abu ali ibn sino nomidagi buxoro davlat tibbiyot instituti yozgi tibbiy malakaviy amaliyot uslubiy qullanma

DOC 19 sahifa 118,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
тузувчилар: ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти ёзги тиббий малакавий амалиёт (тиббиёт институтлари даволаш, педиатрия, тиббий педагогика факультетларининг 1 курс талабалари ва амалиёт раҳбарлари учун услубий қўлланма) бухоро – 2018 тузувчилар: с.ш.олимов - бухоро давлат тиббиёт институти ректор в.б., тиббиёт фанлари номзоди. а.э.рузиев - бухоро давлат тиббиёт институти малакавий амалиёт бўлими раҳбари. к.я.бахронова - бухоро давлат тиббиёт институти ўқув ишлари бўлими бошлиғи. тақризчилар: ш.ж.тешаев - бухоро давлат тиббиёт институти «одам анатомияси ва охта» кафедраси профессори, т.ф.д. у.и.нуров – бухоро давлат тиббиёт институти «оториноларинргология, стоматология ва офталмология» кафедраси доценти, т.ф.н. ушбу услубий қўлланма ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёр​лаш миллий дастури” талабларига мос равишда тузилган. унда тиббиёт институтлари даволаш, педиатрия ва тиббий педагогика факультетларининг 1 курс талабаларининг малакавий амалиётини ўтказиш шакллари, тартиби ва услублари белгиланган. бухоро давлат тиббиёт институти мукда муҳокама қилинди: 31.05. …
2 / 19
бу эса ўз навбатида тиббиёт олий ўқув юртлари олдига малакали тиббий кадрлар тайёрлашдек муҳим муаммони қўяди. бугунги кун талаби бўлажак шифокорга чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлиш, касалликлар профилактикаси, давоси ва диагностикаси бўйича энг сўнгги маълумотларга эга бўлган ҳолда тез фурсатда аниқ қарор қабул қила олиш, замонавий тиббий асбоб ускуналарни ишлата олиш ҳамда уларнинг натижаларини мустақил таҳлил қила олиш, бирламчи тиббий бўғин шароитларида касалликларни жаҳон стандартлари асосида даволай олиш каби масъулиятни юклайди. малакали тиббий кадрларни тайёрлашда шубҳасиз ишлаб чиқариш амалиётининг ўрни муҳим ҳисобланади. институтда олган билимларини мустаҳкамлаш, амалий аҳамиятини тушуниб етиш, мустақил равишда бажариш, шунингдек назария ва амалиётни муштараклигини англашда ишлаб чиқариш амалиёти муҳим жараён ҳисобланади. ушбу услубий қўлланма даволаш, педиатрия, тиббий педагогика факультетларининг 1 курс талабалари ёзги малакавий амалиётни ўтиш даврида ёрдамчи дастур бўлиб хизмат қилади. муаллифлар 1. амалиёт тушунчаси даволаш, педиатрия ва тиббий педагогика факультети 1 курс талабалари ички касалликларни даволаш бўлимларида илк бор беморлар билан яқин муомалада …
3 / 19
ари лозим. асосий эътибор аҳволи оғир беморлар парваришига (остки ва устки чойшабларини алмаштириш, соч ва тирноқлар, терига парвариш) қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. 3.талабалар тушуниши ва билиши лозим бўлган амалий кўникмалар рўйхати 1. терапевтик бўлим тузилишини билиш. 2. санитар - гигиеник тартиб ҳақида тушунча ҳосил қилиш. 3. даволаш тартиби ҳақида тушунча ҳосил қилиш. 4. дезинфекцияловчи эритмаларни тайёрлаш қоидаларини билиш. 5. дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлашдаги техника хавфсизлиги қоидаларини билиш. 6. тозаловчи инвентарларнинг маркировкаси тушунчаси ҳақида билиш. 7. аҳволи оғир беморларнинг остки ва устки чойшабларини алмаштиришни уддалай билиш. 8. функционал кроватни ишлаш принципини билиш. 9. муолажа хонаси ва палатани тозалаш тартиби ва қоидасини билиш. 10.терини парваришлашни билиш. 11. тирноқларни олишни билиш. 12.сочларни парваришлашни билиш. 13. беморларни транспортировка қилишни билиш. 14. судна тутиш ва уни дезинфекциялашни билиш. 15. биологик материалларни олиш учун идишларни тайёрлашни билиш. 16. олинган биологик материалларни лабораторияга юборишни билиш. 17.беморларни инструментал текширувлардан ўтказишга тайёрлашда иштирок этиш. 4. умумий масалалар 1. амалиёт …
4 / 19
ишни ўрганишлари лозим. беморларни қабул қилиш, транспортировка қилиш кўникмаларини ўрганиш, ҳамда уларни санитар тозалаш ишларида фаол иштирок этишлари лозим. беморларнинг чойшабларини мустақил алмаштиришни билиши керак. талабалар беморларнинг остки ва устки чойшабларини алмаштиришни уддалай билиши лозим. малакавий амалиёт мобайнида талабалар палата ва муолажа хоналарини тозалашда каичик тиббиёт ходимига ёрдам беришлари керак. резина ҳалка ва “судна”ни беморга тутиш ҳамда уларни дезинфекция қилиш қоидаларини ўзлаштириши лозим. 6. беморни инструментал текширувга тайёрлаш талабалар беморга тозаловчи ҳуқна ва ошқозон ювиш амалиётини бажаришда бевосита иштирок этиб, беморларни утт, эгдфс, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғини рентгенологик текширувлар каби инструментал текширувларга тайёрлашда қатнашишлари, диагностика хонасигача беморларни транспортировка қилишда ёрдам беришлари лозим. 7. беморларнинг кун тартиби ва пархези талабалар терапия бўлимидаги кун тартиби ва парҳез таомлар рўйхати билан танишишлари керак. талабалар кунлик килинган ишлар ва олинган маълумотлар ҳақидаги ахборотларни кундалик шаклида ёзиб боришлари лозим. кундалик юритиш тартиби бухоро давлат тиббиёт институти даволаш, педиатрия ёки тиббий педагогика факультети 1 курс …
5 / 19
ик дафтари ва олган тавсифномаси билан бирга ўзида ҳосил қилган назарий ва амалий билимлари асосида малакавий амалиётнинг ҳимоясида қатнашади. малакавий амалиёт ҳимояси 100 баллик тизимда баҳоланади: «аъло» - 86-100 балл, «яхши» - 71-85,9 балл, «қониқарли»- 56-70,9 балл. малакавий амалиётни ўтиш даврида талабалар томонидан бажариладиган амалий кўникмаларда техника хавфсизлиги қоидалари ва ўз ўзини турли юқумли касалликлардан ҳимоялаш учун кўрсатмалар: талабалар ёзги ишлаб чиқариш малакавий амалиётини ўтиш даврида беморлар парваришини ташкил қилишдаги техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари ва беморларда мавжуд бўлган турли юқумли касалликлардан ўзларини ҳимоя қилишлари учун қуйидагиларга эътиборни қаратишлари керак: - барча муолажаларни (беморлар парвариши, дез.эритмаларни тайёрлаш, барча турдаги йиғиштириш ишларида қатнашиш) бажаришда резинали қўлқоплардан фойдаланиш, тўрт қаватли марлидан тайёрланган маскаларни тақиб юриш; - электр токидан фойдаланиб бажариладиган муолажаларда (экг, электросўргичлардан фойдаланиш ва б.) эҳтиёт чораларига амал қилиш; - оив инфекцияси, оитс, вирусли гепатит в, с ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланган беморлар парваришида шу касалликнинг юқиш йўлларини билиш ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"abu ali ibn sino nomidagi buxoro davlat tibbiyot instituti yozgi tibbiy malakaviy amaliyot uslubiy qullanma" haqida

тузувчилар: ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти ёзги тиббий малакавий амалиёт (тиббиёт институтлари даволаш, педиатрия, тиббий педагогика факультетларининг 1 курс талабалари ва амалиёт раҳбарлари учун услубий қўлланма) бухоро – 2018 тузувчилар: с.ш.олимов - бухоро давлат тиббиёт институти ректор в.б., тиббиёт фанлари номзоди. а.э.рузиев - бухоро давлат тиббиёт институти малакавий амалиёт бўлими раҳбари. к.я.бахронова - бухоро давлат тиббиёт институти ўқув ишлари бўлими бошлиғи. тақризчилар: ш.ж.тешаев - бухоро давлат тиббиёт институти «одам анатомияси ва охта» кафедраси профессори, т.ф.д. у.и.нуров – бухоро давлат тиббиёт институти «оториноларинргология, стом...

Bu fayl DOC formatida 19 sahifadan iborat (118,5 KB). "abu ali ibn sino nomidagi buxoro davlat tibbiyot instituti yozgi tibbiy malakaviy amaliyot uslubiy qullanma"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: abu ali ibn sino nomidagi buxor… DOC 19 sahifa Bepul yuklash Telegram