умумий амалиёт шифокорларини юз-жағ соҳаси жароҳатлари турлари, уларни кечиши, бирламчи ёрдам кўрсатиш усуллари, жағ синишларида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатиш.

DOC 31 sahifa 6,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 31 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси кафедра: юз-жағ жарроҳлиги ва стоматология курси. фан: стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги мавзу: юз-жағ соҳаси травматологияси. ўқув услубий қўлланма (ямс) (ўқитувчилар ва талабалар учун) тошкент-2016 й. мавзу: юз-жағ соҳаси жароҳатлари: юз-юмшоқ тўқималари жароҳатлари, жағ суякларини синишлари, клиникаси, диагностикаси. жароҳатларни дастлабки босқичларида бирламчи ёрдам кўрсатиш усуллари. жағ суяклари синишларида вақтинчалик ва доимий иммобилизация усуллари. юз-жағ жароҳатларини асоратлари. 1. машғулот ўтиш жойи ва жиҳозлар - кафедра, аудитория, шифохона. - талабалар учун услубий қўлланма, слайдлар, тарқатма материаллар, китоблар, банерлар, расмлар, беморлар. 2. дарсни давомийлиги. ушбу амалий машғулот мавзусига 6 соат ажратилади. 3. машғулотнинг мақсади умумий амалиёт шифокорларини юз-жағ соҳаси жароҳатларини турлари, уларни кечиши, бирламчи ёрдам кўрсатиш усуллари, жағ синишларида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатиш. фанни вазифаси. талаба билиши лозим: 1. юз соҳаси жароҳатлари турларини. 2. юз-юмшоқ тўқималар жароҳатларини. 3. жағ синишларини турлари, уларни клиник кўринишини. …
2 / 31
ил табий офат содир бўлган жойларда, спорт мусобақалари, бошқа анжуманлар пайтида ва дала шароитида ҳамда автотравма содир бўлган жойларда қўллаш мумкин. 5. ушбу фанни фанлар ичида ва фанлараро боғлиқлиги. юз-жағ соҳани жароҳати кўриш, нафас олиш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва чайнаш аъзоларини жароҳати билан бирга кечади ва бу аъзоларни фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. юз-жағ соҳаси жароҳатлари бош мия ва бўйин соҳасини жароҳатлари бирга кечганлиги учун умумий жарроҳлик, нейрожарроҳлик, офтальмология, оториноларингология фанлари билан узвий боғлиқлик бор. 6. машғулотни баёни назарий қисми кўриб чиқилиши лозим бўлган саволлар. 1. юз-юмшоқ тўқималар жароҳатларини ўзига хослиги. 2. пастки жағнинг синишалари. 3. юқори жағнинг синишлари. 4. жағ суяклари синишиларида вақтинчалик иммобилизация қилиш усуллари. 5. юз-жағ жароҳатлари асоратлари. ушбу мавзуни тўла ёритиш учун ва талабаларни назарий билимини ўзлаштиришни яхшилаш мақсадида қуйидаги интерактив усулларни қўллаш мумкин. “айлана стол” усули. бунинг учун талабалар айлана стол атрофида ўтиришади. ўқитувчи бир варақ қоғозга мавзуга тегишли саволни ёзади(масалан: пастки жағ …
3 / 31
а талаба яримтадан олма олгандан сўнг, саволлар ёзилган талабалар бир томонга, жавоблар ёзилган талабалар иккинчи томонга ўтади. саволлар томонидан биринчи талаба ўзини саволини ўқийди. жавоблар томонидан шу саволни жавоби ўқилади, натижада савол ва жавоб ўқиган талабаларни яримта олма бўлаклари бирлаштирилади, агар жавоб тўғри бўлса унда олмалар бир бирига тўғри келади, агарда олма бўлаклари тўғри келмаса унда жавоб нотўғри бўлади. кейин тўғри жавобни топгунча давом эттирилади. олма бўлакларида шу мавзуга оид ҳамма савол жавоблар ёзилган. натижада мавзуни ҳамма қирралари ёритилади. агарда «айлана стол” усулида ҳамма талаба иштирок этса, “олма” усулида, ҳамма саволлар ёритилади. ҳар иккала усул бир бирини тўлдиради, натижада ҳамма талаба ҳамма саволлар ва жавобларни ўзлаштиради. юз-жағ соҳасининг жароҳатлари. юз-жағ жароҳатлари қуйидаги турларга бўлинади: 1. механик жароҳатлар. 2. қўшма жароҳатлар. 3. куйишлар. 4. совуқотишлар. механик жароҳатлар бир неча турларга бўлинади. а) жойлашувига қараб (юмшоқ тўқима жароҳатлари, жағ суяклари жароҳатлари). б) жароҳатнинг характерига қараб (тегиб ўтувчи, тешиб ўтувчи, оғиз, бурун бўшлиқларига …
4 / 31
елгиларига асосланиб диагноз қўйилади. даволаш: дастлабки 2-3 кунларда совуқ компресс ( музли пуфак) қўйилади, кейинчалик эса сўрилувчи даво муолажалари ( увч, соллюкс лампа, нерв толалари жароҳатлри кузатилса димексид, анестетик воситалар ва калий йод билан электрофорез) қилинади. кекса кишиларга десенсибилловчи воситалар, рутин, аскорбин кислотаси, оғриқсизлантирувчи воситалар, ацетилсалицил кислота каби дори воситалари буюрилади. шилиниш. юз соҳасини шилиниши асосан юз олдинга чиқиб турган соҳаларида(пешона, бурун, ингак, ёноқ ) кўп учрайди. клиник кўриниши: шилинган соҳани атроф тўқималарида шиш кузатилади, шилинган жойларда сарғиш ёки гемаррагик суюқликни чиқиб туриши кузатилади. бу асосан зарарланган қон ва лимфа томирдан қонни суюқ қисмини сизиб чиқиши натижасида пайдо бўлади. одатда бундай жароҳат юзаси қобиқ билан қопланади ва тагидан эпителизация бўлиб битиб чиқади. агарда инфекция тушадиган бўлса, унда шиш катталашиб, жароҳатдан йирингли ажралма пайдо бўлади. клиник кўринишига қараб диагноз қўйилади. даволаш: жароҳатга учраган жойни 0.12% хлоргексидин эритмаси, ёки бриллиант кўки эритмаси, 2% йодни спиртли эритмаси билан ишлов берилади. устидан ёғли малҳамлар(левомеколь, …
5 / 31
б туриши, гапириш ва овқат ейишни бузилиши кузатилади. кўз ости ва лунж соҳаларини жароҳатларида мимик мушакларини қисқариши натижасида жароҳатни четлари очилиб қолади, ҳамда кўп қон кетишга олиб келади. кўз ости соҳаси жароҳатларида кўпинча кўз ости нервини лат ейиши натижасида шу соҳани сезгирлигини пасайиши кузатилади. қулоқ олди соҳани жароҳатларида эса қулоқ олди сўлак безини ва юз нервини жароҳатланиши кузатилади. сўлак бези зарарланиши сўлакни оқиб юришига, юз нервини зарарланиши эса юзни ярмини фалажланишига олиб келади. ушбу соҳани жароҳатидан кейинги битиш жараёнида чандиқларни пайдо бўлиши эса контрактурага яъни оғиз очилишини қийинлигига сабаб бўлади. бўйин соҳасини қон томирларини зарарланиши кам учрайди, лекин ушбу жароҳат ҳаёт учун ўта хавфли жароҳатлардан ҳисобланади. қон томирларни зарарланиши кўп миқдорда қон кетиши ёки юмшоқ тўқималарни гематомасига олиб келади, бу эса стенотик асфикцияга сабаб бўлиши мумкин. диагностика қилишда асосан жароҳатларни клиник кўринишига, рентген ва лаборатор текшириш натижаларига асосланиб диагноз қўйилади. даволаш: юмшоқ тўқима жароҳатларида асосан жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови берилади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"умумий амалиёт шифокорларини юз-жағ соҳаси жароҳатлари турлари, уларни кечиши, бирламчи ёрдам кўрсатиш усуллари, жағ синишларида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатиш." haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 31 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси кафедра: юз-жағ жарроҳлиги ва стоматология курси. фан: стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги мавзу: юз-жағ соҳаси травматологияси. ўқув услубий қўлланма (ямс) (ўқитувчилар ва талабалар учун) тошкент-2016 й. мавзу: юз-жағ соҳаси жароҳатлари: юз-юмшоқ тўқималари жароҳатлари, жағ суякларини синишлари, клиникаси, диагностикаси. жароҳатларни дастлабки босқичларида бирламчи ёрдам кўрсатиш усуллари. жағ суяклари синишларида вақтинчалик ва доимий иммобилизация усуллари. юз-жағ жароҳатларини асоратлари. 1. машғулот ўтиш жойи ва жиҳозлар - кафедра, аудитория, шифохона. - талабалар учун услубий қўлланма, слайдлар, тарқатма материаллар, ...

Bu fayl DOC formatida 31 sahifadan iborat (6,3 MB). "умумий амалиёт шифокорларини юз-жағ соҳаси жароҳатлари турлари, уларни кечиши, бирламчи ёрдам кўрсатиш усуллари, жағ синишларида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатиш."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: умумий амалиёт шифокорларини юз… DOC 31 sahifa Bepul yuklash Telegram