sanoat tarmoq tuzilmasi va tarkibiy siljishlar

DOC 13 sahifa 141,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
3-мавзу саноат тармоқ тузилмаси ва таркибий силжишлар режа 3.1. таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти 3.2. ижтимоий меҳнат тақсимоти ва саноат тармоғининг шаклланиши.. 3.3. саноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар 3.1. таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти. таркибий сиёсати ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин, структуранинг ўзи нима эканлигини билиб олишимиз зарур. таркибий лотинча, «структура» сўзидан олинган бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашишини, тузилишини билдиради. таркибий сиёсатининг моҳияти соҳаларнинг тузилмавий жиҳатларини белгилаб бериш, йўлга солиб туришдан иборатдир. ана шу нуқтаи назардан мустақилликнинг ўтган даври учун ва 2016-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий сиёсатнинг йўналиши ва хусусиятлари доирасида белгиланган миллий иқтисодиёт структурасида прогрессив ўзгаришларни амалга ошириш, тармоқлараро ва тармоқ ички мутаносибликларини такомиллаштириш, фан-техника тараққиётини белгиловчи соҳаларни устувор ривожлантиришни давом эттириш вазифаси муҳим аҳамиятга моликдир. давлат стратегиясига мувофиқ ижтимоий ишлаб чиқариш ва жумладан, саноат структурасини изчил тарзда такомиллаштириш кўз илғайдиган истиқболда қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: · халқ хўжалиги ва унинг етакчи тармоғи бўлган …
2 / 13
рни башоратлар ва лойиҳаларда татбиқ этиш, ижтимоий ва шахсий истеъмолни, фан-техника тараққиётининг, миллий иқтисодиётнинг тегишли ишлаб чиқаришлари ва тармоқлари ривожи истиқболларини синчковлик билан ҳисобга олиш, корхоналарни зарур заҳиралар билан таъминлашни мустаҳкамлаш - ана шуларнинг ҳаммаси прогнозлаш ва лойиҳалаштириш технологиясининг энг муҳим таркибий, тузилмавий қисмлари бўлиб, уларга қатъий риоя қилиш вазифаларининг мутаносиблилиги, баланслаштирилганлиги, реаллиги, қўйилган мақсадларга эришишдаги ишончлилиги, таъсирчанлигининг шартидир. ўзбекистон давлатининг иқтисодий стратегиясида халқ хўжалиги структурасини такомиллаштириш, унинг тармоқларини ривожлантириш юзасидан муҳим топшириқлар ҳамда бу тармоқларнинг марралари батафсил белгилаб берилган. такрор ишлаб чиқаришнинг ҳозирги шароитларида иқти​содий ўсиш иқтисодиёт кўламининг ўсиши билангина эмас, балки истеъмолда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам структуравий силжишлар, уларнинг тезлиги ва самарадорлиги билан аниқланади. таркибни аниқловчи сиёсатни шакллантириш иқтисодиётдаги структуравий ўзгаришларни сифат жиҳатдан баҳолашни аниқланишининг принципиал хусусияти иқтисодиётнинг ўсиш суръати кўрсаткичларининг деградатсияси юз бериши муаммосини ҳал этиши зарурлигидир, чунки айни бир суръатнинг ўзи бир неча тармоқларнинг турли ўсиш суръатларида ифодаланиши мум​кин. бу бир хил бўлмаган иқтисодий ва ижтимоий …
3 / 13
иқлаш муҳим иш. айни вақтда иқтисодий даражаси бир хил ёки иқтисодиётдаги структура йўналишлари ўзгариши ўхшаш бўлган мамлакатлар гуруҳи бўйича тармоқлараро комплекслар ва айрим тармоқлар ишлаб чиқариши ва истеъмолининг ривожланишидаги умумий қонуниятларни аниқлаш - бу барча аналитик материаллар истиқболни прогнозлашнинг муҳим замини ҳисобланади. шу билан бирга, структура йўналишлари ўзаро мувофиқлаштирилиши керак, чунки ривожланиш стратегиясига мувофиқ тармоқлараро комплекслар ва тармоқларни ривожланти​риш уйғунлаштирилиши зарур. ўзбекистон республикасининг биринчи президенти и. каримовнинг биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг хiv сессиясида қилган маърузаси ва кейинги чиқишларида мамлакатимизнинг янги - ххi аср бошларидаги асосий вазифалари аниқ белгилаб берилган. уларда табиийки, янги асрга қадам қўйган мамлакатимизнинг «иқтисодиётни ислоҳ этиш ва жамиятни ўзгартириш борасидаги ишлар натижасини холис баҳолаш» билан биргаликда «устувор йўналишлар ва бундан кейин​ги ривожланиш стратегиясини шакллантириш» масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. янги асрнинг дастлабки йилларидаги тараққиёт стратегияси, жамиятни янгилаш, барча соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасидаги фаолият 6 та устувор йўналишдан иборат. биринчи устувор йўналиш - аҳолини янада кучли …
4 / 13
ан қайта жиҳозлашга, мамлакатнинг бой табиий ва минерал хом ашё салоҳиятидан тўла, самарали фойдаланишга, экспортга мосланган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарадиган қувватларни барпо этишга қаратилмоғи даркор. иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнида, айниқса, инвестиция дастурини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. бу борада мамлакатда катта ишлар қилинмоқда. 2016 йилда асосий капиталга қўйилган инвестицияларнинг 34,2 фоизи саноатга киритилмоқда. ана шу инвестициялар асо​сида янгидан - янги корхоналарнинг барча вилоятларда қурилаётганлиги нафақат ҳудудларнинг саноат тизимини, балки уларнинг қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юбормоқда. республика иқтисодиётида, шу жумладан, саноатда тар​кибий ўзгаришларни изчил таъминлаш натижасида давлатнинг қудратини янада орттириш, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртни обод этиш ва халқнинг фаровонлигини янада юқори дара​жага кўтариш мумкин. иқтисодий ўсиш айрим қонуниятлар асосида содир бўлади. баъзан уни ҳаракатлантирувчи куч циклик аҳамият касб эса, бошқа пайтларда экстенсив ва интенсив омилларга болиқ бўлади. шубҳасиз, давлатнинг сиёсати иқтисодий жараёнларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши ёки жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий институтларга таъсир этиш орқали билвосита таъсирга эга бўлади. …
5 / 13
ропа давлатлари, жанубий-шарқдаги янги саноатлашган давлатлар юқори даражада иқтисодий ўсишга иқтисодиётидаги катта таркибий силжишлар ҳамда бошқа сифат жиҳатдан ўзгаришлар эвазига эришдилар. маълумки, иқтисодиётда таркибий силжишларни амалга ошириш натижасида туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мумкин. бугунги кунда мамлакатимизда жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишга катта эътибор қаратилмоқда. биринчи президентимиз ислом каримов таъкидлаганларидек: “мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ”. иқтисодиётдаги таркибий силжишларни баҳолашда иқтисодиёт таркиби асосан тармоқ, такрор ишлаб чиқариш, минтақавий ва ташқи савдо жиҳатидан қаралади. иқтисодиётдаги таркибий силжишлар тармоқ жиҳатдан қаралганда, асосий уч тармоқ: саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларининг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши ёки ушбу тармоқларда банд бўлган аҳоли сонига қараб аниқланади. мамлакат иқтисодий ўсишининг дастлабки босқичларида мазкур уч тармоқнинг иқтисодиётдаги улуши жиҳатидан қишлоқ хўжалиги устунлик қилса, иқтисодий ўсишнинг кейинги босқичларида саноат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"sanoat tarmoq tuzilmasi va tarkibiy siljishlar" haqida

3-мавзу саноат тармоқ тузилмаси ва таркибий силжишлар режа 3.1. таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти 3.2. ижтимоий меҳнат тақсимоти ва саноат тармоғининг шаклланиши.. 3.3. саноатнинг тармоқ тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар 3.1. таркибий сиёсат, унинг моҳияти ва аҳамияти. таркибий сиёсати ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин, структуранинг ўзи нима эканлигини билиб олишимиз зарур. таркибий лотинча, «структура» сўзидан олинган бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқ равишда жойлашишини, тузилишини билдиради. таркибий сиёсатининг моҳияти соҳаларнинг тузилмавий жиҳатларини белгилаб бериш, йўлга солиб туришдан иборатдир. ана шу нуқтаи назардан мустақилликнинг ўтган даври учун ва 2016-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий сиёсатнинг йўналиши ва хусусиятлари доирасида белгиланган ми...

Bu fayl DOC formatida 13 sahifadan iborat (141,0 KB). "sanoat tarmoq tuzilmasi va tarkibiy siljishlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: sanoat tarmoq tuzilmasi va tark… DOC 13 sahifa Bepul yuklash Telegram