меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш ҳолати ва унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар

DOC 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710596647.doc меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш ҳолати ва унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар режа: 1. меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланиш ҳолати 2. меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишига таъсир этувчи омиллар 3. давлат иш билан бандлик хизмати - иш билан бандлик сиёсатини амалга оширишнинг таркибий қисми сифатида 4. меҳнат бозори инфратузилмасида иш билан бандлик хизматининг нодавлат тузилмалари фаолиятлари меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланиш ҳолати аҳолининг меҳнатда бандлик даражаси ҳар қандай давлат иқтисодиётининг ривожланиш кўламини ифодаловчи кўрсаткичлардан биридир. меҳнат ва аҳоли иш билан бандлиги соҳасида бозор алоқаларини ривожлантириш янги ва ўхшаш бўлмаган ёндашишни, меҳнат бозори элементларини ўрганишда мунтазамликни, бозор категориялари ва тушунчаларининг услубий базасини янгилашни талаб этади. иқтисодиётни қайта қуриш ва шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш келгусида аҳолини иш билан бандлиги соҳасидаги институционал тузилмалар фаолиятларини жадаллаштириш ва норматив-ҳуқуқий базаларини ривожлантиришни талаб қилади. меҳнат бозори ҳолатининг етарли даражада барқарор таъминланиши меҳнат бозори инфратузилмаси барча субъектлари, шунингдек давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизматлари томонидан кўтилаётган бир қатор …
2
р кохоналарнинг тугатилиши, ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши, малака даражасининг иш жойлари талабаларига мос келмаслиги ва бошқалар. қисман ишсизлик иш ҳақининг паст даражаси, соғлиқнинг ёмонлашувчи, иш вақтининг кўп қисмида уй хўжалиги билан шуғулланганлиги сабабли пайдо бўлади. вақтинча ишсизлик кўпроқ ёшлар ўқув юртини тугатгандан сўнг ишга жойлаша олмаслиги, аёлларнинг уч ёшгача бола тарбияси билан шуғулланганлиги, ишлаб чиқариш ҳажмининг вақтинча қисқариши, юқори маошли бошқа иш қидириши, малака даражаси иш жойи талабаларига мос келмаслиги каби сабабларга кўра вужудга келади. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва қайта ишлаш саноат секторларининг тармоқлари учун мавсумий меҳнат характерли. бу эса, мавсумий ишсизлик пайдо бўлишига асос бўлади. социологик таҳлил шуни кўрсатадики, ишсизларнинг 28,7 %и етарли, 44,5 %и қисман етарли, 26,8 % и паст малакага эгадир. малакаси паст бўлган ишсизларнинг барчаси турли хил ўқув юртларида бошқа мутахассисликни ўрганишни истайдилар, шу жумладан: давлат олий (30,4 %) ва махсус ўқув юртларида (27,9 %); хорижий ўқув юртларида (3,7 %); нодавлат ўқув юртларида (5,6 …
3
а жойлардаги туман бандликка кўмаклашиш марказлари меҳнат бўлимлари орқали қуйидаги хизмат турлари кўрсатилган: · янги иш жойи тайинланган (12,2 %); · ишсизлар рўйхатига киритилган (12,8 %); · ишсизлик нафақаси белгиланган (10,5 %); · жамоат ишига таклиф этилган (17,3 %); респондентларнинг 10,7 %и туман бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини «яхши» ва 49 %и «қониқарли» баҳолайдилар. аммо жавоб берувчиларнинг 9,5 %и уларнинг хизматларидан асосан қуйидаги сабабларга кўра қаноатланмайдилар; · бўш иш жойлари ҳақида аниқ маълумотлар олиш имкониятининг қийинлиги (23,2 %); · касб-малакаси бўйича мос ишни топиб бера олмаслиги (27 %); · ишсизлик нафақасининг пастлиги (15,3 %); · меҳнат бўлимлари фаолияти расмий характерга эга эканлиги (3,2 %); · малака ошириш йўналишларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги (5,5%); · ишсизлик муддатининг узоқ давом этиши (12,2 %). меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланиши ва ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатадики, ҳудудий меҳнат бозорининг шакланиш самарадорлиги бир қатор муаммолар ечимини ёритишни назарда тутади. бизнингча, бу муаммолар қуйидагилардан иборат: 1 малакали кадрларнинг тақчиллиги. иқтисодиётда …
4
ринларининг яратилиши натижасида таркибий ишсизлик миқдори нисбатан кейнги йиллар мобайнида камайиш тенденциясига эга бўлмоқда. 3. иқтисодиёт тармоқлари учун зарур бўлган малакали кадрлар таркиби ва касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича ўқув юртлари ўртасидаги номувофиқлик. таълим тизими ва марказларида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат кўрсаткичлари бўлиб, битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси бўлиши зарур. 4. ишсизлик давомийлигининг юқорилиги, бу кўрсаткич ишсизлик муддатини ўртача 6-7 ойгача чўзмоқда. бунинг натижасида, ишлаб чиқаришда банд бўлмаган меҳнат ресурслари салмоғининг ошиб бориши бир неча ўн минглаб кишилар кун иш вақтининг йўқолишига олиб келмоқда. ишсизликни давомийлигининг юқорилиги: бўш иш ўринлари ҳақида ахборотларнинг етишмаслиги; қонунчиликда кўрсатилмаган ортиқча ҳужжатларнинг иш берувчилар томонидан талаб этилиши; кадрларни танлаш усуллари муддатининг чўзилиб кетиши; кўпчиликнинг бир хил касблар бўйича мутахассисликка эгалиги; кадрларни қайта тайёрлашнинг узоқ муддатлиги ва бошқа сабаблар натижасида юзага келмоқда. 5. кадрлар қўнимсизлигининг юқорилиги. корхоналарда кадрлар қўнимсизлигининг юқори даражада эканлигини асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: иш ҳақини корхона фаолиятини якуний натижалари билан боғланмаганлиги; транспорт воситаларидаги чипта …
5
усий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш доирасидаги муаммолар. буларга: тадбиркорликнинг бошланғич босқичида фаолиятини ривожлантириш учун кредит маблағларининг етишмаслиги; хом ашё-материаллар етказиш бўйича ҳамда тайёр маҳсулот реализацияси бўйича муаммоларнинг мавжудлиги; зарур билим ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиш имкониятларининг чегараланганлиги ва бошқалар. меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишига таъсир этувчи омиллар меҳнат бозори инфратузилмаси барча субъектлари, шунингдек давлат ва но давлат иш билан бандлик хизматлари 6.1-параграфда келтирилган меҳнат бозоридаги муҳим муаммоларнинг ечимини ҳудудий иш билан бандлик хизматлари доирасида содир бўладиган жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш ва назорат қилиш асосида қуйидаги ишларни амалга оширишлари зарур: ишсизликни ушлаб туриш, унинг давомийлигини қисқартириш, ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасида мувозанатга эришишни таъминлаш, фуқароларни ишга жойлаштириш самарадорлигини ошириш, ишсизларни, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ўз вақтида тўлиқ миқёсда амалга ошириш. шунингдек, малакали кадрлар тақчиллиги даврида меҳнат ресурслари сифат кўрсаткичларини ошириш бўйича вилоят миқёсида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; давлат иш билан бандлик хизмати фаолияти доирасида меҳнат ресурсларидан самарали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш ҳолати ва унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар" haqida

1710596647.doc меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш ҳолати ва унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар режа: 1. меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланиш ҳолати 2. меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишига таъсир этувчи омиллар 3. давлат иш билан бандлик хизмати - иш билан бандлик сиёсатини амалга оширишнинг таркибий қисми сифатида 4. меҳнат бозори инфратузилмасида иш билан бандлик хизматининг нодавлат тузилмалари фаолиятлари меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланиш ҳолати аҳолининг меҳнатда бандлик даражаси ҳар қандай давлат иқтисодиётининг ривожланиш кўламини ифодаловчи кўрсаткичлардан биридир. меҳнат ва аҳоли иш билан бандлиги соҳасида бозор алоқаларини ривожлантириш янги ва ўхшаш бўлмаган ёндашишни, меҳнат бозори элементларини ўрганишда мунтазамликни, бозор категориялари ва т...

DOC format, 117,5 KB. "меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш ҳолати ва унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.