нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи

DOC 5 sahifa 39,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи ёки давлат бюджети билан ўзаро алоқаларнинг таъсири хусусида? 21.07.2014 | | аннотация мақолада нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи, давлат бюджети билан ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати, хусусиятлари ва соҳани янада такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. in this article analyzed the financial situation of oil and gas industry, nowadays condition of state communication budget, quality and developing the warning spere. в этой статье проанализирована финансовая ситуация на рынке масла и газпром.. мамлакатимиз нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи уларнинг давлат бюджети билан ўзаро алоқаларига чамбарчас боғлиқ. шу маънода айтиш мумкинки, бюджетдан молиялаштириш ҳамда бюджет тўловлари бу борада муҳим ўрин тутади. олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасидан ҳам маълумки, нефть ва газ саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоқларидан бири. мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини ишлаб чиқариш, инвестициялар, ташқи савдо айланмаси, экспорт салоҳиятимизни мустаҳкамлаш ва бюджет даромадларини шакллантиришда алоҳида ўрни …
2 / 5
джетга тўловларнинг 2001-2011 йиллар оралиғидаги ўсиш суръати 103,0 фоиз (2007 йил)дан 199,7 фоиз (2004 йил)гача бўлган. бундан кўриниб турибдики, нефть ва газ саноати корхоналарининг бюджет билан “бюджетга тўловлар” йўналишидаги алоқалари айрим йилларда 1,5-2,0 баробаргача ўзгарган. худди шу жиҳат “бюджетдан ташқари фондларга ажратмалар” кесимида кўрилганда унинг 87,2 фоиз (2009 йил)дан 206,3 фоиз (2003 йил)гача тебранганлиги маълум бўлади. бундай ҳолат (яъни бюджетдан ташқари фондларга ажратмаларнинг, айрим йилларда аввалги йилга нисбатан икки баробардан ортиқлиги ёки унинг паст даражада эканлиги) нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш йўналишида муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. тўғри, юқорида келтирилган маълумотлар давлат бюджети билан ўзаро алоқаларнинг нефть ва газ саноати корхоналаридаги молиявий аҳволга маълум даражада таъсир кўрсатаётганлигидан далолат бермоқда. аммо ана шу таъсирга айнан нималар сабаб эканлиги саволлигича қоляпти. таҳлиллардан аён бўлишича, ҳозирги пайтда республикамиз нефть ва газ саноати корхоналари бюджетга тўлайдиган солиқлар таркиби, асосан, 10 турда бўлиб, улар орасида қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, фойдадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, …
3 / 5
бюджетга тўлайдиган солиқларнинг умумий суммаси таҳлил қилиниб, уларнинг солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда суммаси таққосланганда 2,0-5,0 баравар кўп сумма келиб чиқмоқда; – масалага солиқ суммаларининг ўзгариш тенденциялари нуқтаи назаридан қаралса, уларнинг аксарияти 2001-2011 йиллар оралиғида йилдан-йилга муттасил ошиб боргани кўзга ташланади. шундай бўлса-да, бундай ошиб боришга изчил, дея нисбат бериб бўлмайди. чунки айрим йилларда баъзи солиқлар бўйича суммаларнинг олдинги йилга нисбатан бир неча баробар ўсганлиги ҳам бор гап. масалан, мол-мулк солиғи суммаси 2003 йилда аввалги йилга нисбатан 2,6 мартага, фойдадан олинадиган солиқ суммаси 2009 йилда 2008 йилга нисбатан 2,1 мартага, ер солиғи суммаси 2004 йилда 2003 йилга нисбатан қарийб 3,0 мартага ўсган. бундай кўрсаткич барча солиқ турларида кўзга ташланади. бизнингча, тегишли маълумотларни таҳлил қилиш натижасида чиқарилган юқоридаги ҳар бир хулоса принципиал аҳамиятга эга. шу маънода улар нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга доир тегишли қарорлар ёки илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилаётган пайтда, албатта, ҳисобга олиниши мақсадга …
4 / 5
идаги таҳлилларда нефть ва газ саноати корхоналари фаолиятининг молиявий натижаларига бюджетга тўланадиган солиқлар таъсири умумий тарзда ифодаланган. шу муносабат билан қайд этиш лозимки, нефть ва газ саноати корхоналари фаолиятининг натижалари, энг аввало, соф фойда кўрсаткичида ўз ифодасини топади. солиқларнинг таъсирини аниқлаш учун эса яна бир нечта кўрсаткичлардан фойдаланишга тўғри келади. ана шундай кўрсаткичлар қаторига: – асосий фаолият бўйича маҳсулотлар реализациясидан олинган соф тушум; – реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи; – маҳсулот реализациясининг натижаси; – давр харажатлари; – бошқа натижалар: фойда (+) ёки зарар (–)лар; – фойдадан солиқлар тўлангунга қадар бўлган молиявий натижа; – фойдадан тўланган солиқларни киритиш мумкин. таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, фойда ҳисобидан тўланган солиқлар эвазига корхоналарнинг фойдадан солиқлар тўлагунга қадар бўлган молиявий натижаси тўлов суммасига тенг миқдорда камайган. бироқ, бизнинг фикримизча, бу чиқарилган хулоса жуда оддий бўлиб, нефть ва газ саноати корхоналари фаолиятининг молиявий натижаларига бюджетга тўланадиган солиқларнинг таъсирини кўрсатиб бериш учун етарли эмас. шунинг учун ҳам юқорида …
5 / 5
– 47,9 фоизни ва бошқа натижалар – 22,7 фоизни ташкил этган бир пайтда фойда ҳисобидан тўланган солиқларнинг суммаси 84,5 фоизни ташкил этган. фойда ҳисобидан тўланган солиқ суммаларининг олдинги йилга нисбатан ўсиш суръати асосий фаолият бўйича маҳсулотлар реализациясидан олинган соф тушумнинг олдинга йилга нисбатан ўсиш суръатидан қарийб 2,0 марта, реализация қилинган маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг ўсиш суръатидан 2,4 марта, маҳсулот реализацияси натижаларининг ўсиш суръатидан 1,3 марта, давр харажатларининг ўсиш суръатларидан 1,8 марта ва бошқа натижаларнинг ўсиш суръатидан 3,7 марта юқори бўлган. бундан ҳам мураккаброқ вазият 2008 ва 2009 йилларда вужудга келган. чунки шу йилларда фойда ҳисобидан тўланган солиқ суммаларининг олдинги йилга нисбатан ўсиш суръати асосий фаолият бўйича маҳсулотлар реализациясидан олинган соф тушумнинг олдинга йилга нисбатан ўсиш суръатидан, мос равишда, 4,3 ва 2,6 марта, реализация қилинган маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг ўсиш суръатидан, мос равишда, 3,7 ва 4,1 марта, маҳсулот реализацияси натижаларининг ўсиш суръатидан, мос равишда, 5,9 ва 1,6 марта, давр харажатларининг ўсиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи" haqida

нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи ёки давлат бюджети билан ўзаро алоқаларнинг таъсири хусусида? 21.07.2014 | | аннотация мақолада нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи, давлат бюджети билан ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати, хусусиятлари ва соҳани янада такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. in this article analyzed the financial situation of oil and gas industry, nowadays condition of state communication budget, quality and developing the warning spere. в этой статье проанализирована финансовая ситуация на рынке масла и газпром.. мамлакатимиз нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи уларнинг давлат бюджети билан ўзаро алоқаларига чамбарчас боғлиқ. шу маънода айтиш мумкинки, бюджетдан молиялаштириш ҳамда бюджет тўловлари бу борада муҳим ўр...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (39,5 KB). "нефть ва газ саноати корхоналарининг молиявий аҳволи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нефть ва газ саноати корхоналар… DOC 5 sahifa Bepul yuklash Telegram