ишлаб чикариш санитарияси асослари

DOCX 4 стр. 17,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
3 амалий мавзу: ишлаб чикариш санитарияси асослари ишлаб чиқариш санитарияси - ташкилий, гигиеник ва санитар-техникавий чора тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишчиларга таъсир қилувчи зарарли ишлаб чиқариш омилларини олдини олишга қаратилган. иш жараёнлари ва атроф муҳитнинг инсон организмига таъсирини меҳнат гигиенаси фани ўрганади. меҳнат гигиенасини қўллаш орқали қулай иш шароитларини, меҳнат унумдорлигини ошириб, касб касалликларини камайтирадиган ёки бутунлай йўқ қила оладиган санитария, гигиена ва даволаш тадбирлари ишлаб чиқилади. маълумки, иш жараёнида ташқи муҳит салбий таъсир қилиши натижасида айрим аъзолар чарчаши мумкин. организмнинг мазкур шароит асосида чарчаши икки хил бўлади: - тез чарчаш, бу ишга кўникма ҳосил қилинмаганда ёки оғир жисмоний меҳнатдан келиб чиқади. бундай чарчоқ иш тугагандан сўн тез ўтиб кетади; - ривожланиб борувчи чарчаш меҳнат қобилиятининг аста секин пасайишига олиб келади. бу хил чарчаш узоқ вақт ва ҳамиша бир хил ишлар натижасида юзага келади. иш жойидаги микроиқлим омилларини ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг тезлиги ҳамда атмосфера босими ташкил этади. мазкур омилларнинг …
2 / 4
ин бўлган ҳаво ҳаракатининг тезлиги, м/с 16 - 20 0,25 гача 22 - 23 0,25 - 0,3 24 - 25 0,4 - 0,6 26 - 27 0,7 - 1,0 28 - 30 1,1 - 1,3 инсон бажарадиган барча ишлар жисмоний меҳнатнинг оғирлик даражаси турлича бўлганда унинг организми сарфлайдиган қувватга қараб уч тоифага бўлинади: - i тоифа - енгил жисмоний ишларда инсон сарфлайдиган қувват 150 ккал/соатдан ошмайди.мазкур ишлар ўтириб, тик туриб ёки юриб бажарилади ва жисмоний зўриқишни талаб қилмайди; - ii тоифа - ходим тик туриб, юриб амалга оширадиган, 150/200 ккал /соат қувват сарфлайдиган ишлар. - iii тоифа - доимий жисмоний зўриқиш, оғир нарсаларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ 250 ккал/соат дан зиёд қувват сарфланадиган ишлар. хозирги вақтда қабул қилинган меҳнат фаолиятининг физиологик таснифига мувофиқ қуйдаги меҳнат турлари мавжуд: - кучли қўл меҳнати энергиясини талаб қилувчи меҳнат тури - меҳнат фаолиятини механизациясиз амалга ошириш кўп энергия сарф қилишни талаб этади (17- …
3 / 4
ияти ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлишида алоҳида аҳамиятга эга. ишлаб чиқариш объектида қулай санитар – техник шароитни яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб, у меҳнат жамоасида соғлом муҳитни, хавфсиз меҳнатни таъминлаш ва меҳнат маданиятини оширишга хизмат қилади. ишлаб чиқариш хоналари, ишчи ўринлари ва зоналарига бўлган умумий санитар – техник талаб, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда лойиҳанинг санитар меъёрлари мажмуасида кўрсатиб ўтилади. корхона қурилиши учун ҳар томонлама қулай, қуруқ майдонлар танланади. майдонда бир ёки бир нечта корхонани жойлаштиришда бири иккинчисига салбий таъсир кўрсатишига мутлақо руҳсат берилмайди. аҳоли истеъқомат қиладиган жойларда зарарли чиқинди чиқарадиган корхоналар қурилиши маън этилади. корхона худудини, ички хоналар, интеръерларни кўкаламзорлаштириш ижобий ютуқларга олиб келади. кўкаламзорлаштириш хавони тозалашда, ҳароратни пасайтиришда ва намликни меъёрлашда муҳим санитар – гигиеник ва эстетик ўрин тутади. бинолар ўртасидаги санитар бўшлиқлар ҳам хаво айланишига ижобий таъсир кўрсатади. корхоналарда ўрнатилган талабларга мос ҳолда чиқинди, аҳлат йиғадиган махсус жой ва жиҳозлар бўлиши шарт. уларни жойлаштириш санитар – эпидемиологик …
4 / 4
индилар чиқарадиган айрим ишлаб чиқариш объектларида қўшимча хаво алмаштирувчи парраклар (вентиляция) ўрнатилади. хонадаги хавонинг тезлиги ортиб кетса елвизакни, шамоллаш касаллигини юзага келтиради. хозирги вақтда ишлаб чиқариш объектларида, алоҳида хоналарда замонавий кондиционерлар орқали хаво оқими тезлиги, босими, ҳарорати, намлиги ва тозалиги меъёрлаштирилмоқда. ишлаб чиқариш микроиқлимининг таснифи ва инсон организмига таъсири. ишлаб чиқариш микроиқлими (метеорологик шароит) – ишлаб чиқариш ички хоналаридаги иқлим бўлиб, инсон организмига хона ҳарорати намлиги ва хаво тезлигига мувофиқ белгиланади. ишлаб чиқариш микроиқлими жойнинг географик иқлими, ишлаб чиқариш жараёни, техник жихозларнинг фаолияти, хона ўлчами, ишчилар сони, иситиш тармоғи ва хаво алмаштириш ускуналарининг фаолиятига узвий боғлиқдир. шунинг учун турли ишлаб чиқариш объектларида микроиқлим турлича бўлади. ишлаб чиқариш микроиқлими турлича бўлишидан қатъий назар уни шартли равишда тўртта гуруҳга бўлиш мумкин: - етарли даражада иссиқлик чиқармайдиган ишлаб чиқариш объектларидаги микроиклим. бундай объектларда микроиқлим жойнинг иқлими, иситиш тизими ва хаво алмаштириш ускуналарига боғлиқ; - кўп миқдорда иссиқлик чиқарадиган ишлаб чиқариш объектларидаги микроиклим. бундай …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ишлаб чикариш санитарияси асослари"

3 амалий мавзу: ишлаб чикариш санитарияси асослари ишлаб чиқариш санитарияси - ташкилий, гигиеник ва санитар-техникавий чора тадбирлар комплексидан иборат бўлиб, ишчиларга таъсир қилувчи зарарли ишлаб чиқариш омилларини олдини олишга қаратилган. иш жараёнлари ва атроф муҳитнинг инсон организмига таъсирини меҳнат гигиенаси фани ўрганади. меҳнат гигиенасини қўллаш орқали қулай иш шароитларини, меҳнат унумдорлигини ошириб, касб касалликларини камайтирадиган ёки бутунлай йўқ қила оладиган санитария, гигиена ва даволаш тадбирлари ишлаб чиқилади. маълумки, иш жараёнида ташқи муҳит салбий таъсир қилиши натижасида айрим аъзолар чарчаши мумкин. организмнинг мазкур шароит асосида чарчаши икки хил бўлади: - тез чарчаш, бу ишга кўникма ҳосил қилинмаганда ёки оғир жисмоний меҳнатдан келиб чиқади. бунда...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (17,9 КБ). Чтобы скачать "ишлаб чикариш санитарияси асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ишлаб чикариш санитарияси асосл… DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram