интернет-тармоқларда коммутациялаш ва маршрутлаштириш

DOC 320,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1514296102_69777.doc интернет-тармоқларда коммутациялаш ва маршрутлаштириш режа: 1.коммутациялаш тавсифи 2.ахборот оқими тавсифи 3.интернет-тармоқлардаги маршрутлаштириш 4.коммутациялаш усуллари, уларнинг авзалликлари ва камчиликлари 5.каналларни коммутациялаш усуллари 6. каналлар коммутацияланадиган тармоқларда мультиплекслаш 1. коммутациялаш тавсифи компьютерлар айрим топологияга мувофиқ ўзаро физик боғланган ва манзиллаштириш тизими танланган бўлсин (9.1-расмга қаранг). энг муҳим муаммо ечилмасдан қолаяпди. охирги тугунлар орасида маълумотларни қндай усулда узатиш керак? 1-расм. транзит тугунлар тармоғи орқали фойдаланувчиларни коммутациялаш. транзит тугунлар тармоғи орқали охирга тугунларнинг боғланиши коммутациялаш дейилади. жўнатувчидан олувчига йўлда ётадиган тугунлар кетма-кетлиги маршрутни ҳосил қилади. масалан, 9.1-расмда келтирилган тармоқда 2- ва 4-тугунлар тўғридантўғри ўзаро боғланмаган ва маълумотларни транзит тугунлар, масалан 1- ва 5-тугунлар орқали узатишга мажбур. 1-тугун ўз а ва в интерфейслар орасида, 5-тугун эса f ва b интерфейслар орасида маълумотларни узатилишини бажариши керак. бу ҳолатда маршрут 2-1-5-4 кетма-кетлик ҳисобланади, бу ерда 2 – жўнатувчи тугун, 1- ва 5 – транзит тугунлар, 4 – олувчи тугун. умумий кўринишда коммутациялаш масаласи қуйидаги ўзаро боғланган …
2
ар бирини узатилишини таъминлаш учун унга келадиган маълумотлар оқимларини танишни билиши керак. ахборот оқими ёки маълумотлар оқими деб маълумотларни умумий тармоқ трафигидан ажратадиган умумий белгилар тўплами билан бирлаштирилган узлуксиз маълумотлар кетма-кетлигига айтилади. масалан, битта компьютердан келадиган барча маълумотлар – оқимни қандай аниқлаш мумкин. бирлаштирувчи белги манбанинг манзили ҳисобланади. бу маълумотларни бир неча нимоқимлар йиғиндиси сифатида тасаввур қилиш мумкин, белги юбориш манзили ҳисобланади. ниҳоят, бу нимоқимлардан ҳар бирини, ўз навбатида, турли иловалар – электрон почта, файлларни кўчириш дастури, веб-сервер ҳосил қилган майдароқ нимоқимларга бўлиш мумкин. оқимни ҳосил қиладиган маълумотлар турли маълумотлар ахборот бирликлари – пакетлар, кадрлар ёки ячейкалар кўринишида бўлиши мумкин. коммутациялашда оқимнинг мажбурий белгиси маълумотларни юбориш манзили ҳисобланади. юбориш манзилига асосланиш орқали транзит тугунга кирадиган бутун маълумотлар оқими нимоқимларга бўлинади, улардан ҳар бири маълумотларнинг ҳаракатланиши маршрутига мос интерфейсга узатилади. манба ва юбориш манзиллари мос охирги тугунлар жуфтлиги учун оқимни аниқлайди. 3. интернет-тармоқлардаги маршрутлаштириш маршрут бу жўнатувчидан олувчига йўлда ётадиган тугунлар …
3
ршрутизатор-қабулагичга пакетни йўлини аниқлайдиган алгоритм (маршрутлаштириш алгоритми) ҳисобланади. маршрутлаштириш алгоритмининг вазифаси оддий: берилган маршрутизаторлар ва уларни боғлайдиган линиялар кўплиги учун маршрутлаштириш алгоритми маршрутизатор-манбадан маршрутизатор-қабулагичга “оптимал” йўлни аниқлайди. “оптимал” сўзи “минимал нархли” йўлни билдиради. биз кўрамизки, бироқ амалда ўйинга хавфсизлик масалалари каби стратегик мулоҳазалар киради. маршрутлаштириш алгоритмларини ифодалаш учун тармоқ граф сифатида қаралади (9.2-расм). графнинг тугунлари пакетларни ҳаракатланиши ҳақида қарор қабул қилинадиган маршрутизаторларнуқталар, бу тугунларни боғлайдиган линиялар (графлар назарияси терминологиясига мувофиқ “қирралар” дейиладиган) эса маршрутизаторлар орасидаги физик линиялар ҳисобланади. ҳар бир алоқа линиясига бу линия бўйича пакетнинг қайта узатилиши “нархидан” иборат бўлган қандайдир қиймат мос келади. нарх линиянинг физик узунлигига (масалан,трансокеан кабели бўйича кадрни узатилиши нархи қуриуқликда ётқизилган қисқа кабель бўйича узатиш нархидан қиммат бўлиши мумкин), линия бўйича маълумотларни узатиш тезлигига ёки линиянинг молиявий нархига боғлиқ бўлиши мумкин. 2-расм. тармоқнинг абстракт модели. тармоқни граф кўринишида кўриб чиқишда жўнатувчидан олувчига минимал нархдаги йўлни аниқлаш масаласини ечиш учун шундай линияларнинг кетма-кетлигини топиш керакки, …
4
ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ёрдамида жўнатувчидан олувчигача энг кам нархли йўлни топади. ҳисоблашларнинг ўзи қандайдир битта компьютерда амалга оширилиши ёки турли жойларда кўпайтирилиши мумкин. лекин бу ердаги асосий ўзига хос хусусият глобал алгоритм тармоқнинг топологияси ва линияларнинг нархи ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиши ҳисобланади. мисол “линияларнинг ҳолатларига асосланган маршрутлаштириш алгоритми” ҳисобланади. марказлаштирилмаган маршрутлаштириш алгоритмида энг кам нархли йўлни ҳисоблаш тақсимлан тарзда бажарилади. ҳеч бир тугун тармоқнинг барча линиялари нархлари ҳақидаги тўлиқ маълумотларга эга бўлмайди. дастлаб ҳар бир тугунга фақат унга тўғри уланган линияларнинг нархи маълум бўлади. кейин итерацион ҳисоблашлар ва қўши тугунлар (то есть узлами, находящимися на противоположных концах напрямую присоединенных к нему линий) билан маълумотларни алмашлаш йўли билан тугун олувчигача ёки олувчилар гуруҳигача энг кам нархли йўлни аниқлайди. мисол “масофавий-векторли алгоритм” ҳисобланади. бундан ташқари, барча маршрутлаштириш алгоритмларини статик вадинамик алгоритмларга бўлиш мумкин. статик маршрутлаштириш алгоритмида маршрутлар вақт бўйича, кўпинча инсоннинг аралашуви натижасида (масалан, тармоқ маъмури маршрутизаторнинг маълумотларини ҳаракатланиши жадвалини қўлда …
5
и ўта юкланишнинг жорий (ёки яқинда бўлиб ўтган) даражасини акс эттирмайди. интернетда фақат иккита линияларнинг ҳолатларига асосланган динамик глобал алгоритм ва динамик марказлаштирилмаган масофавийвекторли алгоритмлар турлари ишлатилади. 9.4. коммутациялаш усуллари, уларнинг авзалликлари ва камчиликлари тармоқ ядросини ташкил этишга иккита каналларни коммутациялаш ва пакетларни коммутациялаш фундаментал ёндашишлар мавжуд. каналларни коммутациялашда бутун тармоқ йўлида зарур ресурсларни (буферлар, частоталар диапазонлари) алоқа сеанси вақтига заҳиралаштириш бўлиб ўтади. пакетларни коммутациялашда ресурслар зарурат бўлганида сўралади ва талаб бўйича ажратилади. баъзан бир неча хабарлар бир вақтда алоқа линиясидан фойдаланишга уриниши мумкин, шунинг учун хабарлар навбатини ташкил этишга зарурат вужудга келади. каналлар коммутацияланадиган тармоқларга мисол телефон тармоқлари ҳисобланади. бир абонентга бошқа абонентга маълумотларни узатиш зарурати вужудга келганидан нима бўлишини кўриб чиқамиз. сўзлашувни бошлашдан олдин қабул қилувчи ва узатувчи томонлар орасида боғланишни ўрнатиш зарур. мантиқий боғланишдан фарқли равишда кўриб чиқиладиган боғланиш “мавжуд, ҳақиқий” ҳисобланади, яъни абонентлар орасидаги йўлда ётадиган барча каналлар алоқа ҳолатида бўлади. телефония тилида бундай боғланиш коммутациялаш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "интернет-тармоқларда коммутациялаш ва маршрутлаштириш"

1514296102_69777.doc интернет-тармоқларда коммутациялаш ва маршрутлаштириш режа: 1.коммутациялаш тавсифи 2.ахборот оқими тавсифи 3.интернет-тармоқлардаги маршрутлаштириш 4.коммутациялаш усуллари, уларнинг авзалликлари ва камчиликлари 5.каналларни коммутациялаш усуллари 6. каналлар коммутацияланадиган тармоқларда мультиплекслаш 1. коммутациялаш тавсифи компьютерлар айрим топологияга мувофиқ ўзаро физик боғланган ва манзиллаштириш тизими танланган бўлсин (9.1-расмга қаранг). энг муҳим муаммо ечилмасдан қолаяпди. охирги тугунлар орасида маълумотларни қндай усулда узатиш керак? 1-расм. транзит тугунлар тармоғи орқали фойдаланувчиларни коммутациялаш. транзит тугунлар тармоғи орқали охирга тугунларнинг боғланиши коммутациялаш дейилади. жўнатувчидан олувчига йўлда ётадиган тугунлар кетма-кетлиги ...

Формат DOC, 320,0 КБ. Чтобы скачать "интернет-тармоқларда коммутациялаш ва маршрутлаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: интернет-тармоқларда коммутация… DOC Бесплатная загрузка Telegram