жаҳон иқтисодиётида индикатив режалаштиришнинг эволюцион ривожланиши ва тартибга солиниши ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолати

DOC 125,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710898396.doc жаҳон иқтисодиётида индикатив режалаштиришнинг эволюцион ривожланиши ва тартибга солиниши ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолати режа: 1. индикатив режалаштириш шаклларининг эволюцияси. 2. жаҳонда, шу жумладан ўзбекистонда прогнозлаштириш ва режалаштиришнинг ҳолати. 3. ўзбекистон республикасида индикатив режалаштириш концепцияси. индикатив режалаштириш шаклларининг эволюцияси замонавий прогнозлар ва режалар ўтмишдагиларидан биринчи галда асослаш методологияси билан фарқ қилади. прогнозлар ва режаларни асослаш даражасининг ошиши келажак тимисолини ишлаб чиқишга нисбатан тўпланган ва башарият томонидан фойдаланиладиган илмий ёндашув тажрибасидан далолат беради. тажрибани ижодий ўзлаштириш эса - фаолиятнинг исталган соҳасида муваффақият гаровидир. агарда муайян иқтисодиётни оладиган бўлсак, у ҳолда ушбу соҳада прогнозлаштириш ва режалаштириш натижалари иқтисодий муносабатлар қонунлари ва тенденцияларини тўғри тушунишга, муайян хўжалик юритувчи субъект фаолияти шароитларини яхши билиш ва ҳисобга олишга боғлиқ. ўтган асрлардаёқ башарият томонидан жамиятнинг келажаги ҳақида муайян тасаввурлар шакллантирилган эди. ҳозирги нуқтаи назардан ушбу қарашлар содда (қалоқ) ҳисобланади, бироқ кучли фалсафий жиҳат уларнинг бугунги кунда ҳам долзарблигини оширади. бундай қарашлар жумласига лао-цза, конфуций, платон назарияларини …
2
позитивизм эволюциясидаги бурилиш юз берди. ғарбий европада бу xix асрнинг ўрталарида, россияда xix асрнинг 80-йилларида, хитой, ҳиндистон ва осиёнинг бошқа мамлакатларида янада кечроқ содир бўлди. ҳамма вақт жамият ривожини прогнозлаштириш билан бир қаторда хўжалик ҳаёти ҳам прогноз қилинган. ҳар қандай тарихий даврда хўжалик юритиш объектининг эгаси ўз қарорларининг эҳтимолий оқибатларини кўриб чиқиши лозим эди. масалан, ҳосил қандай бўлади, уни қандай нархда сотиш ва олинган даромаддан қандай фойдаланиш мумкин. албатта, давлат бошлиқлари ҳам ўзининг иқтисодий тасаввурларига ва уларга эришиш воситаларига эга эди. кўзланган ҳукумдорлик қарорларига эриши воситалари жумласига жазолар, солиқлар ва совғаларни киритиш мумкин. ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши билан жазоловчи чоралардан билвосита чораларни қўллашга ўтиш кўзга ташланди. олдинга қўйилган мақсадларга эришишнинг иқтисодий воситаларини шулар жумласига киритиш мумкин. турли мамлакатлар бошлиқларининг ўз фуқароларининг даромадларига ―таъсир кўрсатишининг турли чораларини, савдогарлар ҳуқуқларининг тартибга солинишини (маълум турдаги товарларни мамлакатга олиб келиш ва ундан олиб чиқиш учун рухсат), биржалар ва банкларни ташкил этиш ва уларнинг ишлашини назарда …
3
и ўтди. яимдаги давлат харажатларининг ошишига қараб бюджетнинг иқтисодий ўсиш суръатларига ва улушига таъсирининг кучайиши билан боғлиқ конъюнктура шакли индикатив режалаштиришнинг тарихан биринчи шакли бўлди. иқтисодиётларни таркибий қайта қуриш ва уларнинг жадал ривожланиши шароитида бюджетларни солиқ тушумларини баҳолашнинг асосида ётувчи халқ хўжалигини прогнозлаштириш кўрсаткичлари билан мувофиқлаштириш зарурати пайдо бўлди. бу ҳол ўрта ва узоқ муддатли прогнозларнинг ишлаб чиқилишига олиб келди, масалан, японияда «миллий даромадни икки марта оширишнинг ўн йиллик режаси» (1961-1970), канадада «иқтисодий ўсиш йўлларини танлаш» (1976-1985), ақшда меҳнат вазирлигининг 1986-1995 йилларга мўлжаланган прогнози шулар жумласидандир. прогноз фаолиятининг такомиллашуви ва мураккаблашувига қараб у бюджетлашдан ҳам услубий, ҳам ташкилий жиҳатдан ажрала бошлади: агар дастлабки босқичда миллий иқтисодий режалар (прогнозлар) молия вазирликларида тузилган бўлса, 60-йилларнинг бошидан бошлаб махсус режа органлари (францияда режалаштириш бўйича бош комиссариат, канадада иқтисодий кенгаш, японияда иқтисодий маслаҳат кенгаши, нидерландияда марказий режа бюроси ва ҳ.к.) тузилди. еида режалаштириш тезда миллий даражадан юқорига чиқди, иттифоқ органлари минтақа хўжалигини ривожлантиришнинг қисқа …
4
ҳудудини ялпи ривожлантиришнинг дастлабки режаси (1960-1970 йилларга мўлжалланган) 1962 йилда пайдо бўлди. унда ва 1969 йилда қабул қилинган иккинчи режада (1969-1985 йилларга мўлжалланган) асосий саноат марказларидан узоқда жойлашган ҳудудларда ―ўсиш полюсларини барпо этиш концепциясига асос солинди. учинчи режанинг асосида ―интеграциялашган жойлаштириш концепцияси ётади, 1987 йилда эса «халқаро уйғунликка эришиш мақсадида япония иқтисодиётининг таркибини ислоҳ қилиш дастури» ёки «маэкава маърузаси» тасдиқланди11. шундай қилиб, аниқ мақсадга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар, шу жумладан ишлаб чиқаришни ҳудудий фаоллаштириш чорак аср мобайнида давлат иқтисодий сиёсатининг асосий устувор йўналиши бўлиб қолди. 80-йиллар бошида юз берган молия тизимини эркинлаштиришдан кейин ҳам япония фаол ва узоқ муддатли таркибий сиёсатни амалга оширишдан воз кечмади. япония вазирлар маҳкамаси томонидан 1987 йил 30 июнда тасдиқланган ва жорий асрнинг охиригача бўлган даврга мўлжаллнган «миллий ривожланишнинг тўртинчи режаси»да ҳам аввалги учта режадаги каби ҳаётнинг барча соҳаларида мамлакатни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ифодаланди. ушбу мақсадлар ичида энг асосийси ―давлат ҳудудини режали ривожлантиришнинг мавжуд муаммолари ва унинг …
5
и даромадлари ва харажатларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш усули сифатида кўриб чиқила бошлади. бошқа сўз билан айтганда режанинг мажбурий ва прогноз жиҳатлари аниқ бўлинган». аралаш иқтисодиётнинг ривожланиши ва бозорларнинг глобаллашувига қараб индикатив режалаштириш ўзининг стратегик шаклига эга бўлади. францияда стратегик режалаштириш ғояси биринчи марта ўнинчи индикатив режада ўз аксини топди (1989-1992): ҳар бири турли хилдаги молиявий префе-ренциялар билан таъминланган мақсадли давлат дастури мақомига эга бўлган ривожланишнинг олтита асосий йўналиши белгиланди (миллий валютани мустаҳкамлаш ва бандликни таъминлаш, таълим, илмий тадқиқотлар, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, ҳудудни ободонлаштириш, давлат хизматларини янгилаш). стратегик режалаштириш функцияси америка ҳокимият органлари томонидан ҳам шунга ўхшаш тарзда талқин этилади: «муваффақиятли рақобатга эришиш, ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тўлиқ ишончга ва штат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг молиявий кўмагига асосланган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлигига максимал тарзда кўмаклашиш учун янги қарорларни қидириб топиш». сўнгги йилларда юз берган молиявий ларзалар шуни кўрсатдики, бозорларнинг байналминаллашувига қараб бозор механизмлари ролининг кучайиши кредит-молия тизими инқирозга юз тутишининг хавфини кескин оширади. бугунги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жаҳон иқтисодиётида индикатив режалаштиришнинг эволюцион ривожланиши ва тартибга солиниши ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолати" haqida

1710898396.doc жаҳон иқтисодиётида индикатив режалаштиришнинг эволюцион ривожланиши ва тартибга солиниши ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолати режа: 1. индикатив режалаштириш шаклларининг эволюцияси. 2. жаҳонда, шу жумладан ўзбекистонда прогнозлаштириш ва режалаштиришнинг ҳолати. 3. ўзбекистон республикасида индикатив режалаштириш концепцияси. индикатив режалаштириш шаклларининг эволюцияси замонавий прогнозлар ва режалар ўтмишдагиларидан биринчи галда асослаш методологияси билан фарқ қилади. прогнозлар ва режаларни асослаш даражасининг ошиши келажак тимисолини ишлаб чиқишга нисбатан тўпланган ва башарият томонидан фойдаланиладиган илмий ёндашув тажрибасидан далолат беради. тажрибани ижодий ўзлаштириш эса - фаолиятнинг исталган соҳасида муваффақият гаровидир. агарда муайян иқтисодиётни оладиган бўл...

DOC format, 125,0 KB. "жаҳон иқтисодиётида индикатив режалаштиришнинг эволюцион ривожланиши ва тартибга солиниши ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.