xix –xx асрларда хорижда психологиянин ривожланиши

DOC 14 sahifa 126,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
xix –xx асрларда хорижда психологиянин ривожланиши маъруза режаси 1. в. вундт (1832 – 1920) ва экспериментал психологиянинг шаклланиши. 2. психик ходисаларнинг рефлектор концепцияси. 3. чет эл психологиясидаги бошқа психологик дастурлар. 4. функционал психологиянинг асосий ғоялари ва уларнинг амалий сохалар ва бихевиоризмнинг юзага келишидаги ахамияти. 5. россияда психология ривожланишининг мухим йўналишлари 6. экспериментал психологиянинг ва унинг амалий сохалари ривожланиши. 7. индивидуал тафовутлар психологиясининг вужудга келиши. 8. россиядаги педологик харакатлар. xix асрнинг 70-йилларида психика ҳақидаги тарқоқ билимларни битта илмий йўналишга бирлаштириш эхтиёжи юзага келди. физиологларнинг лаборатория ишлари билан бир қаторда эволюцион биология ва медицина амалиёти янги психологияни тайёрлай бошлаганди. бошқа табиий фактлар каби психик ҳодисаларни ҳам объектив ўрганиш имконияти мавжуд бўлган психик ҳодисалар дунёси очилди. шу нарса аниқландики, бу психик дунёда ўз қонуниятлари ва сабаблари бор. бу эса психолооиянингфизиологияданҳам, фалсафадан ҳам ажралиб чиқишига туртки бўлди. айниқса энг катта муваффақиятга таниқли немис психолог, физиолог ва файласуфи вильгельм вундт (1832 - 1920) эришди. унинг"физиологик …
2 / 14
и чуқур тахлил қилди. унинг фикрича онг хоссасига феноменализм, онг кўлами, биринмаси, идрок чегаралари, кучланиш, жадаллик, таассуротлар аниқлиги, онг чегараси киради. аффект унинг фикрича ҳиссиёт ва тасаввурларнинг бир ўрин алмашиниши ва бир вақтда бирикмаси ҳамдир. кайфият ҳиссиётларнинг паст жадаллигида ва катта давомийлигида юзага келади. аффектлар иродавий жараёнларнинг таркибий қисмларидир. иродавий жараён – барча қисмларни ўз ичига олган тўлиқ жараён ҳисобланади. онг феноменлари ассоциациялар ва апперцепция йўли билан шаклланади. апперцепция – онгнинг алоҳида функциясидир. у инсоннинг иродавий хулқини белгилаб беради. шундай қилиб, белгиланган дастур асоида лабораторияда сезги, реакция вақтлари, ссоциациялар, диққатнинг, инсоннинг энг содда ҳисиётлари ўрганилди. улар асоида вундт психик ҳаёт қонуниятини шакллантирди ва улардан баъзиларини принциплар деб атади. 19 асрнинг биринчи ярми психик жараёнларни тушунишда табиий фанлар ютуқларидан фойдаланиш даври ҳисобланади. бу даврда психологиянинг турли йўналишлари бўйича бир қатор асарлар яратилади. п.любовский, харьков университети магистри «краткое руководство к опытному душесловию» (1815) асарини эълон қилади. моҳиятига кўра бу “экспериментал психология” эди. …
3 / 14
ологии и философии», «вестник психиатрии» журналлари нашр эттирила бошланган. бу даврда иван михайлович сеченов (1829-1905) ишларига алоҳида урғу берилади. унинг «психологические этюды», «рефлексы головного мозга» (1863) асарлари жуда катта резонансга сабаб бўлади. сеченовнинг энг асосий қилган кашфиёти – марказий тормозланишдир. унгача бош мияда фақат битта жараён – қўзғалиш бўлади деб ҳисобланарди. сеченов экспериментда бош миянинг рефлексларни ушлаб қолиш хусусиятини очди. бу кашфиётни у психик функциялар ирода ва тафаккурнинг нерв механизмлари сифатида талқин этди. иродали одам қўзғатувчи қандай кучли бўлмасин унинг таъсирини енга олади деб ҳисоблайди. бунга эса тормозланиш аппарати орқали эришилади. 19 асрнинг охирига келиб педология, бола ҳақидаги фан ҳам ғарбда ва россияда ҳам кенг ёйила бошлайди. бироқ педология ўз тадқиқот предметини аниқлай олмади. у тўртта принцип бўйича муаммоларни қараб чиқди. биринчи принцип – болани “қисмлар”га бўлиб ўрганишдан воз кечиш. иккинчи принцип – генетик принцип. бола улар учун ривожланаётган мавжудот, шунинг учун унинг ривожланиш динамикаси ва тенденциясини ҳисобга олиш зарур. …
4 / 14
алий сохалардаги холати. 11. тараққиёт назариялари. 12. шахс психологиясининг ривожланиши ва унинг амалий психологияда тутган ўрни. 13. ўзбекистонда психология фанининг ривожланиши. 14. психологиянинг ишлаб чиқариш, медицина ва педагогика соҳаларига татбиқ этилиши. 15. ўзбекистонда психологик хизматни ташкил этишнинг асосий йўналишлари. психологияда эмпирик ишлар қанчалик муваффақият билан ривожланиб борган бўлса, психология доирасида ўрганиладиган ҳодисалар майдони қанчалик кенгайиб борган бўлса, психологиянинг онгни тушунтиришдаги ожизлиги яқол намоён бўлиб борди. янги биологиядаги йирик муваффақиятлар организмнинг ҳаётий функциялари, жумладан психик функцияларга нисбатан қарашларни тубдан ўзгартириб юборди. идрок ва хотира, кўникма ва тафаккур, установка ва ҳиссиётлар эни ҳаётий вазиятларда оранизмни қуроллантирадиган инструментларга айланди. янги биология психикани ўрганишни ривожланиш нуқтаи назаридан олиб боришга йўналтирди. бу билан интроспектив таҳлил учун мумкин бўлмаган объектларни билиш зонаси радикал равишда кенгайиб борди. психологиянинг предмети ва методлари ҳақидаги бирламчи тасаввурларнинг емирилиши аниқ бўлиб қолди. психологиянинг категориал аппарати ҳам чуқур ўзгаришларни бошидан кечирди. унинг асосий блоклари ҳақида эслатиб ўтамиз: психик образ, психик хатти-ҳаракат, психик …
5 / 14
” мактаби ҳам юзага келди. психологияда очилган яна бир соҳа онгга бирламчи эмас, иккиламчи аҳамиятни берди. з.фрейд томонидан психоанализ йўналишига асос солинди, мазкур мактаб намояндалари психик ҳаётни онгсизлик майллари (мотивлар) бошқаради, у хулқни ҳаракатга келтиради ва шахснинг мураккаб динамикаси тузилмасини белгилаб беради деб ҳисоблади. француз тадқиқотчилари одамлар ўртасидаги психик муносабатларни таҳлил қилишга асосий эътиборни қаратдилар. бир қатор немис психологлари ишларида шахснинг қадриятлар тизимига киритилиши мавзуси марказий бўлиб қолди. дунёвий психологик фикр тарихида алоҳида новаторлик ролини хулқнинг маданият аоссида юзага келиши ҳақидаги ғоя эгаллади. шу тариқа турли мактаблар юзага кела бошлади, улардан ҳар бири категорияларнинг бутун марказига образ ёки ҳаракатни, мотив ёки шахсни қўйди. бу эса ўз навбатида ҳар бир мактабга ўзига хос профиль берди. категориялардан бирига доминанта сифатида йўналитирилиш ва бошқа категорияларга бўйсунувчанлик функциясини бериш психологиянинг бир-бирига қарама-қарши йўналишлар – мактабларга бўлиниб кетишига олиб келди. ана шу манзара психологияда инқирозга олиб келди. бироқ турли мактаблар ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келмаганида психология …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xix –xx асрларда хорижда психологиянин ривожланиши" haqida

xix –xx асрларда хорижда психологиянин ривожланиши маъруза режаси 1. в. вундт (1832 – 1920) ва экспериментал психологиянинг шаклланиши. 2. психик ходисаларнинг рефлектор концепцияси. 3. чет эл психологиясидаги бошқа психологик дастурлар. 4. функционал психологиянинг асосий ғоялари ва уларнинг амалий сохалар ва бихевиоризмнинг юзага келишидаги ахамияти. 5. россияда психология ривожланишининг мухим йўналишлари 6. экспериментал психологиянинг ва унинг амалий сохалари ривожланиши. 7. индивидуал тафовутлар психологиясининг вужудга келиши. 8. россиядаги педологик харакатлар. xix асрнинг 70-йилларида психика ҳақидаги тарқоқ билимларни битта илмий йўналишга бирлаштириш эхтиёжи юзага келди. физиологларнинг лаборатория ишлари билан бир қаторда эволюцион биология ва медицина амалиёти янги психологиян...

Bu fayl DOC formatida 14 sahifadan iborat (126,0 KB). "xix –xx асрларда хорижда психологиянин ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xix –xx асрларда хорижда психол… DOC 14 sahifa Bepul yuklash Telegram