genderning tenglikka erişish stratеgiyasi

DOC 53 sahifa 378,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 53
ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг қарори 2030 йилга қадар ўзбекистон республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. олдинги таҳрирга қаранг. хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатида хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди. (муқаддиманинг учинчи хатбоши ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг 2022 йил 28 декабрдаги сқ-682-iv-сонли қарори таҳририда) ўзбекистон тарихида илк маротаба парламентда хотин-қизлар сони бмт томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди ва дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди. бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга, партияларда …
2 / 53
ижобий таъсир кўрсатиб, жаҳон банкининг аёллар, бизнес ва қонун индексида ўзбекистон 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилди ва 5 поғонага юқорилаб, 190 та давлат орасида 134-ўринни эгаллади. ўзбекистон бмт низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканликларини доимо кўрсатиб келган. бмт бош ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида 70-сон резолюцияси қабул қилиниб, мамлакатимиз учун долзарб ҳисобланган 16 та миллий мақсадга эришиш бўйича 125 та мақсадли вазифа ҳамда 206 та индикатор ишлаб чиқилган. хусусан, барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад — гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир. юқоридагилардан келиб чиқиб, «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси конституциявий қонунининг 9-моддаси ҳамда «ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг регламенти тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг 15-моддасига мувофиқ ўзбекистон республикаси …
3 / 53
чун ҳар йилда алоҳида-алоҳида комплекс чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланади. 2. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси: комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминласин; ҳар чорак якуни бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатига ахборот киритиб борсин; 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 15 ноябрга қадар комплекс чора-тадбирлар дастури бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йиллар учун тегишли дастур ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатига киритсин. олдинги таҳрирга қаранг. 3. хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси: (3-банднинг биринчи хатбошиси ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг 2022 йил 28 декабрдаги сқ-682-iv-сонли қарори таҳририда) доимий равишда ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда гендер стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин; 2022 йилнинг 1 январига қадар ўзбекистон республикасининг миллий манфаатларига мос келадиган …
4 / 53
веб-сайтида жойлаштириб борсин. 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳар чоракда: комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб, танқидий муҳокама қилиб борсин; комплекс чора-тадбирлар дастурининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг кенгашига ахборот киритиб борсин. 5. вазирликлар, идоралар, қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳар чоракда ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатига ахборот киритиб борсин. 6. қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда гендер стратегияси ва комплекс чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда ўз ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тегишинча қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва тошкент шаҳар кенгашларига тасдиқлаш учун киритсин. 7. қорақалпоғистон республикаси жўқорғи …
5 / 53
всия этилсин. 9. мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси м. кадирханова зиммасига юклансин. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг раиси т. нарбаева тошкент ш., 2021 йил 28 май, сқ-297-iv-сон ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг 2021 йил 28 майдаги сқ-297-iv-сонли қарорига 1-илова 2030 йилга қадар ўзбекистон республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси 1-боб. умумий қоидалар 2030 йилга қадар ўзбекистон республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси (бундан буён матнда — гендер стратегияси) ўзбекистон республикаси конституцияси, «хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни, 2017 — 2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мамлакатни ривожлантиришнинг устувор вазифалари ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. қонунийлик, демократия, очиқлик ва ошкоралик гендер тенгликни таъминлашнинг асосий тамойилларидир. гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 53 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"genderning tenglikka erişish stratеgiyasi" haqida

ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг қарори 2030 йилга қадар ўзбекистон республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжати қабул қилинди. олдинги таҳрирга қаранг. хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатида хотин-қизлар в...

Bu fayl DOC formatida 53 sahifadan iborat (378,0 KB). "genderning tenglikka erişish stratеgiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: genderning tenglikka erişish st… DOC 53 sahifa Bepul yuklash Telegram