одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун

DOC 8 sahifa 87,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
ўзбекистон республикасининг қонуни 23.09.2013 й. №ўрқ-353 одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 7 июнда қабул қилинган сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: одамнинг иммунитет танқислиги вируси (оив) - одамнинг сурункали юқумли …
2 / 8
си тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ягона тизимнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш; оив инфекцияси профилактикаси, оив инфекциясига ташхис қўйиш, оивни юқтириб олганларни бепул махсус даволаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш; оив инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш воситалари билан таъминлаш, шунингдек ташхис қўйиш, даволаш ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган тиббий препаратларнинг, биологик суюқликларнинг хавфсиз бўлиши устидан назоратни амалга ошириш; оив инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш; оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиб бориш; оив мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида аҳолини бепул, хавфсиз ва маҳфий тиббий текширувдан ўтказиш учун шароитлар яратиш; оивни юқтириб олганларнинг умрини узайтириш ва турмуши сифатини оширишга, уларнинг ўлимини камайтиришга доир тадбирларни амалга ошириш; оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. 5-модда. оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида давлат бошқаруви оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида давлат бошқарувини қуйидагилар …
3 / 8
ши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди; республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг фаолиятини таъминлайди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 7-модда. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги: оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларнинг ўзаро алоқаларини таъминлайди; оив инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга оширади; оивни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди; даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига оив инфекцияси профилактикасига доир замонавий чора-тадбирлар, оивни юқтириб олганларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ҳамда парваришлаш усуллари жорий этилишини таъминлайди; оив инфекцияси бўйича эпидемик вазиятни ҳамда оив инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш борасида қўлланилаётган усуллар самарадорлигини баҳолашга доир тадқиқотларни ташкил этади; ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика оитсга …
4 / 8
оғлиқни сақлаш вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 8-модда. ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги: оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; жазони ижро этиш муассасаларидаги оив инфекциясини юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитларни таъминлайди; ички ишлар органлари ва муассасалари оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди. ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 9-модда. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади; қорақалпоғистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг оитсга қарши курашиш марказини, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг оитсга қарши курашиш марказларини, шунингдек туманлараро оив инфекциясига …
5 / 8
нотижорат ташкилотлари томонидан оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиришни амалга оширади. республика комиссияси: оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; оив инфекцияси тарқалишига сабаб бўладиган ғайриижтимоий ҳолатларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу мақсадда аҳоли ўртасида оив инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказади; ўзбекистон республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида оив инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторингини ҳамда уларни доимий равишда ҳар томонлама баҳолашни амалга оширади, зарур бўлган ҳолларда оив инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблашувининг олдини олиш юзасидан қўшимча тадбирлар ишлаб чиқади; ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика оитсга қарши курашиш маркази, қорақалпоғистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг оитсга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг оитсга қарши курашиш марказлари, шунингдек туманлараро оив инфекциясига ташхис қўйиш лабораториялари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун" haqida

ўзбекистон республикасининг қонуни 23.09.2013 й. №ўрқ-353 одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 7 июнда қабул қилинган сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги ...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (87,5 KB). "одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.