mustaqillikka erishish arofasi

PPT 59 стр. 6,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 59
слайд 1 мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. мустақил ўзбекистон респбликаси ташкил топишининг тарихий ахамияти. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. мавзунинг режаси: режа: 1. хх аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. 2. марказнинг ўзбекистонда амалга оширган “пахта иши” “ўзбек иши” номли сиёсий кампаниялари. 3. аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. орол фожиаси. 4. фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. 5. 1991 йил август воқеалари. гкчп. совет давлатининг таназзулга юз тутиши. 6. мустақилликни эълон қилиниши. 7. ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини танлаши. мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар: урушдан сўнг, тикланиш ва ривожланиш, саноат, пахтачилик, енгил саноат, хом ашё, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, пахта монокультураси, қайта қуриш, демократия, мустақиллик остонаси, декларация, ижтимоий – сиёсий вазият, сувернитет, таназзул, инқироз. хх асрининг 70-йиллари охирида совет тузумининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тушкунлиги яққол кўриниб қолди. марказ бу кенг қамровли тушкунликдан қутулиш чораларини излай бошлади, натижада …
2 / 59
ги этник тўқнашувлар (1989 йилдан); * 1985-1991 йилларда ўзбекистон сср раҳбарлари (ўзбекистон компартияси марказий комитети биринчи котиблари) рафиқ нишонович нишонов 1988 йил 12 январь – 1989 йил 23 июнь иномжон бузрукович усмонхўжаев 1983 йил 3 ноябрь – 1988 йил 12 январь ислом абдуғаниевич каримов 1989 йил 23 июнь – 1991 йил сентябрь 1985-1991 йилларда ўзбекистон сср раҳбарлари (ўзбекистон компартияси марказий комитети иккинчи котиблари) осетров тимофей николаевич 1983 - 1986 владимир петровичв анищев 1986—1989 ефимов анатолий степанович 1989—1991 * ссср фа олимлари ўтказган ҳисоб - китобларга кўра, қўшиб ёзишлар бутун мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 3 фоизига тенг бўлган. хомашё етказиш соҳаларида қўшиб ёзишлар 5 фоиздан 25 фоизгача бўлган. масалан, 1977 йилда белоруссия ссрда қўшиб ёзишга йўл қўйилганлиги учун 1075 киши жиноий жавобгарликка тортилган. тожикистон ссрнинг ленинобод вилоятидаги қурилиш ташкилотларида 1983 - 1984 йилларда 700 минг рубллик қўшиб ёзишга йўл қўйилганлиги аниқланган. озарбайжон ссрда эса 1983 йилнинг ўзида 667 саноат корхонаси ва …
3 / 59
иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. аждодларимизнинг табиат билан боғлиқ анъанавий одоб-ахлоқ қоидалари, миллий анъаналари, удум ва маросимлари унутилди. жумладан, минг йиллар мобайнида шаклланиб, сайқал топиб, нишонланиб келинган "ҳосил байрами", "қовун сайли", "гул сайли", "наврўз" каби байрам ва удумлар унутилди ёки таъқиқлаб қўйилди. "наврўз"нинг сунъий равишда "навбаҳор"га айлантирилиши ёки унга эскилик сарқити дея қаралиши оқибатида наврўз билан алоқадор одамларнинг табиатга, ўсимликларга, ерга муносабати ўзгарди, улар билан боғлиқ анъаналар унутилиш арафасида қолди. . халқимизнинг кўпроқ қишлоқ хўжалиги меҳнатига жалб қилиниши, пахта яккаҳокимлиги каби салбий ҳолатлар, ўлка асосан хом ашё, айниқса пахта хом ашё базасига айлантирилиши бошқа қишлоқ хўжалик экин турларига нисбатан тескари муносабатни шаклланишига олиб келди. қишлоқ хўжалиги майдонларига максимал даражада кимёвий ўғитлар берилиши натижасида халқ соғлом турмуш тарзи айниқса ёш авлод генофонди учун хавф пайдо бўлди. кейинги чорак аср давомида муаммо бўлиб келаётган орол денгизи муоммасини ҳал этиш учун бир қатор лойиҳалар таклиф этилганлигига қарамай, уларнинг бирортаси ҳам жорий этилмади. …
4 / 59
ширишнинг аниқ концепцияси бўлмасдан, балки чуқур инқирозга йўл тутган совет мустабид тузумини сақлаб қолишга, марказнинг миллий республикалар устидан назоратини кучайтиришга йўналтирилган эди. “қайта қуриш” ва унинг чекланганлиги шунда намоён бўлдики, гарчанд демократия, ошкоралик дея бонг урилган бўлсада, 1985-1990 йиллар оралиғида республика ҳаётида катта сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар содир бўлди. 80-йилларнинг ўрталарига келиб сссрнинг парчаланиши реал объектив ҳақиқатга айланиб қолди. халқ миллий онгни ўсиши, жамиятнинг ижтимоий қонуниятлари ва талаби ўзбек тили масаласини кўриб чиқишни кун тартибига қўйилишига туртки бўлди. шу тарзда ҳукумат ва мамлакатимиз илмий жамоатчилиги саъйи ҳаракатлари билан 1989 йил 21 октябрда халқимиз маънавий ҳаётида муҳим воқеа содир бўлди, ўзбек тилига “давлат тили” мақоми берилди. 2. марказнинг ўзбекистонда амалга оширган “пахта иши” “ўзбек иши” номли кампаниялари. марказнинг тазйиқи остида 1984 йилдан ўзбекистондаги раҳбарлик лавозимларига собиқ иттифоқнинг ҳар хил жойларидан «кадрлар десанти» кела бошлади. биргина 1984 –1987 йилларда москва, ленинград ва россиянинг бошқа шаҳарларидан 400 дан ортиқ киши ўзбекистоннинг партия, совет, маъмурий-хўжалик …
5 / 59
га г.п. филиппенковлар прокурор этиб тайинландилар. 1984 - 1989 йилларнинг ўзида ўзбекистон сср иивга 150 нафар ходим ишга қабул қилинган. агар иивда 1984 йили марказдан келган ходимларнинг сони 5 нафарни ташкил этган бўлса 1985 йилда 33 нафар, 1986 йилда 86 нафар, 1987 йилда 27 нафар, 1988 йилда 2 нафар, 1989 йилда 3 нафар киши ҳуқуқ - тартибот органлари кадр сифатида ишга қабул қилинган. ўзбекистонда “пахта иши”, “ўзбек иши” каби кампаниялар асосида олиб борилган жиноий ишлар бир-бирига занжирсимон кўринишда уланиб, бу жараённинг ички ишлар билан боғлиқ томонининг энг юқори босқичи сифатида кўрсатилган жиноий ишлар 1988 йилда москвада бўлиб ўтган суд жараёнида таҳлил қилинди. ўша даврда эълон қилинган оммавий ахборот воситаларининг бирида бу масала қуйидагича кўрсатилади. “ўтган йилнинг кейинги 4 ойи мобайнида ссср олий судининг ҳарбий коллегияси юстиция генерал майори м.маров раислигида ички ишлар министрлигининг собиқ раҳбар ходимлари устидан порахўрликда ва бошқа жиноятларда айблаб қўзғатилган жиноий ишларни кўриб чиқди. суд олдида 9 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 59 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mustaqillikka erishish arofasi"

слайд 1 мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. мустақил ўзбекистон респбликаси ташкил топишининг тарихий ахамияти. ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли. мавзунинг режаси: режа: 1. хх аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. 2. марказнинг ўзбекистонда амалга оширган “пахта иши” “ўзбек иши” номли сиёсий кампаниялари. 3. аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. орол фожиаси. 4. фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. 5. 1991 йил август воқеалари. гкчп. совет давлатининг таназзулга юз тутиши. 6. мустақилликни эълон қилиниши. 7. ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини танлаши. мавзу юзасидан таянч...

Этот файл содержит 59 стр. в формате PPT (6,9 МБ). Чтобы скачать "mustaqillikka erishish arofasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mustaqillikka erishish arofasi PPT 59 стр. Бесплатная загрузка Telegram