tevarak-atrof bilan tanishish metodikasi

DOCX 37 pages 6.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 37
ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш вауларнинг малакасини ошириш институти теварак-атроф билан таништириш методикаси (мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун) тошкент-2019 кириш мактабгача таълим умуман олганда, узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини ҳисобланиб, у мактабда ўқиш учун тайёр бўлган, соғлом ва тўлақонли шахс сифатида шаклланган болани тарбиялашни кўзда тутади. теварак-атроф билан таништириш ва луғат устида ишлаш мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг олдига қўйилган энг муҳим вазифалардан биридир. мактабгача таълим муассасасида теварак атроф билан таништириш методикасининг асосий вазифаларидан бири болаларнинг қизиқувчанлик ва кузатувчанлик қобилиятларини тарбиялаш, ўзини қуршаб турган оламни билишга бўлган қизиқишини ўстиришдан иборатдир. бу умумий вазифа қуйидаги махсус вазифалар: она ватан ва атроф-олам билан таништириш, буюк сиймолар билан таништириш, байрамлар билан таништириш, катталар меҳнати билан таништириш, транспорт воситалари билан таништириш, буюмлар билан таништириш, кийимлар билан таништириш, боланинг тана қисмлари ва гигенасини ўрганиш болалар нутқини ўстириш иши билан узвий боғлиқ ҳолда ўргатилади. мактабгача ёш болаларнинг воқеликни фаол идрок …
2 / 37
троф билан таништириш бўйича ўзбекистон республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари, мактабгача таълим муассасаси “илк қадам” давлат ўқув дастури асосида болаларга бериладиган билимлар ҳажмини ва уларни амалга ошириш йўллари ва услубларини билиши керак. мактабгача таълим муассасаси “илк қадам” давлат ўқув дастурида берилган йиллик мавзувий режа асосида ой мавзулари ва ҳафта мавзуларига асосланиб тарбиячи болаларни уй-рўзғор буюмларнинг номини англатадиган отлар (кийим, идиш-товоқ, мебель, ўйинчоқлар), “менинг гуруҳимдаги жиҳозларим”, “кун қисмлари”, “менинг оилам”, “транспорт турлари”, “менинг тана аъзоларим”, “паррандалар”, “ҳашоротлар”, “менинг жаножон ватаним”, “менинг она шаҳрим”, “олтин куз”, “маиший асбоблар”, “йил фасллари”, “кун қисмлари”, “буюк сиймолар”, “метал хусусиятлари”, “ватан ҳимоячилари куни”, “мен ва менинг баданим”,“баҳор”, “коинот”, “менинг уйим”, “мебель”,“маиший асбоблар”,“миллий ҳунармандчилик” ва бошқалар билан таништириб уларнинг билим доираларини кенгайтириб бориши қерак. бу вазифаларни ҳал қилиш болаларнинг ақлий қобилияти ва нутқнинг ўсишини таъминлаши лозим. шунингдек, болаларда одамларга нисбатан меҳр-муҳаббат, ҳурмат, самимийлик, она қишлоғи, шаҳарига, халқига ва ўз ота-оналарига муҳаббат, бирдамликда …
3 / 37
фойдаланадилар. болалар ўзлари танишган ҳар бир нарса, ҳодиса ҳақида, зарур билим ва тушунчаларни эгаллаш билан бирга улар ҳақида билганларини сўзлаб бера олиш ҳам ўрганишлари керак. “илк қадам” давлат ўқув дастурида ҳар бир ёш гуруҳидаги болалар таништириладиган нарса ва ҳодисалар аниқ мавзуларга ажратиб берилган. ҳар бир мавзу бўйича болаларга билим бериш ва уни мустаҳкамлаш, кенгайтириш, шунингдек сўзлаб беришга ўргатиш, болаларнинг кун давомидаги турли-туман фаолиятлари (фаоллик марказлардаги фаолият, ўйин, меҳнат, сайр, кўнгил очиш ва бошқалар) жараёнида амалга ошириб борилади. бунда тарбиячи ранг-баранг қизиқарли услуб ва усулларни қўллаши лозим. “илк қадам” давлат ўқув дастуридаги ҳар бир мавзу билан болаларни уч хил йўл билан таништириш мумкин. 1.бевосита таништириш яъни болаларга нарса ёки ходисани кузатиш, кўриш, қўл билан ушлаб кўриш, тажрибалар ўтказиш, экскурсиялар ташкиллаштириш имкони берилади. 2.билвосита (бавосита) таништириш (ҳар хил сурат, мультимедия, акт, диск орқали кинофильмлар кўрсатиш). 3.ўқиб ёки сўзлаб бериш, масалан: ўзбек шоири ва мутафаккири а.навоий, машҳур саркарда ва давлат арбоби амир темур …
4 / 37
лар сари бориш талабига қатъий амал қилган ҳолда, болаларга турли ҳодиса ва нарсаларнп кузаттириш; -болаларни ҳодиса ва нарсаларнииг хусусиятларини бир-бирига таққослаш, фарқини ажрата билишга ўргагиш; -ҳодиса ва нарсаларни ҳар тарафлама текшириб кўриб, тегишли хулоса ва ҳулоса чиқаришга ўргатиш; -кузатиш орқали болаларнинг сўз бойлигини аниқлаш ва кангайтириш, бу кузатишларни аниқ ҳодиса ва нарсаларни идрок қилиш билан боғлаб олиб бориш. кичик гуруҳда теварак-атроф билан таништиришга доир олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар мактабгача ёшидаги болалар теварак-атрофдаги воқелик билан икки йўл воситасида таништирилади. биринчи йул - ташқи оламни бевосита идрок этиш бўлиб, бу жараёнда болалар теварак-атрофдаги нарсалар ва ҳар хил воқеалар билан танишадидар. бунда уларнинг сўз бойлиги турли ишлар, ҳодисалар, нарсаларнинг номлари ва уларнинг сифатлари билан бойиб боради. иккинчи йул - воқеликнинг бевосита билиш йўли бўлиб, бунда тарбиячи кишилар ҳаёти ва табиат ҳақида гапириб беради, кузатиладиган воқеаларни тушунтиради, китоб ўқиб беради, болаларга ўйинчоқлар, расмлар ва мультимедиялар кўрсатади. ана шу усуллар ёрдамида теварак-атроф билан таништириш бевосита …
5 / 37
нг гуруҳимдаги жиҳозларим”. ўз гуруҳи хонасини кўздан кечириш. жиҳозлаш буюмлари, ўйинчоқ, табиат бурчаклари, хонанинг сарамжом-саришта бўлиши; 2.ётоқхонани кўздан кечириш. жиҳозлаш буюмлари, ётоқхонани тартибли тутиш ҳақида тушунча бериш. болаларни ўз гуруҳидаги ўртоқлари билан хушомалада, фаол мулоқотда бўлишларига имконият яратиш; 3.тарбиячи ёрдамчиси меҳнатини кўздан кечириш.унинг меҳнати жараёнлари билан таништириш, (тарбиячи ёрдамчиси хоналарни тартибли, саранжом-саришта қилиб, болаларга овқат келтиради, овқатдан сўнг илиқ сувда ликобчаларни ювиб, уларни тоза сувда чайиб олади, ҳамма идишлар тоза бўлади). 6.идишлар билан таништириш. чой идишлари номларини тўғри айтишга, буюмларнинг муҳим қисмларини ва номларини фарқ қилишга, шунингдек бир-бирига ўхшаш баъзи буюмларни шакли, вазифаси ва номига қараб ажратишга ўргатиш."қўғирчоқни чой билан меҳмон қиламиз" деган ўйин воситасида болалар чой қандай дамланиши, бунда нималар керак бўлиши билан яқиндан танишадилар. тасаввурларни таркиб топтириш учун болаларнинг ўйин фаолиятини машғулотларда бевосита таълим билан бирга қўшиш муҳимдир. шунинг учун бир қанча ҳолларда бевосита кузатишлардан кейин болаларга керакли ўйинчоқлар тўпламларини бериш фойдалн бўлади. масалан:"қўғирчоқ камалага идишларни эсда сақлаб …

Want to read more?

Download all 37 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tevarak-atrof bilan tanishish metodikasi"

ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш вауларнинг малакасини ошириш институти теварак-атроф билан таништириш методикаси (мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун) тошкент-2019 кириш мактабгача таълим умуман олганда, узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини ҳисобланиб, у мактабда ўқиш учун тайёр бўлган, соғлом ва тўлақонли шахс сифатида шаклланган болани тарбиялашни кўзда тутади. теварак-атроф билан таништириш ва луғат устида ишлаш мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг олдига қўйилган энг муҳим вазифалардан биридир. мактабгача таълим муассасасида теварак атроф билан таништириш методикасининг асосий вазифаларидан бири болаларнинг қизиқувчанлик ва кузатувчанлик қобилиятларини тарбиялаш, ўзини қурша...

This file contains 37 pages in DOCX format (6.8 MB). To download "tevarak-atrof bilan tanishish metodikasi", click the Telegram button on the left.

Tags: tevarak-atrof bilan tanishish m… DOCX 37 pages Free download Telegram