shajh san'on va tarso qizi qissasi

DOCX 5 sahifa 21,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
fariddin attor шайх санъон ва тарсо қизи қиссаси чоп этилган21.01.2014муаллифziyouz.uz шайх санъон ўз замонасининг пири муршиди эди. илму ирфон, каромату кашфда ягона эди. унинг камоли ҳақида сўз айтиш ортиқча, чунки макканинг ўзида эллик йил шайхлик қилганди, тўрт юзта муриди бор эдики, ҳар бири тариқатда бир ёрқин сиймо эди. аммо ўзи ҳам, муридлари ҳам риёзат ва тоатдан тўхтамас эдилар, кеча-кундуз аллоҳни ёд этиб яшардилар. шайхнинг илми ва амали баробар бўлиб, яширин ва ошкора равишда ишора ва асрор кўрсатиб турарди. эллик марта ҳаж қилганди, бундан ташқари умра ҳажини ҳам умр бўйи канда қилмади. бирор суннатни тарк этмади ва намозу рўзани беҳад кўп адо этар эди. барча пешволар бу пешво шайхни ўзларидан баланд ҳисоблардилар. беморлар ва касалманд одамлар ундан шифо топарди. хуллас, шодлигу ғамда халқ билан бирга ва мададкор эди у. даврининг ягонаси бўлган бу улуғ муршид бир кеча туш кўрди. тушида кўрсаки, румда сайр этиб юрган эмиш ва бир бут-санамга сажда қилаётган …
2 / 5
ошар эди. ҳалқа-ҳалқа зулфи ошиқлар доми, фаттон кўзлари, камон қошларидан юракларга синон ўқини отар, қип-қизил ёқутдай лаблари чўғ бўлиб дилни ўртар, оғзи оби ҳаётдай жонбахш эди. сочларининг ҳар толаси минг мусулмонни куфрга йўллаб, белига зуннор боғлашга мажбур этарди. оловдай ловуллаб турган юзининг ярмини бир даста сочлари беркитиб турар, гўё қуёш булут пардаси ортидан боққандай эди. қизнинг бугун вужуди дилкаш ва малоҳатли, дилбар ва ҳаловатбахш эди. нафосат ҳайкалидай муҳташам айвонда ўтирар, сочига тақилган бир дона гавҳар кундай порлар, юзига тортилган қора ҳарир тўр гоҳ-гоҳида шамолдан липиллаб, очилгандай бўларди. қизга яқинлашганда, шайх санъон отини тўхтатиб, унга тикилди. не ажабки, шу пайт тарсо қизи юзидан ҳарир қора парда кўтарилди — булут ортидан қуёш чарақлаб чиққандай олам мунаввар бўлди. шайх санъон бу гўзал чеҳрани кўрди-ю, ўзини йўқотди, ҳолсизланиб, аъзойи бадани бўшашди. авва-лида сир бой бермасликка ҳаракат қилиб кўрди, аммойшқ оташи нишона уриб, атрофидагиларга сирини ошкор этди. бу қиз ўша маккада шайх тушига кирган санам …
3 / 5
зи фармонида бўлгач, бошқанинг гапи қулоғига кирармиди? ошуфта ошиқнинг подшоси ҳам амру фармон берувчиси ҳам маъшуқадир. бу дарднинг бедаволигини ишқ дардига чалинганлар билади, бедардлар буни қаердан билсин? шайх учун кеча ва кундуз баробар эди. кундуз кечадай қоронғи, тун эса фироқ зулматидай узун ва ваҳимали эди. шайхнинг ишқи туғён уриб, ўзини ҳам, оламни ҳам унута бошлади, бошига тупроқ сочиб, ўз ҳолига ўзи мотам тутди. кўзига уйқу келмас, гоҳ нола чекар, гоҳида ўртаниб ёнарди. қопқора тунларнинг зулмати — фироқ зулмати поёнсиздай эди. — эй аллоҳ, — деб нола қиларди шайх санъ-он, — наҳотки, бу тунларнинг охири кўринмаса, наҳот менинг қуёшим порлаб чиқмаса? ё фалак машали ўчдими абад, сўндими тириклик олови? беҳад кўп тунларни риёзатда ўтказган эдим, аммо бундай зулмат тунларни кўрмаган эдим. шамъдай ёниб адо бўляпман, жигарим ёниб, ичимдаги олов аланга урмоққа! нафасимдан ўт чиқади, эй парвардигор! ишқ мени ўз қонимга ташна қилди-қу, йўқ-йўқ, бош-оёғимни қонга белади. бир кечада юз кечанинг азобини …
4 / 5
н, бу не савдо, не азобу не фиғон?! шайх санъоннинг муридлари йиғлашиб, унинг қўнглини кўтармоқчи бўлдилар. яқин маҳрамларидан бири деди: — эй шайхи кибор, ўрнингдан тур, васвасани ўзингдан улоқтир, таҳорат олиб, намоз қил, шайтони лаъинни қувгин нари. шайх деди: — эй бехабар, бу кеча жигар қони-ла юз дафъа таҳорат қилдим, юз ракаат намоз қилдим аллоҳга, маҳбубим висолига эткизгин деб. бошқаси деди: — тасбеҳинг қани, тасбеҳсиз шайх шайх бўладими? тасбеҳни қўлга олиб зикрга туш. шайх деди: — белимга зуннор боғлаш қулай бўлсин учун қўлларимни тасбеҳдан бўшатиб олдим. бошқаси деди: — эй мўйсафид, агар гуноҳу хато содир бўлган бўлса, тавба қил, парвардигор раҳм қилувчидир. шайхдеди: — аллақачон тавба қилганман, аммо шайхлик ору номусидан, қилу қолидан тавба қилганман. бошқаси деди: — пушаймон эмасмисан, шайх? ахир мусулмонликдан эмас бу ишинг. шайх деди: — ҳа, нега шу пайтгача ошиқ бўлмадим, деб пушаймонман. бошқаси деди: — сени дев йўлдан урибди, бадбахтлик ўқи билан қалбингни пора қилибди. …
5 / 5
айман. бошқа нарса керак эмас, мени йўлдан урма, танҳо қўй! бошқаси деди: — эй шайх, бу йўл — дўзах йўли. огоҳ бўлмаган одам дўзахийдир. шайх деди: — майли, менга дўзах ҳамроҳ бўлсин, илло бир эмас, этти дўзах менинг оҳимдан куяр. бошқаси деди: — жаннатдан ноумид бўлма, эй шайх. жаннатдан умидвор бўлсанг, бу ёмон ишни қилма. шайх деди: — жаннат менинг ёримнинг юзидир. агар жаннат керак бўлса, унинг кўйи-кўчасига бораман. бошқаси деди: — эй шайх, аллоҳдан уялгин, ҳақтаолодан инсофу адолат, ҳаё ва имон тила. шайх деди: — бу ўтни менинг вужудимга ҳақнинг ўзи солди, мен буни ўз ихтиёрим билан ўзимдан кеткизолмайман бошқаси деди: — ўзингга келиб, ҳушингни йиғ, хотиржамъ бўл, янгидан имон келтириб, мусулмон бўлгин. шайх деди: — мендек ҳайрону зордан куфрдан бошқасини сўрама, кофир бўлган одамдан имон талаб қиласанми? шайх санъонга сўз таъсир қилмади. муридларнинг қалби қонга тўлди. улар олдинда яна қандай ҳодисалар юз бери-шини билмасдан ҳайрон эдилар. ғайб пардаси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"shajh san'on va tarso qizi qissasi" haqida

fariddin attor шайх санъон ва тарсо қизи қиссаси чоп этилган21.01.2014муаллифziyouz.uz шайх санъон ўз замонасининг пири муршиди эди. илму ирфон, каромату кашфда ягона эди. унинг камоли ҳақида сўз айтиш ортиқча, чунки макканинг ўзида эллик йил шайхлик қилганди, тўрт юзта муриди бор эдики, ҳар бири тариқатда бир ёрқин сиймо эди. аммо ўзи ҳам, муридлари ҳам риёзат ва тоатдан тўхтамас эдилар, кеча-кундуз аллоҳни ёд этиб яшардилар. шайхнинг илми ва амали баробар бўлиб, яширин ва ошкора равишда ишора ва асрор кўрсатиб турарди. эллик марта ҳаж қилганди, бундан ташқари умра ҳажини ҳам умр бўйи канда қилмади. бирор суннатни тарк этмади ва намозу рўзани беҳад кўп адо этар эди. барча пешволар бу пешво шайхни ўзларидан баланд ҳисоблардилар. беморлар ва касалманд одамлар ундан шифо топарди. хуллас, шод...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (21,5 KB). "shajh san'on va tarso qizi qissasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: shajh san'on va tarso qizi qiss… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram