; меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш кўрсаткичлар ўзгаришининг истиболли тенденциялар; жамиятнинг якуний эҳтиёжларининг истиқболли таркиби. иқтисодиётни ривожлантириш моделлари. иқтисодий-математик модели масалан қуйидагича ифодаланилиши мумкин. бу модел мисол тариқасида у ёки бу буюмни тайёрлаш …
4
ҳсулотли модел нафақат бир маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашган соҳаларда, балки бир қатор ҳолатларда агар ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар истеъмол қилинишда бир-бирини ўрнини босадиган бўлса ёки уларни мутлақ кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин. кўп маҳсулотли моделларда бутун тармоқ ишлаб чиқараётган маҳсулотга ва хомашё ёки бошқа қандайдир ресурсларни истеъмол қилишга бўлган талаб бўйича иккита ёки ундан ҳам кўп чегаралар кўриб чиқилади. ушбу моделларда турли маҳсулотларни истеъмолида ўрнини босадиган хусусиятини ҳисобга олган ҳолда турдош маҳсулотга келтириш имкониятидан унумли фойдаланилиши мумкин. тармоқлараро динамик баланс модели тармоқлараро баланс моделлари иқтисодиётни ва унинг тармоқларини прогнозлаш алоқаларини таъминлаш, уларни миқдорий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодий таҳлил қилиш ва шулар асосида прогнозлаштириш ҳамда режалаштириш учун асосий воситалардан бўлиб ҳисобланади. тармоқлараро баланс ишлаб чиқаришни ва барча тармоқлар ҳамда маҳсулотларнинг аниқ белгиланган турларини прогнозлашда, режалаштиришда инвестицияларни, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш меҳнат миқдорини режалаштиришда, ишлаб чиқаришни ҳудудлар бўйича ташкил қилишда кенг қўлланилмоқда. тармоқлараро баланслар моделининг амалда кенг қўлланилиши …
5
в ечимини қабул қилиш мумкин. тармоқлараро баланснинг оддий кўриниши статистик модел асосида ифодаланиб, маълум даврдаги ресурслар ва эҳтиёжларнинг миқдорий жиҳатдан ўзаро мослашишини таъминлайди, ишлаб чиқариш ресурсларининг чекланганлик шартлари, ишлаб чиқариш билан маҳсулотлардан фойдаланишнинг баланс муносабатлари, зарур техник технологик шартлар ва бошқаларни бажарилган ҳолда прогнозлаш ва унинг асосида режанинг мумкин бўлган вариантларини топишга имкон яратади. тармоқлараро баланснинг статик модели бир йиллик давр учун тузилади, бир йиллик ҳолатдан ташқаридаги ўзгаришлар инобатга олинмайди. амалда эса ишлаб чиқариш доим ривожланиб, кенгайиб боради. ушбу ҳолат статик тармоқлараро балансда ўз аксини топмайди. бу камчиликни йўқотишнинг объектив йўли доимий ҳаракатдаги ўзгаришларни инобатга олувчи, кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришни ифодаловчи динамик тармоқлараро баланс тузишдир. прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари. прогнозлаш бу келажакни, ҳаракатдаги ҳатосини баҳолаш, шунинг учун макроиқтисодий жараёнларни, тармоқларни ўзаро алоқадаги ҳолатларини прогнозлашда кўпроқ динамик тармоқлараро баланс моделлардан фойдаланиш мақсадига мувофиқ ҳисобланади. прогноз натижаларнинг сифатини ошириш учун прогноз объектнинг хусусиятларини чуқур ўрганиб, унинг ҳар бир элементини вақт бирлигида ўзгаришини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"макроиқтисодий прогнозлаш моделлари" haqida

1706115113.doc макроиқтисодий прогнозлаш моделлари режа: 1. иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси. 2. эконометрик моделллар 3. макроиқтисодий моделлар. 4. иқтисодиётни ривожлантириш моделлари. 5. тармоқлараро динамик баланс модели 6. прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари. 7. маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар. иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси. модель иқтисодий прогнозлашнинг, тадқиқот қилинаётган жараёнларни илмий жиҳатдан билиш дастаклардан бири ҳисобланади. моделлаштириш жараёнининг мазмунига объект ёки жараённи дастлаб ўрганиб олиш, унинг муҳим тавсилотларини ёки белгиларини аниқлаш асосида моделларни тузиш, моделларни назарий ва синовли таҳлил қилиш, моделлаштириш натижаларни объект ёки жара...

DOC format, 133,5 KB. "макроиқтисодий прогнозлаш моделлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.