uzbekiston respublikasida sanitariya epidemiyologiya xizmatini tashkil etish asoslari

DOC 209 стр. 1,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 209
б. м. маматқулов б. а. умаров ўзбекистон республикасида санитария эпидемиология хизматини ташкил этиш асослари (ўқув қўлланма) муаллифлар: маматқулов б.м. умаров б.а. тақризчилар: профессор о.м.миртазаев профессор д.а.зарединов профессор ш.т.искандарова м 23 ўзбекистон республикасида санитария эпидемиология хизматини ташкил этиш асослари: тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун амалий машғулотдан ўқув қўлланма / б.м. маматқулов., б.а. умаров./ тошкент.: .................. номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи, 2011. – 211 б. ушбу ўқув қўлланма ҳозирги замоннинг муҳим масалаларидан бири бўлган санитария эпидемиология хизматини ташкил этишга бағишланган. ўқув қўлланмада давлат санитария эпидемиология назорат марказларининг ишини ташкил этиш, бошқариш, ишлаш усул ва услубларини янада такомиллаштириш, фаолиятини таҳлил қилиш усул ва услублари тўлақонли ёритилган. ўқув қўлланма, ўқув жараёнида фойдаланилиши лозим бўлган дарснинг графологик структурасига, янги педогогик технологияларнинг интерфаол усулларига, ҳамда вазиятли масалаларга алоҳида ўрин берилган. мазкур ўқув қўлланма, тиббиёт олий ўқув юртларининг жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедралари ва унга ўриндош бўлган кафедралар ўқитувчилари ва талабаларига …
2 / 209
актика соҳаси бўйича врачларни тайёрлашда санитария-эпидемиология хизматининг ташкилий-ҳуқуқий фаолияти масалалари катта аҳамият касб этади. улар жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш дастурларида яхши акс эттирилган шу билан бирга уларни ўрганиш учун 20 % ўқув соатлари мўлжалланган. амалий режаларда уларнинг умумий ҳажми 30 % гача ортади. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш борасидаги замонавий қўлланмалар бўлажак врачларда соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш, касалликларни ўрганишга ижтимоий-гигиеник жиҳатдан ёндашув, уларнинг ижтимоий – иқтисодий аҳамиятини аниқлаш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликларни олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби хусусиятларни шакллантириш учун зарур бўладиган катта ҳажмдаги маълумотларни ўзида тутади. дарс бериш жараёнларини оптималлаштириш, касбий йўналтириш, дарс машғулотларини таркиби ва мазмунини мукаммаллаштириш, талабалар билимларини назорат қилиш ва бошқа бир қатор масалалар тиббий-профилактика факультети талабалари учун ушбу ўқув қулланмани яратишни тақазо этмоқда. қўлланма санитария-эпидемиология хизмати ва санитария врачи фаолиятига тааллуқли бўлган жуда муҳим маълумотларни ўз ичига олади. қўлланманинг ҳар бир бўлими янги педогогик технологияга асосланган, мавзунинг асосий мазмуни, графологик …
3 / 209
ималлаштириш, уларнинг вақтларини тежаб тартибга солиш каби мақсадларни қўйганлар. барча мисоллар шартли равишда олинган. бу қўлланма юзасидан, таклиф ва эътирозлар учун муаллифлар олдиндан миннатдорчилик билдирадилар. ўзбекистонда санитария – эпидемиология хизмати ва унинг аҳоли саломатлигини сақлашдаги роли ташқи муҳитни соғломлаштириш, қишлоқ ва шаҳарларни, аҳоли турар жойларини, саноат-корхоналарини санитария жиҳатдан ободонлаштириш, касбга оид ва юқумли касалликларни олдини олиш, аҳоли санитария маданиятини ошириш бўйича ўзбекистонда катта ишлар амалга оширилмоқда. охирги ўн йилликларда жамиятнинг ўзи яшаб турган муҳитга таъсири натижасида ташқи муҳит, экологик вазият бирмунча бузилди ва ҳозирги кунда ушбу масала долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. экология масалаларини ҳал этишда касалликларнинг олдини олиш, аҳолига соғлом турмуш шароитини яратиш, асосий профилактик йўналишга асосланган соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. профилактик йўналиш соғлиқни сақлашнинг асосий принципи сифатида, биринчи навбатда юқумли касалликлар, уларни оммавий равишда тарқалишига қарши кураш сифатида намоён бўлмоқда, кейинчалик эса соғлиқни сақлаш тизимининг профилактик фаолияти касбий касалликларни олдини олишга, саноат корхоналарида ишловчи ишчи …
4 / 209
к ўтказиш, диспансер назоратига олиш, эмлаш, аҳолини тиббий-гигиеник жиҳатдан тарбиялашга қаратилган бўлмоғи зарур. санитария - эпидемиология хизмати муассасалари аҳолининг турмуш шароитини, меҳнат, яшаш, овқатланиш, атроф-муҳит ҳолатини соғломлаштириш, янада яхшилаш бўйича халқ-хўжалиги объектларида санитария назоратини олиб бориш орқали умумжамият профилактикаси билан шуғулланади. бирламчи профилактика тўғрисида олимларнинг фикрлари турличадир. бизнинг назаримизда г.и.царегородцевнинг бирламчи профилактикага берган таърифи етарлича асосга эга: “ҳимоя воситаси сифатида касаллик бошлангандан сўнг унинг тараққий этиши, ривожланишининг олдини олиш учун қўлланиладиган, яъни иккиламчи тиббиёт профилактикасидан ташқари ҳужумкор, ижтимоий-гигиеник” - бирламчи профилактика мавжудки, бундай профилактика аҳолининг меҳнат, турмуш, дам олиш, овқатланиш принципларини илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқади ва уни ҳаётга тадбиқ этади ҳамда у ўз навбатида касалликни келиб чиқишини олдини олади. ушбу таъриф бирламчи ва иккиламчи профилактиканинг, чегараларини аниқ белгилаб берсада, аммо г.и. царегородцевнинг фикрига ҳам тўлиқ қўшилиб бўлмайди, чунки муаллиф “тиббиёт” ни фақат иккиламчи профилактика билан боғлайди. ваҳоланки, “гигиеник”, “ижтимоий-гигиеник” қиррага эга бўлган бирламчи профилактика ҳам тиббий фаолият жумласига киради …
5 / 209
кага кирса, охиргиси иккиламчи профилактикани ташкил этади. келтирилганлардан кўриниб турибдики, бирламчи профилактикада санитария-эпидемиология хизматининг роли аниқ эмас. бизнинг фикримизча, ҳозирги босқичдаги жамиятимиз ва соғлиқни сақлашни тараққиётида бирламчи профилактика тушунчасига, давлат, жамият, соғлиқни сақлаш тизими томонидан, соғлом турмуш тарзи, соғлом турмуш шароитини яратиш, соғлом шахслар соғлиғини мунтазам кузатиб бориш, касалликларга қарши чидамлилигини ошириш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш ва янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар киради. юқорида таъкидлаганимиздек, тиббиётда ҳозирги кунда бирламчи профилактика (касалликларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг олдини олиш),иккиламчи профлактика (касалликларни ривожланиши, қайталанишига сабаб бўлувчи шарт-шароитларни ва омилларнинг олдини олиш ва йўқотиш) ва учламчи профилактика (ногиронлик ва ўлимни олдини олиш, сурункали хасталикка чалинганларни турмуш-ҳаёт сифатини яхшилаш) фарқланади. тиббиётда амалга ошириладиган асосий бирламчи профилактик тадбирларга юқумли касалликларнинг олдини олиш воситаси ҳисобланган санитария ва эпидемиологик тадбирлар, профилактик иммунлаш ва эмлаш тадбирлари киради. бирламчи профилактикада турмуш тарзини белгиловчи қонцепция етакчи аҳамият касб этади. ушбу қонцепциядан келиб чиққан ҳолда барча сурункали кечувчи ноэпидемик касалликларнинг (юрак-қон томир, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 209 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uzbekiston respublikasida sanitariya epidemiyologiya xizmatini tashkil etish asoslari"

б. м. маматқулов б. а. умаров ўзбекистон республикасида санитария эпидемиология хизматини ташкил этиш асослари (ўқув қўлланма) муаллифлар: маматқулов б.м. умаров б.а. тақризчилар: профессор о.м.миртазаев профессор д.а.зарединов профессор ш.т.искандарова м 23 ўзбекистон республикасида санитария эпидемиология хизматини ташкил этиш асослари: тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун амалий машғулотдан ўқув қўлланма / б.м. маматқулов., б.а. умаров./ тошкент.: .................. номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи, 2011. – 211 б. ушбу ўқув қўлланма ҳозирги замоннинг муҳим масалаларидан бири бўлган санитария эпидемиология хизматини ташкил этишга бағишланган. ўқув қўлланмада давлат санитария эпидемиология назорат марказларининг ишини ташкил этиш, бошқариш, ишлаш усул ва услубларини янада такомил...

Этот файл содержит 209 стр. в формате DOC (1,2 МБ). Чтобы скачать "uzbekiston respublikasida sanitariya epidemiyologiya xizmatini tashkil etish asoslari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uzbekiston respublikasida sanit… DOC 209 стр. Бесплатная загрузка Telegram