changlanish va urug‘lanish. o‘simliklarning urug‘lanishi. qo‘sh urug‘lanish

PPT 37 pages 4.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 37
слайд 1 мавзу: чангланиш ва уруғланиш. ўсимликларнинг уруғланиши. қўш уруғланиш режа 1. чангчиларнинг тузилиши ва вазифалари. 2. уруғчиларнинг тузилиши ва вазифалари. 3. гулли ўсимликларда чангланиш: - чангланишнинг умумий тавсифи ва хиллари. - ҳашаротлар, шамол ва бошқа усуллар ёрдамида чангланиш. 4. ўсимликларнинг уруғланиши. қўш уруғланиш. чангчилар - андроцей гул қисмларининг ичида шакли ўзгарган барглар – чангчилар хам жойлашган, улар учларида чангдонлар бўлган чангчи ипларидан ташкил топган. гулдаги чангчилар тўплами андроцей дейилади. чангчилар гулда биттадан бир неча юз бўлиши мумкин. масалан, гулсапсарда – 3 та, қоқиўтдошларда 5 та; пиѐздошларда 6 та, бурчоқдошларда 10 та, итгунафшада 2 та, толда 2 та. чангчиларнинг сони шу ўсимлик учун, шу туркум учун доимийдир. чанг ипларининг узунлиги ва ҳолати битта гулда турлича бўлиши мумкин. гулли ўсимликлар учун хос бўлган бу орган икки қисмдан: чангдон ва чангчи ипидан борат бўлади. чангдон аксарият холларда икки паллали, ҳар бир палла икки камерали бўлади. чангдонда эса чанг тараққий этади, у ўсимликларнинг …
2 / 37
нинг тумшуқчаси, устунчаси ва тугунчаси мавжуд бўлади. 1. уруғчининг тумшуқчаси – уруғчининг кенгайган юқориги қисми. унинг асосий вазифаси чанг қабул қилишдир. тумшуқчанинг шакли хилма-хил бўлиши мумкин, яъни у бошча, чўткача ёки патча шаклида бўлиши мумкин. тумшуқча кўпинча ёпишқоқ суюқлик ёки туклар билан қопланган бўлади. 2. уруғчининг устунчаси тугунча билан тумшуқчани бириктириб туради. баъзи бир уруғчиларда устунча бўлмайди (кўкнор), айримларида эса устунча жуда узун бўлиши ҳам мумкин (масалан, маккажўхори сўталаридаги урғочи гуллар) 3. уруғчининг тугунчаси. тугунча уруғчининг асосий, муҳим қисмларидан бири бўлиб, унинг гулда ўрнашишига қараб устки, остки ва ўрта тугунчаларга ажратилади. яъни тугунчанинг жойлашишига қараб, тугунча гулўриндан юқорига кўтарилиб турса юқориги тугунча, агар ярмигача гулўрин билан қўшилиб ўсиб кетган бўлса, юқориги ярми устунча ва тумшуқча билан эркин қолса ўрта тугунча ҳамда агар тугунча косача ва гултожнинг асоси билан гулўринга қўшилиб ўсиб кетган бўлса, пастки тугунча деб аталади. тугунчанинг ички бўшлиғи уруғкуртаклар ва улардан ривожланадиган уруғлар жойлашиши учун хизмат қилади. уруғкуртаклар …
3 / 37
ўсимликлар (буғдой, арпа, шоли ва бошқалар) ҳамда икки йиллик ўсимликлар (сабзи, лавлаги ва бошқалар) ҳаёти мобайнида бир марта гуллайди, мева ҳосил қилгандан кейин эса ўзидан уруғ қолдириб, нобуд бўлади. кўпчилик кўп йиллик ўсимликлар бир неча марта гуллайди, бу одатда ҳар йили такрорланади. бироқ кўп йиллик ўсимликлар орасида худди бир йиллик ўсимликлар сингари, ҳаёти мобайнида фақат бир марта гуллайдиганлари ҳам бор. бундай ўсимликлар монокарп ўсимликлар деб аталади. масалан: бамбук ўсимлиги мисол бўлади. гул куртаклари баъзи ўсимликларда улар гуллайдиган йили, бошқа баъзи ўсимликларда, масалан, мевали дарахтларда гуллашдан олдинги йили ҳосил бўлади. гуллар баҳорда, одатда, ўсимликлар барг чиқариб бўлгандан кейин очилади, аммо баъзиларида гул барг чиқаришдан олдин очилади, кейин барг чиқаради. гуллар билан барглар бир вақтда пайдо бўладиган ҳоллар ҳам учрайди. битта гул ҳамма ўсимликларда бир муддатда очилмайди, баъзи ўсимликларнинг гули бир неча соат мобайнида, бошқа баъзи ўсимликларнинг бир кунда (ғўза), тропик мамлакатларда ўсадиган айрим ўсимликларнинг гули эса 1-2 ой давомида очилади. баъзи …
4 / 37
часига тушади. бу жараён чангланиш деб аталади. чангланиш чангланиш икки хил бўлади: ўзидан (идиогамия) ва четдан чангланиш (ксеногамия). ёпиқ уруғли ўсимликлар кўпрок четдан чангланишга мослашган бўлиб, бунда уруғчи тумшуқчаси бир турга мансуб бўлган, лекин бошқа бир ўсимлик гуллари чанги билан чангланади. четдан чангланишда қайси воситалар ѐрдамида чангланишига қараб, четдан чангланишнинг қуйидаги усуллари фарқланади: биотик (энтомофилия, орнитофилия, хироптерофилия ва бошқалар) ва абиотик (анемофилия ва гидрофилия) усуллари. i. ўзидан чангланиш. агар уруғчи тумшуқчаси шу гулнинг ѐки шу ўсимликдаги бошқа бир гулнинг чанги билан чангланса, бундай чангланиш жараѐнига ўзидан чангланиш (идиогамия) деб аталади. бундай чангланиш, асосан икки жинсли гулларда содир бўлади (арпа, буғдой, нўхат, ловия, сули, тариқ, помидор, ғўза, зиғир). ўзидан чангланиш уч хил бўлади: 1. автогамия ( аutо - ўзидан, gamos - никоҳланаман деган маънони билдиради) – уруғчининг тумшуқчасига шу хазмогам (очиқ) гулнинг чангдонидан чиққан чанг тушади. 2. гейтоногамия (юн. geiton – қўшни ва gamos – никоҳланаман деган сўздан олинган) - бир …
5 / 37
ларда учрайдиган асосий чангланиш усули бўлиб, эволюция жараѐнида бу усулда чангланиш учун уларда хилма-хил мосланишлар пайдо бўлган. бу мосланишлар гулнинг ўзидан чангланишига тўсқинлик қилади. ўзидан чангланиш ёпиқ уруғли ўсимликларда нисбатан кам тарқалган. айрим ўсимликларда бу ҳодиса одатда четдан чангланиш амалга ошмай қолган ҳолларда гуллаш даврининг охирида содир бўлади, яъни ноқулай шароитлар юз бериб, четдан чангланиш имконияти бўлмай қолган вақтларда амалга ошади. четдан чангланиш (бошқа ўсимлик чанги билан чангланиш) кўпчилик ўсимликлар учун қулайдир, чунки бундай чангланишда ҳар хил ирсий белгилари бор гаметалар қўшилади – насллар эса ҳар хил бўлиб, турли яшаш шароитларига яхшироқ мослаша олади. шунинг учун ўсимликлар гулларининг тузилиши ва экологиясида четдан чангланишни таъминлайдиган кўпдан-кўп мосламалар ҳосил қилганини кузатиш мумкин. чангланиш икки хил бўлади: ўзидан чангланиш ва четданг чангланиш. икки жинсли гуллар ўзидан чангланади, бунда бир гулнинг чанги шамол ёки ҳашоратлар ёрдамида шу гул уруғчисининг тумшуқчасига тушади. шундай қилиб, ўзидан чангланиш жараёни битта гулнинг ўзида, ҳатто, унинг ғунчасида содир бўлади. …

Want to read more?

Download all 37 pages for free via Telegram.

Download full file

About "changlanish va urug‘lanish. o‘simliklarning urug‘lanishi. qo‘sh urug‘lanish"

слайд 1 мавзу: чангланиш ва уруғланиш. ўсимликларнинг уруғланиши. қўш уруғланиш режа 1. чангчиларнинг тузилиши ва вазифалари. 2. уруғчиларнинг тузилиши ва вазифалари. 3. гулли ўсимликларда чангланиш: - чангланишнинг умумий тавсифи ва хиллари. - ҳашаротлар, шамол ва бошқа усуллар ёрдамида чангланиш. 4. ўсимликларнинг уруғланиши. қўш уруғланиш. чангчилар - андроцей гул қисмларининг ичида шакли ўзгарган барглар – чангчилар хам жойлашган, улар учларида чангдонлар бўлган чангчи ипларидан ташкил топган. гулдаги чангчилар тўплами андроцей дейилади. чангчилар гулда биттадан бир неча юз бўлиши мумкин. масалан, гулсапсарда – 3 та, қоқиўтдошларда 5 та; пиѐздошларда 6 та, бурчоқдошларда 10 та, итгунафшада 2 та, толда 2 та. чангчиларнинг сони шу ўсимлик учун, шу туркум учун доимийдир. чанг ипларининг у...

This file contains 37 pages in PPT format (4.0 MB). To download "changlanish va urug‘lanish. o‘simliklarning urug‘lanishi. qo‘sh urug‘lanish", click the Telegram button on the left.

Tags: changlanish va urug‘lanish. o‘s… PPT 37 pages Free download Telegram