maqomlikasb tadbirkorlik

DOC 21 sahifa 249,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлар маиший масалалари менежери касбининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака талаби ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли. мундарижа 1. қўлланиш соҳаси ... 2. касбий таълим хусусияти ... 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи ... …
2 / 21
иядан ўтказишда асосий мезон ҳисобланади. мазкур талабларнинг бажарилиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири, мактабгача таълим ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари омбори мудири касбларининг 2020 йил ......... апрелдаги №...-сон билан тасдиқланган профессионал стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти 2.1. 4.81.03.02 - мактабгача таълим ташкилоти маиший масалалари менежери касби доирасида бериладиган квалификациялар: 1. мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири. 2. мактабгача таълим ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари омбори мудири. умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йилгача. камида тўлиқ ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда танланган квалификациялар сонидан келиб чиқиб ўқиш муддати белгиланади. бу гуруҳларда касб доирасида бериладиган квалификациялардан бирортасини муваффаққиятли ўзлаштирган шахсларга белгиланган намунадаги диплом берилади ва меҳнат бозорида …
3 / 21
сасаларида ва махсус курсларида малакани ошириши; касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида янада юқорироқ малакага эриш мақсадида олий таълим муассасасида ўқишни давом эттириши мумкин. 2.4. ўқишга қабул шартлари. ўқишга қабул шартлари амалдаги қонунчилик асосида амалга оширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: мактабгача таълим ташкилотларида бино ва иншоотлар, мавжуд моддий бойликларни сақлаш; хўжалик, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжни аниқлаш ва бартараф этиш; техник ходимлар ишини тўғри ташкил этиш. 3.1. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.1.1. мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири квалификацияси бўйича: - давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари - мактабгача гуруҳлари мавжуд бўлган “меҳрибонлик” ва гудаклар уйида; - мактаблар, маҳаллаларда ташкил этилган махсус гурухлар ёки марказларда хужалик мудири барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари 3.1.2. мактабгача таълим ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари омбори мудири квалификацияси бўйича: - давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари . - мактабгача гуруҳлари мавжуд бўлган “меҳрибонлик” ва гудаклар уйида; - мактаблар, маҳаллаларда ташкил этилган махсус гурухлар …
4 / 21
таъминлаш, жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича харажатлар сметаси тузилишида ўз таклифлари билан иштирок этиш; - мактабгача таълим ташкилотининг коммунал тўловлари бўйича хисоблагичларнинг кундалик кўрсаткичларини олиб, таҳлил қилган ҳолда бюджетдан ажратилган маблағлардан тежамкорлик билан фойдаланишни ташкил этиш. - мактабгача таълим ташкилотида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш; - мактабгача таълим ташкилотида ховли супурувчи, бинони қўриқлашда қоровуллар ишини тўғри ташкил этиш. 3.2.2. мактабгача таълим ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари омбори мудири квалификацияси бўйича: - мактабгача таълим ташкилотида болалар сонидан келиб чиқиб озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларига талабнома киритиш; - мактабгача таълим ташкилотига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини сифат сертификатлари асосида текшириб қабул қилиш; - мактабгача таълим ташкилотига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳисобга олиш, белгиланган тартибда кунлигини кунда тарқатиш ва ҳисобдан чиқариш; - мактабгача таълим ташкилотига келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини стандарт талаблари асосида сақлаш ва санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш; 4. таълим дастурини ўзлаштирган …
5 / 21
қилиш; ук-5. таълим олган тилида фикрини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қилиш; ук-6. умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш; ук-7. профессионал вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўладиган маълумотларни қидириш; ук-8. касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш; ук-9. касбга доир ҳужжатлар билан ишлаш; ук-10. касбий фаолиятда хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиш кўникмаларига эга бўлиш. 4.2. мактабгача таълим ташкилоти маиший масалалари менежери касби таълим дастурини ўзлаштирган битирувчи қуйидаги касбий компетенцияларга эга бўлиши керак. 4.2.1. мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири квалификацияси бўйича: кк-1.1. товар моддий бойликларни хусусиятларига кўра турларга ажрата олиш; кк-1.2. кирим қилиш, рақамлаш, тарқатиш ва ҳисобдан чиқариш каби ҳужжат ишларини бажара олиш; кк-1.3. жиҳозларга бўлган эҳтиёжни аниқлай олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш; кк-1.4. бинонинг техник ҳолатини баҳолай олиш, жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш; кк-1.5. бюджет ташкилотлари сметасини тушуниш; кк-1.6. коммунал тўловларлар бўйича ҳисоблагичларнинг кундалик қўрсаткичларини таҳлил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"maqomlikasb tadbirkorlik" haqida

ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлар маиший масалалари менежери касбининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил “____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил “____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур малака т...

Bu fayl DOC formatida 21 sahifadan iborat (249,0 KB). "maqomlikasb tadbirkorlik"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: maqomlikasb tadbirkorlik DOC 21 sahifa Bepul yuklash Telegram