оив инфекцияси устидан дозорли эпидемиологик назорат

DOC 9 sahifa 58,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил «____»___________ №______- сонли буйруғига 5– илова оив инфекцияси устидан дозорли эпидемиологик назоратни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари эпидемиологик назорат – бу маълумотларни тизимли, доимий равишда йиғиш, таҳлил ва талқин қилиш (интерпретация) ҳамда уларни соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа манфаатдор идораларга тақдим этишдир. дозорли эпидемиологик назорат (дэн) – бу аҳолининг танлаб олинган гуруҳлари орасида ва танланган жойларда оив инфекциясининг тарқалганлик даражасини ўрганувчи қайта такрорланувчи кесишувчи тадқиқот. дэн, оив инфекцияси назоратини ўз ичига олган ҳолда, мақсадли гуруҳлар орасида эпидемиологик вазиятни баҳолаш орқали умумий аҳоли (популяция) ҳақида тасаввур қилиш имконини берувчи эпидемиологик назоратнинг бир тури ҳисобланади. дэннинг усули аҳолининг алоҳида гуруҳларидан репрезентатив танловдан фойдаланишга асосланган. дэн аҳолининг кенг қатламли қамровлари орасида ўтказиладиган тадқиқотларга нисбатан эпидемик вазиятни ўрганишнинг кам ҳаражатли усули ҳисобланади. дэнни ўтказиш жараёнида ҳолатни (м-н: оив ҳолати) аниқлаш бўйича андоза (стандарт), шунингдек, маълумотларни солиштириш имкониятини таъминлаш мақсадида, танланган барча ҳудудларда ва дэн ўтказилаётган давр давомида стандарт шароитларда …
2 / 9
ўналтирилган тизимли ва доимий ахборот йиғиб боришдан иборат. дэн мобайнида қамраб олиниши белгиланган оив инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар (инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар, рағбатлантириш эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи шахслар, меҳнат мигрантлари ва б.) билан боғланиш бирмунча қийинчилик туғдиради. шуни инобатга олган ҳолда, дэнни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалдаги ҳалқаро андозаларга асосан, мазкур гуруҳлар билан боғланиш ва уларнинг оив инфекцияси юқишига олиб келувчи хулқ-атворини ўрганиш мақсадида маълумотларни йиғиш бўйича тадқиқотда иштирок этганлари учун улар рағбатлантириладилар. дэн тадқиқотларини ўтказиш доирасида оив инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлардан нафақат ҳулқ-атворга доир бўлган маълумотлар, балки улардан маълум инфекцияларга (оив, вирусли гепатит с, заҳм) лаборатория таҳлилларини ўтказиш мақсадида бармоғидан қон намунаси махсус фильтр қоғозларга олинади. тадқиқот вақтида иштирокчилардан уларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат сўралиши ёки улардан ҳужжатларга имзо чекилиши сўралмайди, уларнинг тадқиқотдаги иштирокини рўйхатга олиш эса махсус код билан белгиланади. тадқиқотда иштирок этган шахслар ушбу махсус кодлар орқали улардан олинган …
3 / 9
р билан келишилган “ўзбекистон республикасида оив инфекцияси тарқалганлигини ўрганиш бўйича дозорли эпидемиологик назоратни ташкиллаштириш ва ўтказиш тўғрисида”га миллий баённомада келтирилган бўлиб, дэн ўтказилишига бевосита жалб этиладиган мутахассислар мазкур жараёнда ушбу баённома асосида иш олиб борадилар. оив инфекцияси устидан дэн ўтказишнинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: · аҳолининг турли гуруҳлари орасида оив инфекциясининг тарқалиши ва тақсимланишини баҳолаш; · маълум вақт оралиғида оив инфекциясининг тарқалиш тенденциясини мониторингини амалга ошириш; · аҳолининг юқори зарарланиш хавфига мойил бўлган гуруҳларини аниқлаш; · оив юқиш эҳтимолини аниқловчи хавф омиллари ва хулқ-атвор моделларини баҳолаш; · олинган маълумотлардан профилактик дастурларни ишлаб чиқиш, режалаштириш ва тадбиқ этишда фойдаланиш; · оив инфекциясини алоҳида олинган ҳудудлар ва республика бўйича тарқалишини башоратлаш; · инфекцияни назорат қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва зарур ресурслар ажратилишини асослаш учун маълумот тақдим этиш; · назорат ва профилактик дастурларнинг самарадорлигини баҳолаш. дэн мақсадлари учун оив инфекцияси ҳолатини аниқлаш қуйидаги лаборатория мезонларига асосланади: скрининг тестда оив антителолари аниқланган биоматериалларни кейинчалик …
4 / 9
ида кўп йиллар мобайнида мавжудлик эҳтимолига қарамасдан, бир мунча паст даражада тарқалиши билан аниқланади. 2. эпидемиянинг концентрланган босқичи аҳолининг бир ёки бир неча гуруҳлари орасида оив инфекциясининг тарқалиш даражаси 5 фоиздан ортиқ, шаҳар туманларидаги ҳомиладор аёлларда эса 1 фоиздан кам кўрсаткичи билан аниқланади. бу босқич оив инфекциясини аҳолининг айрим гуруҳлари орасида тез тарқалиши билан бир пайтда умумий аҳолига (популяция) илдиз отмаслиги билан фарқланади. 3. эпидемиянинг генерализацияланган босқичи оив инфекциясининг ҳомиладор аёллар орасида тарқалиш кўрсаткичининг 1 фоиздан ортганлиги билан аниқланади, бу оив инфекциясини аҳоли ўртасида илдиз отганлигидан дарак беради. оив инфекцияси устидан дэн ўтказиш учун аҳолининг мақсадли гуруҳлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: · инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар (иогмиқ). наркодиспансерлар ёки бошқа даволаш-профилактика муассасалари беморлари, иогмиқ умумий сонининг 10 фоиздан ошмаслик шарти билан, оив инфекцияси бўйича дэнга киритилиши мумкин; · жинсидан қатъий назар, рағбатлантириш эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи шахслар (фоҳишалар); · жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликларга (жайбюк) ва/ёки симтомларига …
5 / 9
ланадиган жойлар, иогмиқ ларга хизмат кўрсатувчи ишонч хоналари, даволаш-профилактика муассасалари; · махаллалар; · ички ишлар вазирлигининг жазони ўташ муассасалари. оив инфекцияси устидан дэн ўтказишда оивга тестдан ўтказиш: оив инфекцияси бўйича респондент ахборот тақдим этилгандан кейин оғзаки розилиги олингач, тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат ўтказиш йўли билан кўнгилли равишда боғланган тестдан ўтказилади ва махсус анкета асосида суҳбат ўтказилади. мақсадли гуруҳлар орасида оив инфекцияси устидан дэнни ташкил этиш дэн камида икки йилда бир марта ўтказилиши лозим. тадқиқот махсус календар режада кўрсатилган муддатларда ўтказилади. хулқ-атворни ўрганувчи назорат аҳолининг мақсадли гуруҳлари учун мўлжалланган намунали анкеталар асосида олиб борилади. тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат ўтказиш йўли билан аноним боғланган тест ўтказилиб, унда қуйидагилар талаб этилади: · текширилувчининг текширишга материал топшириш ва анкетани тўлдириш таклифи ҳақида ахборот олганлиги тўғрисида оғзаки розилиги; · тестдан олдинги ва кейинги маслаҳат, бунда оив инфекцияси билан касалланган шахсларга шахсий хавфни камайтиришга қаратилган, шунингдек, оив инфекциясини ўзига юқтириб олиш ва бошқаларга юқтириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оив инфекцияси устидан дозорли эпидемиологик назорат" haqida

соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил «____»___________ №______- сонли буйруғига 5– илова оив инфекцияси устидан дозорли эпидемиологик назоратни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари эпидемиологик назорат – бу маълумотларни тизимли, доимий равишда йиғиш, таҳлил ва талқин қилиш (интерпретация) ҳамда уларни соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа манфаатдор идораларга тақдим этишдир. дозорли эпидемиологик назорат (дэн) – бу аҳолининг танлаб олинган гуруҳлари орасида ва танланган жойларда оив инфекциясининг тарқалганлик даражасини ўрганувчи қайта такрорланувчи кесишувчи тадқиқот. дэн, оив инфекцияси назоратини ўз ичига олган ҳолда, мақсадли гуруҳлар орасида эпидемиологик вазиятни баҳолаш орқали умумий аҳоли (популяция) ҳақида тасаввур қилиш имконини берувчи эпидемиологик назоратнинг бир тури ҳисобл...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (58,5 KB). "оив инфекцияси устидан дозорли эпидемиологик назорат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: оив инфекцияси устидан дозорли … DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram