bezgak kasalligi profilaktikasi va davolash tadbiirlari

DOC 16 sahifa 293,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил “ 25 ” март 121 сонли буйруғига 1-илова аҳоли ўртасида безгак касаллигининг профилактикаси ва четдан кириб келишини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома безгак – антропоноз транcмиссив протозой касалликлар гуруҳига мансуб бўлиб, қўзғатувчилари anopheles туркумига мансуб чивин чақиши орқали юқади. касаллик ретикулоэндотелиал тизими ва эритроцитларни зарарланиши, тана ҳароратини кўтарилиши, камқонлик ва жигар, талоқни катталашиши билан характерланади. безгак касаллигини аниқлаш, касаллик тўғрисида хабар бериш ва даволаш бўйича тадбирлар безгак касаллиги ҳолатларини аниқлаш даволаш-профилактика, болалар, ўсмирлар, соғломлаштириш муассасаларидаги тиббиёт ходимларини уларнинг мутахассислиги, иш жойи ва мулкчилик шаклидан қатъий назар асосий бурчи ҳисобланади. аниқланган ва безгак касаллигига шубҳа қилинган барча ҳолат тўғрисида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча дпмлардаги тиббиёт ходимлари томонидан худудий дсэнмларга шошилинч хабарнома берилади. беморлардан безгак касаллигига лаборатория йўли билан текшириш учун камида 2та қон препарати олинади. беморларда касалликни клиник белгилари ва ижобий анамнези бўлишига қарамасдан олинган қон препаратида бегак қўзғатувчилари аниқланмаса, қайта қон препаратлари …
2 / 16
рни безгак бўйича эндемик жойларга борганлиги ўрганилади. географик анамнези ижобий бўлганда бошқа симптомлари бор ёки йўқлигидан қатъий назар қон безгакка текширилади, чунки тропик безгак бир қатор юқумли касалликларга хос кўринишларда бўлиши мумкин. бундан ташқари тропик безгакнинг бошланишида биринчи ўринга ўчоқли симптомлар чиқади, бу кўп ҳолларда ичак ёки нафас олиш аъзоларини шикастланишидан далолат беради. безгак касаллигига клиник-анамнестик ва лаборатория йўли билан текшириш қуйидаги ҳолатларда олиб борилади: - қалтираш билан кечадиган вақти-вақти билан ҳароратнинг кўтарилиши; - иситмалаш 4 кун ва ундан ортиқ вақт давом этиб, қўйилган ташхисга биноан даволашга қарамасдан тўхтамаётган бўлса; - иситмалаш 4 кун ва ундан ортиқ вақт давом этиб, бунда ташхис қўйилмай ёки «этиологияси аниқ бўлмаган иситмалаш» ташхиси қўйилганда ва б.қ. - географик анамнезида тропик ва субтропик давлатларга борган шахслар; - безгак касаллиги бўйича эндемик бўлган давлатларга борган шахслар ҳамда ушбу шахсларни диспансер назорати даврида клиник-эпидемиологик кўрсатмалар бўлган шахслар; - хорижий фуқаролар клиник кўрсатмаларга асосан лаборатория йўли билан текширилади; …
3 / 16
-юбормаслигини ҳам аниқлашга тўғри келади. ушбу тахминлар бўлса, қонни безгакка текшириш буюрилади. фаол аниқлаш одатда хонадонма-хонадон айланиб чиқиш йўли билан 2хафтада 1марта амалга оширилади.безгак касаллигини ташиб келтирилган ёки махаллий ҳолатлари аниқланганда, иситмали беморларни хонадонма-хонадон айланиб чиқиб фаол аниқлаш даврийлиги ҳар бир аниқ ўчоқда туман бош давлат санитария врачи қарори билан амалга оширилади. оила рўйхати асосида хонадонма-хонадон айланиш маҳаллий тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. безгак касаллигига шубха қилинган беморларнинг барчасидан қалин қон томчи препарати олиниб шу куниёқ лабораторияга текшириш учун юборилади. ахолини безгак касаллигига ёппасига текширишни ўта зарур ҳоллардагина ўтказиш лозим (масалан, безгакни эндемик ҳудудлардан келган мигрантлар ичида аниқлаш учун). агар ёппасига текширилганда шикоят қилувчи шахслар аниқланса, уларнинг қон препаратини тамғалаб, биринчи навбатда текшириш лозим. безгак билан оғриган беморлар махсус даволаш курсларини ўтказиш максадида юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади. асоратланмаган 3кунлик безгак билан оғриган беморлар уй шароитида тиббий ходим назорати остида безгакка қарши дори препаратлари берилиб,тиббий кузатув олиб борилса хам бўлади. тропик …
4 / 16
ини олдини олиш бўйича инструктаж ўтказиш. - шахар, туман тиббиёт бирлашмалари қошида безгак касаллиги бўйича эндемик бўлган давлатларга борувчи шахсларга маслахат бериш хонасини ташкил этиш; - кетаётган шахслар ўртасида безгак касаллигини юқиш йўллари, клиник белгилари хамда чивин чақишидан сақланиш йўллари тўғрисида тушунтириш ишларини ўтказиш ва эслатмалар билан таъминлаш; - хорижий давлатдан келгандан сўнг хар қандай тана хароратини кўтарилиши билан кузатиладиган касаллик белгилари бўлганда дархол даволаш муассасасига мурожаат қилиш, эпидемик давлатда бўлганлиги хамда химиопрофилактика олганлиги тўғрисида врачни огохлантириш тўғрисида тавсия бериш лозим. санитария – эпидемиология хизматининг сўровига асосан ички ишлар бошқармалари, харбий коммиссариятлар, миграция хизмати томонидан эпидемик давлатларга бориб келганлар тўғрисида маълумот беришлари лозим. безгак касалигини ташиб келтирилишини олдини олиш буйича дсэнм паразитология бўлимлари томонидан доимий мониторинг олиб борилади. хорижий давлатларга бориб келган шахслар худудий дпм лар томонидан хисобга олиниб, лаборатория йўли билан текширилади ва 3-йил давомида диспансер назоратига олинади. амбулатория картасига ”хориждан келган”белгиси қўйилади. келганлар тўғрисида тўла маълумотлар “хорижий давлатларга …
5 / 16
бўлган аҳоли пунктларига учиб келиши мумкин. аҳолини безгак касаллигидан сақлаш бўйича (пашшахоналардан фойдаланиш, деразаларни тўр билан тўсиш, эпид кўрсатмаларга асосан химия профилактика тадбирлари ўтказиш). безгак чивинлари бўйича доимий энтомологик назорат ўтказиш хамда 3 (уч) км масофадаги чегарадош худудларда чивинларга қарши қураш тадбирларини ўтказиш лозим. республика худудида безгак касаллигини пассив олиб кирилишини олдини олиш тадбирлари асосий тадбирлар аэропорт, темир йўллар станциялари, автомобил транспортлари тўхташ жойларида чегара махсус хизмати мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилади (санитария назорат пунктида транспортларни назорат марказлари). транспорт воситалари орқали зарарланган чивинларни давлат худудига кириб келишини олдини олиш мақсадида халқаро тиббий санитария қоидаларига асосан транспорт воситаларини юқори чидамли инсектицидлар билан кимёвий ишлов ўтказилади. “ўзбекистон хаво йўллари” дсэнм қошидаги санитария назорат пункти томонидан самолётларни безгак чивинларига текширув ўтказилади хамда аэропорт худудида безгак чивинларига қарши тадбирлар ўтказилади. тропик давлатларга борувчи самалётларда учувчи экипаж ходимлари ва пассажирлар ўртасида безгак касаллиги хуружлари ҳолатларини қайд этилганда ишлатиш учун уларни аптечкаларида безгакка қарши препаратлар бўлиши лозим. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bezgak kasalligi profilaktikasi va davolash tadbiirlari" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил “ 25 ” март 121 сонли буйруғига 1-илова аҳоли ўртасида безгак касаллигининг профилактикаси ва четдан кириб келишини олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома безгак – антропоноз транcмиссив протозой касалликлар гуруҳига мансуб бўлиб, қўзғатувчилари anopheles туркумига мансуб чивин чақиши орқали юқади. касаллик ретикулоэндотелиал тизими ва эритроцитларни зарарланиши, тана ҳароратини кўтарилиши, камқонлик ва жигар, талоқни катталашиши билан характерланади. безгак касаллигини аниқлаш, касаллик тўғрисида хабар бериш ва даволаш бўйича тадбирлар безгак касаллиги ҳолатларини аниқлаш даволаш-профилактика, болалар, ўсмирлар, соғломлаштириш муассасаларидаги тиббиёт ходимларини уларнинг мутахассислиги, иш жойи ва мулкчилик шаклидан қ...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (293,5 KB). "bezgak kasalligi profilaktikasi va davolash tadbiirlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bezgak kasalligi profilaktikasi… DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram