tadbirkorlik sub'ektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlari himoya bo'yicha vakil chet el fuqarosining ma'nfaati

DOC 5 pages 41.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
намунавий казус ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил чет эл фуқароси бўлган “м” қўшма корхона таъсисчиси р.о.нинг манфаатини кўзлаб маъмурий судга мурожаат қилиб, туман давлат хизматлари маркази ходимларининг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни, туман давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли тугатиш тўғрисидаги ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишни, туман давлат хизматлари марказига “м” қўшма корхонасини давлат реестрига тиклаш мажбуриятини юклашни сўраган. намунавий жавоб юқоридаги казусни таҳлил қилишда, аввало, казусдаги муаммоларни ажратиб олсак. казусда қуйидаги муамоллар мавжуд: а) ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил чет эл фуқаросининг манфаатини кўзлаб маъмурий судга мурожаат қила оладими? б) давлат хизматлари маркази корхонани тугатиш тўғрисида ҳужжат қабул қила оладими? с) мазкур муаммоли вазият доирасида маъмурий суд қандай йўл тутиши лозим? казусни таҳлил қилишда қуйидаги қонун ҳужжатларига мурожаат қилиш мумкин: 1. ўзбекистон республикаси …
2 / 5
ининг “маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2018 йил 19-майдаги 15-сонли қарори. шу ўринда казусни бевосита таҳлилига ўтсак. казус таҳлилини юқоридаги муаммолар асосида амалга оширамиз. биринчидан, ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил чет эл фуқаросининг манфаатини кўзлаб маъмурий судга мурожаат қила олиш ёки олмаслик масаласини кўриб чиқсак. мсиюткнинг 127-моддасига кўра, суд манфаатдор шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда, шу давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг аризалари бўйича иш қўзғатилиши назарда тутилган . юқоридаги нормадан келиб чиқиб шуни таъкидлаш лозимки, суд манфаатдор шахс, прокурор ва давлат органи ва бошқа шахснинг аризасига кўра ишни қўзғатиши мумкин. биз таҳлил қилиётган муаммоли вазият шахснинг манфаатини кўзлаб, ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг …
3 / 5
нинг манфаатларини кўзлаб аризалар, даъволар ва шикоятлар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб ўтилган . демак, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мсиюткнинг 127-моддасига кўра, судга чет эл фуқароси бўлган “м” қўшма корхона таъсисчиси р.о.нинг манфаатини кўзлаб маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади. иккинчидан, давлат хизматлари маркази корхонани тугатиш тўғрисида ҳужжат қабул қила олиш ёки қила олмаслик масаласини таҳлил қилсак. “тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра, тугатиш тўғрисидаги қарорни давлат хизматлари марказлари томонидан реестрга киритади . давлат хизмати маркази тадбиркорлик субъектини тугатиш тўғрисида қарор қабул қила олмайди. унинг асосий вазифаси тугатиш тўғрисидаги қарорни реестрга киритиш ҳисобланади. демак, муаммоли вазиятда давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли тугатиш тўғрисидаги ҳужжатлари реестри киритиш характеридаги ҳужжатлар ҳисобланади. учинчидан, таҳлил қилинаётган муамоли вазият бўйича маъмурий суд қандай харакат қилиши лозимлиги таҳлил қилсак. аризачи туман …
4 / 5
маъмурий органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари талабларига жавоб берадими деган савол туғилади. ўзбекистон республикаси олий суд пленумининг “маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида” 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарорининг 5-бандига кўра, маъмурий органнинг қарори деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан якка ёки коллегиал тарзда қабул қилинган ва муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат тушунилади . маъмурий органнинг қарорининг муҳим хусусияти муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат бўлиши керак. лекин, казусдаги давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли тугатиш тўғрисидаги ҳужжати ҳуқуқий оқибат келтириб чиқарувчи ҳужжат эмас, хат кўринишидаги муайян маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат ҳисобланади. демак, маъмурий суд давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли …
5 / 5
иккинчидан, муаммоли вазиятда давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли тугатиш тўғрисидаги ҳужжатлари реестри киритиш характеридаги ҳужжатлар ҳисобланади. учинчидан, маъмурий суд давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли тугатиш тўғрисидаги ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқмайди. бундай ҳолда, суд мсиюткнинг 108-моддасига асосан, иш маъмурий судга тааллуқли бўлмагани учун, иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. � ўзбекистон республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси // қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/мпк/0627-сон, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон � ўзбекистон республикасининг “ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун // қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 09/19/704/3608-сон; 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон � ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги низом // қонун ҳужжатлари …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tadbirkorlik sub'ektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlari himoya bo'yicha vakil chet el fuqarosining ma'nfaati"

намунавий казус ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил чет эл фуқароси бўлган “м” қўшма корхона таъсисчиси р.о.нинг манфаатини кўзлаб маъмурий судга мурожаат қилиб, туман давлат хизматлари маркази ходимларининг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни, туман давлат хизматлари марказининг 2017 йил 22 майдаги 111-сонли ва 2018 йил 12 январдаги 222-сонли тугатиш тўғрисидаги ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишни, туман давлат хизматлари марказига “м” қўшма корхонасини давлат реестрига тиклаш мажбуриятини юклашни сўраган. намунавий жавоб юқоридаги казусни таҳлил қилишда, аввало, казусдаги муаммоларни ажратиб олсак. казусда қуйидаги муамоллар мавжуд: а) ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги тад...

This file contains 5 pages in DOC format (41.5 KB). To download "tadbirkorlik sub'ektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlari himoya bo'yicha vakil chet el fuqarosining ma'nfaati", click the Telegram button on the left.

Tags: tadbirkorlik sub'ektlarining hu… DOC 5 pages Free download Telegram