молия назариялари

DOC 35 стр. 277,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 35
1.маъруза матни 8-мавзу: молия назариялари режа: 1. хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари 2. россиялик иқтисодчиларнинг молиявий назариялари 1. хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари жамият тараққиётининг турли босқичларида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланиши ва фойдаланилишига оид иқтисодий муносабатларни ўрганган молия фани иқтисодчи-олимлар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар таъсирида шаклланди. улар томонидан яратилган молиявий назариялар жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжлари томонидан текширилди ҳамда агар улар давлат ва аҳоли учун амалий тавсияларга эга бўлган ва ҳодисаларнинг ҳақиқий моҳиятини ўзида акс эттирган бўлса, фан сифатида эътироф этилди. шу муносабаб билан молия соҳасида илмий билимларни шакллантиришга ёрдам берадиган молиянинг турли назарияларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. иқтисодчи-олимлар томонидан молияга оид ишлаб чиқилган назарий қарашлар молиявий қонунчилик ва давлат фискал сиёсатининг асосида ётади. хорижий иқтисодчилар молияга оид назарияларининг биринчи гуруҳи сиёсий иқтисод мумтозларининг концепциялари билан изоҳланади. капиталистик тараққиётнинг дастлабки босқичидаёқ барча иқтисодий назарияларда молиявий концепциялар алоҳида ўринга эга бўлган. давлат харажатлари, солиқлар, кредит ва бюджетнинг иқтисодиётга таъсири …
2 / 35
смит (ва ундан сўнг д.рикардо) молиявий категорияларга (давлатнинг даромадлари ва харажатларига) тавсифнома берган. у солиқлар ҳисобидан олинган давлат даромадлари барчасининг ёки деярли барчасининг унумсиз сарфланишини исботлаган. шунинг учун ҳам давлат харажатлари капиталнинг жамғарилиши ва миллий даромаднинг ўсиши имкониятларини қисқартиради. ана шундан унинг солиқларга нисбатан салбий муносабати келиб чиққан. а.смит яратилган қийматни унумсиз сарфлайдиган ва шу муносабат билан ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига тўсиқ бўлувчи давлатнинг харажатларини қисқартириш керак, деган хулосага келади. а.смит давлат харажатлари сиёсатини танқид қилган бўлса-да, улар маълум бир қисми бўлишининг зарурлигини эътироф этган. чунки ана шу қисм ишлаб чиқаришнинг умумий шарт-шароитларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. унинг назариясида солиқлар назариясига катта ўрин берилган. у солиққа тортишни мақсадга мувофиқ равишда ташкил қилишнинг қуйидаги тўрт асосий принципларини ифодалаган: · солиқлар уларни тўловчиларнинг салоҳиятига ва кучига мувофиқ тўланиши керак; · солиқларнинг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари аниқ белгиланган бўлмоғи лозим; · солиқларни ундирилиш вақти солиқ тўловчи учун қулай бўлмоғи зарур; · солиқларни …
3 / 35
баҳосининг ошишига олиб келган. бунинг натижасида ишлаб чиқариш харажатлари ўсган ва охир-оқибатда эса, уларни сотиш камайган ва истеъмол қилиш қисқарган. иш ҳақидан олинадиган солиқни баҳолаб, у бу солиқни иқтисодиёт учун хонавайронлик келтирувчи деб ҳисоблаган. чунки ишчи даромадининг солиққа тортилиши тадбиркор аванслаштирилган капиталининг ошишига ёки бозор талабига салбий таъсир кўрсатувчи ишчи кучи сотиб олиш қобилиятининг пасайишига олиб келади. шундай қилиб, а.смитнинг солиқ концепцияси ягона мақсадга – капиталнинг жамғарилишини рағбатлантириш ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишини тезлаштиришга қаратилган эди. асосан, худди шундай қарашларни д.рикардо (1772-1823 йиллар) ҳам ўзининг “сиёсий иқтисод ва солиққа тортишнинг бошланиши” асарида ҳимоя қилган. меҳнатнинг қиймат назариясидан келиб чиққан ҳолда у барча солиқлар сўзсиз равишда ё капиталга, ёки даромадга таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаган. агар солиқлар капиталдан ундирилса, унумли меҳнатни сақлашга мўлжалланган фонд қисқаради. солиқлар даромаддан олинганда эса, капиталнинг жамғарилиши қисқаради ёки солиқ тўловчининг истеъмоли камаяди. биринчи эҳтиёж предметларидан олинадиган солиқлар улар баҳосининг ўсишига сабаб бўлиб, улар истеъмол қиладиган товарларнинг миқдорига …
4 / 35
ри) давлат харажатлари ва солиқларга нисбатан расмий иқтисодий сиёсатнинг концепциясини, кўп жиҳатдан, аниқлаб берган эди. хуш асрнинг охири ва х1х асрнинг бошларида илғор мамлакатларнинг молиявий сиёсати, янги синф – буржуазиянинг манфаатларини ифода этиб, мамлакатнинг хўжалик ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги принципини эълон қилга эди. бунинг оқибатида давлат харажатлари ва фойдани солиққа тортиш бироз қисқарди. х1х асрда ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда ривожланиши меҳнат ва капитал ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашувига олиб келди. худди шу даврнинг ўзида турли социал гуруҳларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўз сиёсатини ўзгартиришга ҳукуматни чақирувчи иқтисодчиларнинг товушлари эшитила бошланди. инглиз олими ж.с.милль (1806-1873 йиллар) мамлакатда социал кескинлашувни юмшатиш мақсадида даромадларни тақсимлаш соҳасида ўзгартиришлар киритиш таклифи билан майдонга чиқди. бойликни нисбатан текисроқ (тенгроқ) тақсимлаш учун у томонидан оқилона солиқ тизимининг янги принциплари ишлаб чиқилди. ҳаёт кечириш учун зарур саналган даромадга тенг бўлган даромадларни солиққа тортишда солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш ғояси айнан унга тегишлидир. ж.с.милль “хизматларнинг солиқ назарияси”ни ишлаб чиқдики, унга мувофиқ равишда …
5 / 35
кционизм сиёсатига (масалан, донни импорт қилиш бўйича инглиз юқори божхона божлари) қарши қаратилган бўлиб, бундай сиёсатни у миллатга зиён етказувчи сиёсат деб ҳисоблади. ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши учун тегишли шароитни яратиш борасидаги протекционизм сиёсатининг ижобий томонларини кўра олмасдан, мамлакат иқтисодиётида узлуксиз равишда катта роль ўйнаб бораётган ўсиб борувчи йирик капиталнинг аҳамиятини у етарлича баҳолай олмади. янги тарихий мактаб концепциялари. 1870-йилларда янги тарихий мактаб пайдо бўлдики, унинг бошланиши немис олимларининг (г.шмоллер, м.вебер, а.вагнер ва бошқалар) номлари билан боғлиқ. давлат молиясини тадқиқ қилиш билан кўпроқ а.вагнер шуғулланиб, у давлатнинг ёрдами билан капитални жамғаришнинг ўз ечимини таклиф этди. давлат фаолиятининг (маъмурий, социал-маданий ва инвестицион) ҳажмини (кўламини) кенгайтириш нуқтаи-назаридан муаммони ҳал этишга ёндошиб, у солиққа тортишнинг тўққиз принципини ишлаб чиқди ва уларни қуйидаги гуруҳларга бирлаштирди: · етарлилик ва ҳаракатчанлик; · керак бўладиган манба ва объектни танлаш; · энг умумийлик ва тенглик; · аниқлик, қулайлик, арзонлик. моҳият жиҳатидан у а.смитнинг маълум ва машҳур принципларини тўлдирди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 35 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молия назариялари"

1.маъруза матни 8-мавзу: молия назариялари режа: 1. хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари 2. россиялик иқтисодчиларнинг молиявий назариялари 1. хорижий иқтисодчиларнинг молияга оид назариялари жамият тараққиётининг турли босқичларида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларининг шакллантирилиши, тақсимланиши ва фойдаланилишига оид иқтисодий муносабатларни ўрганган молия фани иқтисодчи-олимлар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар таъсирида шаклланди. улар томонидан яратилган молиявий назариялар жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжлари томонидан текширилди ҳамда агар улар давлат ва аҳоли учун амалий тавсияларга эга бўлган ва ҳодисаларнинг ҳақиқий моҳиятини ўзида акс эттирган бўлса, фан сифатида эътироф этилди. шу муносабаб билан молия соҳасида илмий билимларни шакллантиришга ёр...

Этот файл содержит 35 стр. в формате DOC (277,5 КБ). Чтобы скачать "молия назариялари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молия назариялари DOC 35 стр. Бесплатная загрузка Telegram