tibbiy profiklatika ishi ta'lim yonalishi

DOC 62 sahifa 512,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 62
ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий профилактика иши таълим йўналиши мутахассислик (касб) ларининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги. педагогик инновациялар, касб – хунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги олий ва ўрта махсус, касб – хунар таълими йўналишлари бўйича ўқув – услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил ”____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 2020 йил ”____” _______________ да​​​​ги ______ - сон буйруғи билан тасдиқланди ва жорий этилди. мазкур таълим стандартини ўзбекистон республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишлидир мундарижа 1. …
2 / 62
рнинг касбий тайёргарлиги сифати ва касбий компетенциясини баҳолашда ҳамда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда асосий мезон ҳисобланади. мазкур талабларнинг бажарилиши профессионал таълим муассасаларининг битирувчиларига профессионал таълимнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилиши учун асос ҳисобланади. малака талаби таълимни бошқариш давлат органлари ва таълим фаолияти субъектлари томонидан, идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, тадбиқ этилиши мажбурийдир. ушбу малака талаби тиббий профилактика иши таълим йўналиши мутахассислик ( касб) ларининг 2020 йил ......... апрелдаги № .... сон билан тасдиқланган профессионал стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилди. 2. касбий таълим хусусияти мутахассислик номи: 4.71.04.01 - тиббий-профилактика иши квалификациялар: 1. санитар врач ёрдамчиси 2. эпидемиолог ёрдамчиси умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик. мутахассис тайёрловчи ўрта профессионал тиббий таълим дастурининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган битирувчига ўрта профессионал тиббий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом берилади. 2.2. руҳий-физиологик фазилатлар минимуми: кузатувчанлик, диққатни бир жой қаратиш, …
3 / 62
ширилади. 3. битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи 3.1. битирувчининг касбий фаолият соҳаси: - барча сэом (санитария эпидемиология осойишталик маркази) ларининг санитария - гигиена бўлимларида; - болалар ва ўсмирлар гигиенаси, овқатланиш гигиенаси, мехнат гигиенаси, радиацион гигиена ,экология, коммунал гигиенаси бўйича врач ёрдамчиси вазифасида; - эпидемиология бўлимининг эпидемиолог, паразитолог,энтомолог ёрдамчиси, дезинструктор вазифасида ишлашлари учун тайёрланади. 3.2. битирувчининг касбий фаолият объектлари: 3.2.1. санитария врачи ёрдамчиси малакаси бўйича: - даволаш профилактика, турар жой ва жамоат бинолари, маданий – маиший хизмат кўрсатиш муассасалари; - ташқи мухит омиллари (хаво, сув, тупроқ) - ичимлик сувлари, оқава сувлар; - болалар ва ўсмирлар муассасалари; - барча саноат ишлаб чиқариш корхоналари, кичик ва хусусий бизнес корхоналари худудлари, қишлоқ хўжалик сохалари, фойдали қазилмалар конлари; - босмахоналар, радиацион-гигиеник назорат соҳасидаги объектлар; - атроф -муҳит ва ионлантирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланадиган корхоналар ва муассасаларида олиб бориладиган санитар-дозиметрик назорат; - озиқ – овқат махсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари, умумий овқатланиш корхоналари, озиқ – овқат билан савдо қилиш …
4 / 62
; -коммунал объектларда давлат санитария назоратини ташкил этиш ,олиб бориш, ҳужжат формаларини тўлдириш ва назорат ўрнатиш; - ичимлик суви, оқава сув,тупроқ, атмосфера ҳавосини синамага олиш ва санитария-гигиеник текшириш усулларини қўллаш; -турар жой ва жамоат биноларида санитария гигиеник жиҳатдан текширув ўтказиб, ёритилганлик, микроиқлим,иситилишларга гигиеник баҳо бериш; -ташқи муҳит омиллари сабаб келиб чиқадиган касалликларни врач кўрсатмасига асосан олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш; -даволаш-профилактика муассасалари устидан санитария-гигиеник назоратини ўрнатиш; -маданий-маиший хизмат биноларида санитария гигиеник жиҳатдан текширув ўтказиб, ҳужжатларини тўлдириш ва назорат қилиш; - озиқ-овқат объектлари устидан давлат санитария назоратини олиб бориш; - озиқ-овқат корхоналарида санитария гигиеник жиҳатдан текширув ўтказиб, ҳужжатларини тўлдириш ва назорат қилиш; - овқат тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш технологиясига гигиеник талабларини ишлаб чиқиш; - овқатдан заҳарланиш, уни олдини олиш ва текшириш қоидасини олиб бориш; - радиоактивликнинг физикавий асослари, ионлантирувчи нурланишларнинг биологик таъсир этиши, атроф муҳитни радиоактив моддалар билан ифлословчи манбаларни ўрганиш; - радиацион гигиена соҳасида жорий санитария назоратини ўтказиш, …
5 / 62
казиб, унинг натижаларини баҳолаш; -ходимларнинг қўллари, махсус коржомалари ва ишчи юзаларини дезактивация қилиш бўйича усуллар танлашда тавсияномалар бериш; - саноат объектлари устидан давлат санитария назоратини ташкил қилиш; - ишлаб чиқариш корхоналарида санитария гигиеник жиҳатдан текширув ўтказиб, ҳужжатларини тўлдириш ва назорат қилиш; -ишлаб чиқариш мухитининг зарарли ва хавфли омилларини ўрганиб,бартараф қилиш чораларини ишлаб чиқиш; - касб касалликларининг профилактикаси, таҳлил килиш ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш; - касбий захарланишларни ҳисобга олиш, қайд қилиш ва текшириш қоидаларини олиб бориш; - умумий касалланиш курсаткичларини ҳисоблаб назорат қилиш; - қишлоқ хўжалигида меҳнат гигиенасини тўғри йўлга қўйиш ва назоратини ўрнатиш; - болалар ва ўсмирлар муассасаларида давлат санитария назоратини ташкил қилиш; - болалар ва ўсмирларни тарбиялаш ва ўқитишда тиббий-санитария хизматини ташкил қилиш; - болалар ва ўсмирларнинг овқатланишига қўйиладиган гигиеник талаблар, болалар ва ўсмирлар овқатланишини ташкил этиш,санитар-гигиеник назорат олиб бориш, тегишли ҳужжатларни тўлдириш; - болалар ва ўсмирлар ўртасида учрайдиган юқумли ва гижжа касалликларини тарқалиши, олдини олиш тадбирлари,болалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 62 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tibbiy profiklatika ishi ta'lim yonalishi" haqida

ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий профилактика иши таълим йўналиши мутахассислик (касб) ларининг малака талаби тошкент 2020 сўз боши 1. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги. педагогик инновациялар, касб – хунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан ишлаб чиқилди ва тасдиқлашга тақдим этилди. 2. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги олий ва ўрта махсус, касб – хунар таълими йўналишлари бўйича ўқув – услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил ”____” ___________да​​​​ги ______-сон йиғилишида маъқулланган ва вазирликнинг 20...

Bu fayl DOC formatida 62 sahifadan iborat (512,5 KB). "tibbiy profiklatika ishi ta'lim yonalishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tibbiy profiklatika ishi ta'lim… DOC 62 sahifa Bepul yuklash Telegram