o'qituvchilar uchun o'smirlik davrida psixik rivojlanish hususiyatlari

PPTX 26 sahifa 90,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
6-мавзу: ўсмирлик даврида психик ривожланиш хусусиятлари 6-мавзу: ўсмирлик даврида психик ривожланиш хусусиятлари режа: 1.ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атвори хусусиятлари. 2 ўсмирларнинг интеллектуал ривожланиши. 3.ўсмирлик даврида шахснинг шаклланиши. 4.ўсмирлик давридаги ўқувчиларнинг эмотсионал хусусиятлари. 5. ўсмирлик даврида шахслараро муносабат. ўқув мақсади: таълимий: талабаларга ўсмирлик давридаги жисмоний ва психик ривожланишнинг умумий хусусиятлари, жинсий этилиш жараёни, унинг психик ривожланишга таъсири ўсмирлик даври инқирози ва унинг психологик сабаблари, ўсмирлик даврида интеллектуал ва шахс ривожланиш хусусиятлари бўйича билим бериш. тарбиявий: ўсмирлик даврида ўз-ўзига баҳо бериш тизимининг ривожланиш хусусиятлари, уларнинг онг ва дунёқарашининг шаклланишини тушунтириш орқали талабаларни ўз-ўзини англашга, таҳлил қилишга, тарбиялашга ўргатиш. ривожлантирувчи: талабаларнинг ўсмирлик ёшдаги болаларнинг ёш ва психологик хусусиятларини инбатга олган холда улар билан ишлаш, муаммоли вазиятларни эчиш кўникма-малакаларини ривожлантириш. 6.1.ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атвор хусусиятлари ўсмирлик 10-11 ёшлардан 14-15 ёшларгача бўлган даврни ташкил этади. ҳозирги ўсмирлар ўтмишдошларига нисбатан жисмоний ақлий ва сиёсий жиҳатдан бир мунча устунликка эга. уларда жинсий этилиш, ижтимоийлашув жараёни, психик ўсиш олдинроқ …
2 / 26
ўй беради. организмдаги ўзгаришлар бевосита ўсмир эндокрин системасининг ўзгаришлари билан боғлиқдир. бу даврда ички секретсия безларидан бири гипофиз безининг функсияси фаоллашади. унинг фаолияти организм тўқималарининг ўсиши ва муҳим ички секретсия безларининг (қалқонсимон без, буйрак усти бези ва жинсий безлар) ишлашини кучайтиради. натижада бўй ўсиши тезлашади, жинсий балоғатга этиш (жинсий органларнинг ривожланиши, иккиламчи жинсий безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошади. кўкрак қафаси ҳам гавданинг бўй ўсишига нисбатан секин ривожланади. бунинг натижасида айрим ўсмирларнинг элкаси, кўкраги тор бўлиб қолади, бу эса ўз навбатида кислород этишмаслигига, нафас қисишига олиб келади. кислород этишмаслиги натижасида руҳий фаолиятга путур этади. бу даврда юрак кенгайиши билан қон томирлари ҳам йўғонлашади. қон айланиш системасининг қайта қурилиши, вегетатив нерв системасидаги барқарорлик қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзи қон босимининг ортиши рўй беради. ўсмирда катта ёшли одам бўлишга ёки ҳеч бўлмаганда катта ёшли одам бўлиб кўринишга қизиқиш, интилиш пайдо бўлади ва бу хоҳишни амалга ошириш унга осондек бўлиб кўринади. ўсмирларнинг эҳтиёжлари …
3 / 26
иологик, психологик ўзгаришлар кечаётган ўртоғи билан мулоқот қилишга катта эҳтиёж сезади. дўсти ўсмирга ижобий таъсир қиладими ёки уни йўлдан уриб, ёмон таъ­сир қиладими — бу нарса унинг ахлоқий қиёфаси билан боғлиқ. ўртоқларининг таъсири остида ўсмир ўзининг эҳтиёжлари ва истакларини қондириши мумкин. ўсмир ёшдаги бола учун дўст танлаш жуда катта аҳамиятга эга. ўсмирлик даврида дўстлик жуда қадрли ҳисобланади. дўстлар доимий равишда руҳан, қалбан яқин бўлишга эҳтиёж сезадилар. бу эҳтиёж ўсмир дўстларнинг ҳол-аҳвол сўрашиши ва кўришишларида (қўл бериб, қучоқ очиб кўришиш) бирга ўтириш ва бирга юришга ҳаракат қилишларида кўринади. кўпгана ана шундай жуда яқин муносабатлар, ўсмирларнинг шахс бўлиб шаклланишида, ҳамкорликдаги ҳаракатларининг изи инсон қалби ва хотирасида бир умрга сақланиб қолади. ўсмир ёшларнинг хулқ-атвори ва фаолиятларида баъзан ўзларининг кучлари этмайдиган қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. асосий қарама-қаршилик жуда кўп орзу-тилакларни вужудга келтирувчи, жадал ортиб бораётган жисмоний, маънавий ва моддий эҳтиёжлар билан уларни қондириш учун ниҳоятда чекланган ҳамда кўп жиҳатдан этарли бўлмаган имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликдир. «олтинчи …
4 / 26
бўлади ва ўсмирлик даври кризиси юзага келади. кризис боладаги мавжуд тушкунлик, ёлғизликка интилиш, пассивлик ёки акси, ўжарлик, қайсарлик, агрессивлик, ҳаётга салбий муносабатларнинг юзага келиши сифатида намоён бўлади. бу кризис ўсмирнинг маънавий ўсиши, шунингдек, психикасидаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқдир. бундай пайтларда у ўзи сингари катта физиологик, психологик ўзгаришлар кечаётган ўртоғи билан мулоқот қилишга катта эҳтиёж сезади. дўсти ўсмирга ижобий таъсир қиладими ёки уни йўлдан уриб, ёмон таъ­сир киладими — бу нарса унинг аҳлокий қиёфаси билан боғлиқ. ўсмирлар катталарнинг уларга билдирадиган ишончларига катта эҳтиёж сезадилар. катталарнинг ўсмир ёшдагиларга таъсир кўрсатиши, тарбия бериши учун энг қулай шароит - бу умумий меҳнат билан шуғулланишдир. ўқиш ўсмирлар ҳаётида катта ўринни эгаллайди. уларга машғулотларнинг мустақил шакллари ёқади. бошқа давр болаларига нисбатан ўсмирларнинг фанларни муваффақиятли ўзлаштиришлари, қизиқишларининг ортиши, ўқитувчининг ўқув материалини тушунтира олиш маҳоратига боғлиқ. билим ўрганиш эҳтиёжлари асосида аста-секинлик билан ўқув фанларига нисбатан қатъий ижобий муносабат шаклланади. бу даврда ўқишнинг янги мотивлари юзага келади. бу мотивлар …
5 / 26
одавий назоратга бўйсундирилган бўлади. лекин ахлоқий ва эстетик ҳисларнинг тараққиёти туфайли ички кечинмала­ри ва ҳаяжонлари янада кучлироқ бўлади. 6.2.ўсмирларнинг интеллектуал ривожланиши енди ўсмирлар ўйин ҳамда дамга камроқ вақтларини ажратган ҳолда кўпроқ жиддий ишлар билан шуғуллана бошлайдилар ва уларда билиш жараёнлари жадал ривожлана бошлайди. мактаб таълими ўсмир билиш жараёнларини ривожланиш йўналишини сифат жиҳатидан ўзгаришда асосий омил бўлиб хизмат қилади. ўқиш ўсмирлар ҳаётида катта ўринни эгаллайди. айнан ўсмирлик давридан бошлаб, болалар ҳаётий, илмий, бадиий билимларни кенгайтиришга алоҳида эҳтиёж сезадилар ва бунга ҳаракат қиладилар. билимли бола тенгдошлари орасида ҳурматга сазовор бўлади. билим ўсмирларга алоҳида бир қувонч бағишлайди ва унинг тафаккур қилиш лаёқатини ривожлантиради. билиш жараёнларининг ривожланишида нутқ оғзаки ва ёзма мавжуд бўлиши билан кучли восита ҳисобланади. мактабдаги ўқув жараёнларининг тўғри ташкил этилиши ва амалга оширилиши билан ўсмир нутқининг тўғри ривожланишига қулай шароит яратилади. ўсмирлик даврида нутқнинг ривожланиши бир томондан сўз бойлигининг ошиши ҳисобига бўлса, иккинчи томондан табиат ва жамиятдаги нарса, воқеа ва ҳодисаларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'qituvchilar uchun o'smirlik davrida psixik rivojlanish hususiyatlari" haqida

6-мавзу: ўсмирлик даврида психик ривожланиш хусусиятлари 6-мавзу: ўсмирлик даврида психик ривожланиш хусусиятлари режа: 1.ўсмирлик ёшидаги ўқувчиларнинг хулқ-атвори хусусиятлари. 2 ўсмирларнинг интеллектуал ривожланиши. 3.ўсмирлик даврида шахснинг шаклланиши. 4.ўсмирлик давридаги ўқувчиларнинг эмотсионал хусусиятлари. 5. ўсмирлик даврида шахслараро муносабат. ўқув мақсади: таълимий: талабаларга ўсмирлик давридаги жисмоний ва психик ривожланишнинг умумий хусусиятлари, жинсий этилиш жараёни, унинг психик ривожланишга таъсири ўсмирлик даври инқирози ва унинг психологик сабаблари, ўсмирлик даврида интеллектуал ва шахс ривожланиш хусусиятлари бўйича билим бериш. тарбиявий: ўсмирлик даврида ўз-ўзига баҳо бериш тизимининг ривожланиш хусусиятлари, уларнинг онг ва дунёқарашининг шаклланишини тушунт...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (90,9 KB). "o'qituvchilar uchun o'smirlik davrida psixik rivojlanish hususiyatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'qituvchilar uchun o'smirlik d… PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram