to'qilgan oliy ta'lim institutionsi 2024-2025 o'quv yili ish rejasi

DOC 8 стр. 170,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректоратининг 2024-2025 ўқув йили иш режаси бўйича 2025 йил 20 январда ўтказилган 19-сонли йиғилиш б а ё н и тошкент 2025 “тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректорат йиғилишининг 19-сон баёни 2025 йил 20 январь тошкент ш. раислик қилди: б.мирзаев – университет ректори қатнашдилар: ректоратнинг 35 нафар аъзоси (рўйхат бўйича) кун тартиби: 1. “ўзбекистоннинг суғориладиган майдонлари учун тупроқ ҳимояловчи қишлоқ хўжалиги энергия-сув-ўғит-экотизимлар тежовчи автоматлаштирилган-ақлли тизимлар” мавзусидаги ўзбекистон-хитой халқаро амалий лойиҳаси доирасида “ўқув-тажриба хўжалиги”да ажратилган 5,4 гектар тажриба даласида амалга оширилган ишлар натижаси тўғрисида маълумот. 2. 2025 йил 13 январдаги ректорат йиғилишида берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида маълумот. 3. жорий ҳафтадаги топшириқ ва вазифалар. ___________________________________________________________________ (мирзаев, худаяров, чориев, салохиддинов, шокиров, хасанов, шавазов, исаков, алимов, инамов, пирматов, янгиев, мардонов, мирзаев) э ш и т и л д и: ректорат …
2 / 8
а бўйича маърузачига саволлар бўлса марҳамат. а.салохиддинов – илмий натижалар тўғрисида гап йўқ. бу жуда муҳим масала. фақат “ўқув-тажриба хўжалиги” амалий бўлганлиги учун иккита саволим бор эди. биринчидан, биологик ҳосилдорлик ўртача 20 ц атрофида бўлганлигини кўрсатдингиз. бу технологиянинг потенциали шуми ёки бундан ошадими? сабаби анъанавий билан солиштирганда бу етарли эмас. иккинчи саволим, тан нархи қанча бўлаяпти бу технология бўйича. а.пулатов – тадқиқотлар 8 та вариантда олиб борилди. ҳосилдорлик 24 ц бўлса ҳам биз битта ҳолатда солиштирдик. яъни апрель ойида ёмғир ёғиши ҳисобига тупроқ намланиб ва бу намлик август ойининг охиригача етди. бу жуда яхши тажриба, бирон марта суғормай бундай натижага эришишнинг ўзи муҳим натижа. агар кейинги суғоришлар ва ўғитлаш ишлари ўз вақтида амалга оширилса, бунданда юқори ҳосилдорликка эришишимиз мумкин. бу технология бўйича тан нарх албатта арзонга тушади, иқтисодий жиҳатдан тежамкор технология. чунки трактор ишлатмаяпмиз, культивация қилмаяпмиз. аниқ солиштирма натижасини тайёрлаб тақдим қиламиз. раис б.мирзаев – фермерларга қандай тавсиянгиз бор? а.пулатов …
3 / 8
ш имконини беради. а.исаков – ушбу олиб борилаётган ишларнинг натижаси ҳосилдорлик билан баҳоланади. сиз юқорида қоровуллар қарамади, натижада ҳосилни моллар еб қўйди дедингиз. бу тегани бир йиллик олиб борган тадқиқотингизни “0” га айлантирди дегани. бунга сиз қандай қарайсиз? а.пулатов – албатта буни олдини олиш чорасини кўраяпмиз. тажриба майдонининг атрофини панжара билан ўраш керак. бу ишни охирига етказа олмаяпмиз. р.чориев – юқорида илмий томондан жуда яхши тавсияларни айтдингиз. лекин сув муаммоси йилдан-йилга ошиб бораяпти. суғоришга маҳаллий аҳоли вакилларидан ишчи олиб, бириктириб қўйсангиз бўлмайдими? а.пулатов – албатта сув энг катта муаммо. мен харакат қилаяпман. маҳаллий аҳоли вакиллари бу ишни қила олмаяпти. бошқа ҳудутдан олиб келсангиз, маҳаллий аҳоли бегонани ишлатмаяпти. шунинг учун таклифим, агар раҳбарият рухсат берса, артизан қудуқ қаздирсак, мустақил бўламиз ва бу муаммолар ўз-ўзидан ечимини топади. раислик этувчи муҳокамани якунлади. шундан сўнг, раислик этувчи 2025 йил 13 январдаги ректорат йиғилишида берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида маълумот берди ҳамда жорий ҳафтада бажарилиши керак …
4 / 8
есимида 1-курслар учун 2024/2025 ўқув йили қишги давраси бўйича дарс жадвалларини тайёрлаш ишлари охирига етказилсин ва тасдиқланган шакли университет расмий веб-сайтига жойлаштирилсин (масъуллар: б.худаяров, д.ходжаев, факультет деканлари, кафедра мудирлари). 4. уч кун муддатда (06.01.2025 й.да берилган) университетимиз ва жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморондумига асосан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб “сув дипломатияси” бўйича қўшма магистратура дастури йўлга қўйилиши муносабати билан, “сув дипломатияси” магистратура мутахассислигини классификаторга киритиш ва давлат грантини олиш бўйича вазирликка хат юборилсин (масъуллар: б.худаяров, д.ходжаев). 5. университет 90 йиллигига бағишлаб тайёрланаётган альбомга табрик ёзадиган маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари, отм ректорларига (рўйхат бўйича) юборилган хатларнинг натижаси бўйича маълумот берилсин (масъуллар: а.салохиддинов, р.чориев). 6. бир ҳафта муддатда 2024/2025 ўқув йилининг биринчи ярми бўйича талабалар (ҳамда туркманистонлик талабалар) томонидан контракт тўловини амалга ошириш ҳолати тўғрисида фоизда ва сонда маълумот берилсин ва мониторинги юритилсин (масъуллар: б.у.хасанов, факультет деканлари, а.янгиев, ш.мардонов, ш.рахмонов, и.хасанов). 7. бир ҳафта муддатда 2023/2024 …
5 / 8
қарздорлиги мавжуд бўлган университетда ишламайдиган фуқаролардан қарзларини ундириш ҳамда уларни огоҳлантириш бериб, ётоқхонадан чиқариш чоралари кўрилсин ва бу бўйича кунлик мониторинги юритилиб, натижаси бўйича ҳафталик маълумот бериб борилсин (масъуллар: б.у.хасанов, р.чориев, м.хўжамуродов, а.убайдуллаев, бино мудири). 10. бир ҳафта муддатда (11.11.2024 й.да берилган) ўзбекистон республикаси президенти раислигида 2024 йил 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сиртқи таълимни масофавий шаклга ўтказиш бўйича берилган топшириқ ижроси юзасидан университетнинг масофавий таълим платформаси ишлаб чиқилсин (масъуллар: б.худаяров, д.ходжаев, ш.мардонов, н.маматов). 11. бир ҳафта муддатда (18.11.2024 й.да берилган) университетнинг ҳар бир кафедраларида камида 1 тадан хўжалик шартномаси ва илмий грант бўлишини таъминлаш, шу билан бир қаторда, барча бўлимлар ҳам хизмат кўрсатиш бўйича корхона ва ташкилот, маҳалла билан пуллик шартномалар тузиш чораси кўрилсин ҳамда ҳафталик натижаси бўйича асосли маълумот тақдим қилинсин (масъуллар: ш.шокиров, факультетларга масъул проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари). 12. бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "to'qilgan oliy ta'lim institutionsi 2024-2025 o'quv yili ish rejasi"

ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректоратининг 2024-2025 ўқув йили иш режаси бўйича 2025 йил 20 январда ўтказилган 19-сонли йиғилиш б а ё н и тошкент 2025 “тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректорат йиғилишининг 19-сон баёни 2025 йил 20 январь тошкент ш. раислик қилди: б.мирзаев – университет ректори қатнашдилар: ректоратнинг 35 нафар аъзоси (рўйхат бўйича) кун тартиби: 1. “ўзбекистоннинг суғориладиган майдонлари учун тупроқ ҳимояловчи қишлоқ хўжалиги энергия-сув-ўғит-экотизимлар тежовчи автоматлаштирилган-ақлли тизимлар” мавзусидаги ўзбекистон-хитой халқаро амалий лойиҳаси доир...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOC (170,5 КБ). Чтобы скачать "to'qilgan oliy ta'lim institutionsi 2024-2025 o'quv yili ish rejasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: to'qilgan oliy ta'lim instituti… DOC 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram