qizamiq va qizilcha kassalligi ta'limi

DOC 10 pages 126.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил “___”___________даги ________ сонли буйруғига 6-илова қизамиқ ва қизилча касаллигига чалинган беморлардан олинган намуналарни йиғиш, сақлаш ва транспортировкаси бўйича услубий кўрсатма. кириш. бошқарилувчи юқумли касалликлар ичида ҳозирги вақтда дунё бўйича қизамиқ касаллигидан болалар ўлими кўрсаткичи юқори ўринда турибди. жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра ҳар йили қизамиқ касаллиги билан 30 млн дан ортиқ одам касалланади, улардан 875 мингтаси вафот этади. қизилча касаллиги қизамиққа нисбатан бирмунча енгилроқ кечади, бироқ касалликни ҳомиладорлик вақтида юқиши ҳомиланинг ривожланишдан тўхташи ёки туғма нуқсонли чақалоқлар туғилишига сабаб бўлади. жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти европа худуди бюроси европа ҳудудида қизамиқ ва қизилча касалликларини элиминация масаласини қўйган. бу масала барча режали эмлашларни ва эпидемиологик назоратни кучайтиришни, аҳолини шу касалликка моил гуруҳларини аниқлаш ва уларда қўшимча эмлаш тадбирларини ўтказишни талаб қилади. ўзбекистон республикаси ссв жаҳон сстини бу ташаббусини тўлиқ қувватлайди. қизамиқ ва қизилча касалликларини қўшни давлатлардан кириб келиш хавфи доимий сақланиб қолмоқда. бундай шароитда …
2 / 10
тиббиёт ходими томонидан қизилчага гумон қилинган, доғли-популёз тошмалар билан кечаётган касалликлар, юқори харорат ва қуйидаги симптомлар: бўйин ва қулоқ олди лимфа тугунларини катталашиши, бўғимларни оғриши(артрит) кузатилган барча беморлар; туғма қизилча синдроми клиник кўринишидаги (туғма қизилча синдромига гумон қилинган) – туғма юрак ёки кўз нуқсонлари (чақалоқлар катарактаси ёки глаукомаси), ёхуд эшитишга оид бузилишлар кузатилган 11 ойликкача бўлган чақалоқлар; ёки ҳомиладорлик вақтида қизилча билан оғриган онадан туғилган болалар (лаборатория тасдиқланишига боғлиқ бўлмаган); ёки врач томонидан туғма қизилча синдромига гумон қилинган барча ҳолатларда лаборатория текширишлари талаб қилинади. қизамиқ ва қизилча касалликларига клиник ташхис қўйилиши аниқланган ҳолатларда бемордан қон намунаси олиниб серологик таҳлиллар учун тайёрланади, шунингдек, вирусологик текширувлар учун (касаллик чақирган вирус типини аниқлаш) сийдик ва бурун ҳалқум суртмаси намунаси олинади. серологик текширувлар учун қон олиш. қизамиқ касаллиги диагностикасида ифа усулида иммуноглобулин – м0синфини аниқланиши “олтин стандарт” саналади. ифа усулида иммуноглобулин – м синфини аниқлашда, қон намунаси касалликнинг тошмалар тошиши кузатилгандан сўнг 4 – …
3 / 10
24 соат сақланиши мумкин; · қонни музлатиш мумкин эмас; · агарда лабораторияда центрифуга бўлмаса қонни зардоб ажралгунча совутгичда сақланади; · эхтиёткорлик билан зардобни бошқа стерил пробиркага олинади; · пробирка ёрлиғида беморнинг исми шарифи ёки идентификация рақами, намуна олинган кун ва намуна тури кўрсатилиши керак; · намунани текширувга жўнатилгунча + 4 – 80с совутгичда сақланади; · лаборатор текширувлар учун йўлланма шакли тартиб бўйича тўлдирилади; · йўлланмани барча қисмлари муҳим ҳисобланади; қон зардоби намунасини сақланиши: а) лабораторияга етказилгунча: · қон намунасини лабораторияга қон олинган куни етказиладиган бўлса совутгичда (+ 4 – 8 0с)да сақлаш мумкин; · агар қон намунасини 24 соат ичида лабораторияга етказиб бўлмаса, центрифуга ёрдамида зардоб ажратиб олинади, стерил пробиркага қуйилади ва ёрлиғи ёпиштирилади; · агар центрифуга бўлмаса қон намунаси 24 соатга совутгичда сақланади, сўнгра қон зардоби лабораторияга етказиш учун стерил пробиркага олинади; · стерил қон зардобини амалиётгача муз элементи устида 48 соат ёки совутгичда 7 кунгача сақлаш мумкин; · …
4 / 10
ич элемент ёпиб қопқоғи зич беркитилади; · лабораторияга юборилган сана ва вақтини белгиланади; · лабораторияга етказилганда, қабул қилувчи ходимга етказилган вақти ва намунани ташиш усули хақида ахборот берилади. қизамиқ вирусини ажратиб олишда сийдик намунаси текширув учун 5 – 10 мл сийдик керак бўлади. эрталабки биринчи ажралган сийдикни йиғиш мақсадга мувофиқ. қизамиқ вируслари кўп миқдорда сийдикда эпителий хужайраларида ажралади. вирусларни сийдикни центрифуга қилиш йўли билан концентрлаш мумкин. сўнгра чўкмага махсус вирус ташувчи озиқ муҳит қўшилади. вирусларни концентрлаш муолажаси охирига етмагунча сийдикни музлатиб бўлмайди. сийдик намунасини йиғиш вақти: кўпроқ касалликни эрта босқичларида – тошмалар тошиши бошлангандан 5 кунгача бўлган даврда сийдик намунаси олинганда вирусларни ажратиб олиш муваффақиятли кечади. сийдик намунасини олиш муолажаси · сийдик махсус стерил идишга олинади; · центрифуга қилишдан олдин + 4 – 80с га совитилади; · сийдик намунаси олингандан сўнг бир неча соат ичида центрифуга қилинади; сийдик намунасини сақлаш ва ташиш · сийдик намунасини + 40с да, герметик идишда …
5 / 10
н халқум суртмаси оз миқдордаги физиологик эритма билан томоқни чайиш ёрдамида олинади; ювинди сув, стерил маркировка қилинган пробиркага, вирус ташувчи мухитга қуйилади ва қопқоғи ёпилади. намунани лабораторияга юборилгунга кадар совутгичда +4 – 80 сда 48 соатгача сақлаш мумкин. бурунхалқум суртма намунасини сақлаш ва ташиш · намунани лабораторияга + 4 – 80с 48 соат ичида етказилади; · бурунхалқум суртма намунаси + 40с да 1500 об/минутда 5 минут центрифуга қилинади ва чўкма устига хужайра озиқ мухити қуйилади; · суспензия ва чўкма усти суюқлиги алохида ажратилиб – 700с да сақланади ва қуруқ музда, герметик идишда ташилади; намуналарни сақлаш ва ташишда биологик хавфсизлик қоидаларига амал қилиш! ифа усулида қизамиқ ва қизилча касалликларига текширув республика дсэнм вирусология лабораторияси, узбекистон республикаси қизамиқ ва қизилча диагностикаси миллий лабораторияси ходимлари томонидан ўтказилади. текширувлар стандарт талаблар бўйича, ишлаб чиқарувчи йўриқномаси асосида ўтказилиши лозим. қизамик ва кизилча касалликларида вируслар генотипини аниқлаш учун намуналар жсст кизамиқ ва қизилча касалликлар диагностикаси референс …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "qizamiq va qizilcha kassalligi ta'limi"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил “___”___________даги ________ сонли буйруғига 6-илова қизамиқ ва қизилча касаллигига чалинган беморлардан олинган намуналарни йиғиш, сақлаш ва транспортировкаси бўйича услубий кўрсатма. кириш. бошқарилувчи юқумли касалликлар ичида ҳозирги вақтда дунё бўйича қизамиқ касаллигидан болалар ўлими кўрсаткичи юқори ўринда турибди. жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра ҳар йили қизамиқ касаллиги билан 30 млн дан ортиқ одам касалланади, улардан 875 мингтаси вафот этади. қизилча касаллиги қизамиққа нисбатан бирмунча енгилроқ кечади, бироқ касалликни ҳомиладорлик вақтида юқиши ҳомиланинг ривожланишдан тўхташи ёки туғма нуқсонли чақалоқлар туғилишига сабаб бўлади. жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти европа худуди бюроси европа ҳ...

This file contains 10 pages in DOC format (126.0 KB). To download "qizamiq va qizilcha kassalligi ta'limi", click the Telegram button on the left.

Tags: qizamiq va qizilcha kassalligi … DOC 10 pages Free download Telegram