shoshi linch neyrojarrohlik

DOC 30 sahifa 808,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
масалан, нерв стволининг кичик кисмини кесиб олиб ташлаб, унинг охирларини iv боб. шошилинч нейрожарроҳлик кириш. шошилинч нейрожарроҳлик бу нейрожарроҳликнинг асосий қисмлардан бири ҳисобланиб, бунда миянинг ўткир жароҳатларида ва нейрожарроҳлик касалликларини декомпенсация ҳолатларида шошилинч ва тезкор даволаш усуларини қўллашдан иборат. шошилинч нейрожарроҳликда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш асосан 2 босқичда бажарилиши мумкин: 1. касалхоналаргача кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам (госпиталгача босқич) яъни уйдан ёки жароҳат жойидан бошлаб, то касалхонагача. 2. касалхоналардаги тиббий ёрдам (госпитал босқич). аксарият ҳолларда, бош мия жароҳатлари ва касалликларида бош миянинг ички босимини ортиши ва мия тузилмалари силжиши (дислокация) юзага келади, бу эса ўз навбатида, беморларни ахволини оғирлашишига сабаб бўлиши ва уларга шошилинч ёрдам кўрсатиш зарурияти пайдо бўлади. бундай ҳолатларда, беморларга ёрдам бериш учун, нейрохирургик бўлимларини махсус ташхис комплекслари ва асбоб ускуналари билан жизохлаш зарурдир. шошилинч нейрожарроҳликнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундан иборатки, мнс ва пнс жароҳатлари ва касалликларида, беморлар тиббиёт корхоналарига етиб келгунча госпитал олди малакавий тез тиббий ёрдам …
2 / 30
ишларни аниқлаш ва уни баратараф қилиш, шундан сўнг махсус шифохоналарга ётқазишни режалаштиришдир. нафас бузилиши асосан 3 турда учрашиши мумкин: марказий, периферик ва аралаш. бу бузилишлар мия қон томирларида ўзгаришга олиб келиши мумкин ва натижада мияда ишемик ҳолат, веналарда қон оқими ҳолатини қийинлашиши ва дислокация синдромларини юзага келтириш мумкин ва юқоридаги ҳолатлар ўз навбатида, нафас бузилишини янада чуқурлаштириш мумкин. мияда мавжуд бўлган ўзгаришлар қандай характерига эга бўлишидан қатъий назар, нафас ҳолатини тиклаш учун касалхонага етгунча, тез ёрдам машинасида энг керакли оддий ва эффектив муложалар (ёрдамчи нафас маска ёрдамида, ивл “оксимат, амбу” ва б.) ни ўтказиш зарур. шуни таъкидлаш зарурки, тез ёрдам машиналарда касалхонага етгунча интубация ва трахеостомия қилиш тавсия қилинмайди. бундан ташқари касалхонага етгунча юрак тизимидаги ҳаёт учун хавфли ўзгаришларни аниқлаш (юрак функциясида етишмовчилик), аксарият ҳолларда, юрак томир коллапси ва юракнинг чап қоринчасининг етишмовчилигида юзага келувчи, ўпка шишини олдини олиш ва ва даво ўтказиш бригада шифокорларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисоланади. шуни …
3 / 30
тижасида, аксарият ҳолларда, неврологик текширув утказишни иложи бўлмайди. - кўп ҳолларда, бош миянинг оғир жароҳатлари ва ксалликларида, шу патология хос белгиларини аниқлаш қийинлашади; - миядаги гипоксия ҳолатлари беморни психомотор харакат олиб келиш натижасида беморларни тўла - текис кўрувдан ўтказиш қийин. инструментал текширув ташхиси қандай хажмда бўлса хам, ташхис қўйилиши билан патогенетик ва жарроҳлик даволарни бошлаш зарур. нейрожарроҳлик касалликлар ва жароҳатларини олган беморларга, касалхоналаргача ва касалхоналарда шошилинч ёрдам кўрсатиш керак бўлган ҳолатлар: 1. бош миянинг ички босимини ортиши ва мия шиши. 2. бош миянинг силжиш (дислокация) ва қисилиш синдроми. 3. окклюзион гидроцефалия, мия ўсмалари, ўткир бош суяк ва мия жароҳати, мия абсцесси (ҳўппоз), эпилептик хуружлари, мия қон томирлар патологиялари ва бошқалар. 4. бош миянинг ички босимини ортиши ва мия шиши. 5. бош миянинг силжиш (дислокация) ва қисилиш синдроми. 6. окклюзион гидроцефалия, мия ўсмалари, ўткир бош суяк ва мия жароҳати, мия абсцесси (ҳўппоз), эпилептик хуружлари, мия қон томирлар патологиялари ва бошқалар. декомпрессив …
4 / 30
муносабатидан келиб чиқади. субарахноидал бўшлиқ мия қоринчаларида 120-180 мл ликвор бўлиб, суткада ён қоринчалар қон томир чигаллари томонидан 500 дан 800 мл гача ликвор ишлаб чиқарилади. мия суюқлиги резорбцияси, тўрсимон парда грануляциялари тизими ва бош мия конвекситал юзасидаги арахноидал ворсинкаларида амалга ошади. ён бошда ётган беморларда ликвор босими 100-200 мм.сув.уст. га тенг. аксарият ҳолларда, бош миянинг ички гипертензияси (бмиг) синдромини пайдо бўлиш сабаблари: 1. бош мия ичида қўшимча хажмий ҳосила пайдо бўлиши (ўсма, гематома, абсцесс ва бошқалар). 2. саногенетик омилдан зарарловчи омилга айланиб қолувчи ва кучайиб борувчи бош мия шиши (регионар ва диффуз). 3. оғир бош мия жароҳати ўткир даврида гиперперфузия ва веноз тўлақонликнинг бирга келиши натижасидаги бош мия «гиперемияси» ва «бўкиши». 4. ликвор гиперсекрецияси. 5. окклюзион гидроцефалия. бош мия ички гипертензия перфузион босимнинг (ўртача артериал босим билан ўртача бошнинг ички босими орасидаги фарқ) прогрессив пасайиши натижасида бош мия қон айланиши регуляциясининг бузилишига олиб келади. 30 мм.сим.уст.га тенг бўлган перфузион …
5 / 30
қанча қийинчиликлар мавжуд. кўпинча, люмбал ликвор босимидан фойдаланилади. лекин, бу кўрсаткич ноаниқ бўлиб, айниқса кучайиб борувчи гипертензион синдром фонида мияча чодири ёриғи ва энса суяги катта тешиги мия қаттиқ пардаси воронкаси даражасида блок мавжуд бўлганда нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин. шу сабабли охирги йилларда эпидурал, субдурал бўшлиқларда, мия паренхимаси, мия қоринчаси ликвор босимини қайд қилиш ва доимий назорат қилиш (кузатиш) услублари ишлаб чиқилмоқда. бош мия ўзаги фаолияти бузилиши ва кўз тубида чуқур димланиш кузатилганда люмбал пункция қилиш катъий мумкин эмас. бошқа ҳолатларда эса, бош ички босими ортишига шубҳа бўлганда эҳтиётлик билан люмбал пункция бажарилади: ингичка игнадан фойдаланиб, босимни фақат шиша капилляр ёрдамида аниқланади, босим 350-400 мм.сув.уст. дан ортиқ бўлса ликвор чиқарилмайди (очиқ турдаги гидроцефалияда гипертензия ликвор гиперсекрецияси ёки гипорезорбцияси натижасида келиб чиққан ҳолатлар бундан мустасно). ликвор босими маълум даражада клиник симптоматика билан мос келади, бу эса люмбал пункция хавфи даражасини бахолашда клиник сиптоматикадан фойдаланишга асос бўлади. транскраниал допплерография ёрдамида бош …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"shoshi linch neyrojarrohlik" haqida

масалан, нерв стволининг кичик кисмини кесиб олиб ташлаб, унинг охирларини iv боб. шошилинч нейрожарроҳлик кириш. шошилинч нейрожарроҳлик бу нейрожарроҳликнинг асосий қисмлардан бири ҳисобланиб, бунда миянинг ўткир жароҳатларида ва нейрожарроҳлик касалликларини декомпенсация ҳолатларида шошилинч ва тезкор даволаш усуларини қўллашдан иборат. шошилинч нейрожарроҳликда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш асосан 2 босқичда бажарилиши мумкин: 1. касалхоналаргача кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам (госпиталгача босқич) яъни уйдан ёки жароҳат жойидан бошлаб, то касалхонагача. 2. касалхоналардаги тиббий ёрдам (госпитал босқич). аксарият ҳолларда, бош мия жароҳатлари ва касалликларида бош миянинг ички босимини ортиши ва мия тузилмалари силжиши (дислокация) юзага келади, бу эса ўз навбатида, беморларни ...

Bu fayl DOC formatida 30 sahifadan iborat (808,5 KB). "shoshi linch neyrojarrohlik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: shoshi linch neyrojarrohlik DOC 30 sahifa Bepul yuklash Telegram