zamonaviy o'zbek jamiiyati hayotida din institutining o'rni

PPTX 16 pages 69.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
слайд 1 замонавий ўзбек жамияти ҳаётида дин институтининг ўрни режа: 1. жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда ислом толерантлиги роли. 2. диний ва дунёвий қадриятларнинг ижтимоий иш соҳаси ривожига таъсири 3. девиант ҳулқ-атвор ҳодисасига қарши курашнинг диний омили. замонавий ўзбекистонда жамият барқарорлигини таъминлашга энг устувор масала сифатида қараб келинмоқда. бунда жамиятнинг барча социал институтлари ўз ижтимоий мажбуриятларини астойдил бажаришга интилмоқда. айниқса, миллатлар, фуқаролар ва конфессиялар ўртасидаги муносабатларни умумхалқ манфаатлари асосда такомиллашиб бориши, социал назорат тамойилларини кучайтиришга интилиш, кучли ижроий ҳокимият ролининг ошиб бориши жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. албатта, фақат юқорида кўрсатиб ўтилган омиллар мазкур барқарорликни тўлиқ таъминлай олмайди. улардан ташқари яна бир қатор ўта муҳим маънавий омиллар жамиятдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлашнинг асосий гаров бўлиб гавдаланади. жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаш масалаларида бошқа омиллар билан бир қаторда ислом динининг толерантлик тамойили бу жараёндаги ўзига хос ўринга эга бўлиши кундалик ва ижтимоий ҳаётимизда яққол намоён бўлмоқда деган фикрни илдам илгари суришимиз …
2 / 16
икини ҳам камситмайдилар.. ўз давлат мустақиллигига эришгач, ўзбек халқи ўзининг ижтимоий ривожланиш миллий модели асосларини ишлаб чиқишга киришди. айниқса, мураккаб ўтиш даври шароитларида жамият аъзоларининг кам таъминланган қатламларини кучли ижтимоий сиёсат асосида ҳимоя қилиш мазкур миллий моделнинг асосий тамойиларидан бўлиб хизмат қилиши мамлакатимизни турли хил кўнгилсиз ижтимоий ходисалар: миллатлараро зиддиятлар, диний кўринишдаги ўзаро тоқатсизлик ва фуқаролар ўртасида маҳаллийчиликка таянадиган келишмовчилик каби салбий иллатларнинг йўлини тўсилишига ишончли омил бўлиб хизмат қилди. бинобарин, кучли ижтимолий сиёсат бўш жойда амалга оширилмади. ҳақиқий ва манзиллий ижтимоий ҳимоя асосиларини ишлаб чиқишда қадимги мовароуннаҳрда мавжуд бўлган ижтимоий кўмак тизимининг тарихий илдизларига асосий эътибор қаратилди. албатта, замонавий ижтимоий иш соҳасини яхлит касбий тизим сифатида шаклланиши ғарб мамлакатларида содир бўлди, лекин, унинг тарихий заминлари ва асослари ижтимоий ҳодиса ҳамда хайр-саховатни траннум этадиган фаолият сифатида қадимдан шарқда мавжуд бўлиб келган. тўғри, у даврда бу ижтимоий феномен ҳозирги талқиндаги ривожланган социал институт шаклида намоён бўлмаган. лекин шарқ халқлари, жумладан ўзбек …
3 / 16
истондаги ижтимоий ишнинг тарихий илдизларини фақат динийлик хусусияти ташкил этади дейиш ҳақиқатдан йироқ фикрдир. қадимги туронда хашарлар ҳам ижтимоий ишнинг таркибий қисми сифатида мавжуд бўлгани маълум. хашар бу – халқ анъаналари ва урф-одатларга асосланган беғараз кўмак бўлиб, у ёрдамга муҳтож кишиларга кўрсатилади. азалдан одамлар уй-жой, кўприклар ва дамбалар қурилиши, ариқлар ҳамда каналлар қазиш мақсадида бир-бирларига яқиндан ёрдамлашганлар. бундай турдаги кўнгилли ёрдамлар кишилар ўртасидаги ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилган. аммо, хашар учун объектив шароит мавжуд бўлиши лозим, яъни у катта миқёсдаги қўшимча ишчи кучи зарур бўлганда ўтказилади ва одатда бир-икки кун давом этади. айрим фавқулотдаги ҳолатларда, яъни агар хашар объекти умуммиллий хусусиятга эга бўлса, унда у узоқроқ муддатга чузилиши ҳам мумкин. масалан, катта фарғона канали умумхалқ хашари асосида, фақат қўл меҳнатига таянган ҳолда, қисқа рекорд муддатида – 45 кунда қазилиб, ишга туширилди. жамият ҳаётининг ҳар қандай жараёнлари равон, текис ва барқарор тарзда кечиши мураккаб ҳодиса ҳисобланади. чунки жамият аъзоларининг кундалик ва …
4 / 16
и. ҳозирда девиант хулқ-атворнинг қуйидаги асосий турларини таснифлаш мумкин бўлади: жиноятчилик. жамиятнинг барқарор ривожланишига жиддий хавф-хатар пайдо қилувчи ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг таҳдидини таъсир доираси ҳуқуқий қонунлар асосида белгиланади. жиноятчилик кўламининг тобора кенгайиб бориши ҳар қандай жамият ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигининг жиддий кушандаси ҳисобланади. алкоголизм. ушбу иллат инсонларнинг шахсий ва ижтимоий ҳаётларига қадим даврдан бери тааллуқлидир ва у ҳамиша бошқа турдаги девиантлик ва делеквентликни келтириб чиқаришга «муносиб хизмат қилиб келди», вазият ҳамон шундайлигича қолмоқда. гиёҳвандлик (юнон. «nark» - донг қотиб қолиш ва «mania» -ҳаёлпаришонлик, муккасидан кетганлик) – гиёҳванд моддаларга қарамлик, уни енгиб бўлмайдиган майл ва организмнинг жисмоний ҳамда психик функцияларини аста секинлик билан чуқур тарзда емирилишига олиб келадиган иллат. шарқда, жумладан туркистонда илгари бу салбий иллат асосан «қариб, қуйилмаган», айрим иймони заиф қарияларга хос эди. бунга мисол тариқасида ғофур ғуломнинг «шум бола» романи асосида олинган бадиий фильмда қоравойнинг хожибува карвонсаройида «ин қурган» бангиларга ҳар хил хизматларни қилиб юриши, айниқса, улар …
5 / 16
айниқса ислом динида муаммога нисбатан шундай муносабатни кўриш мумкин. имом бухорий бу масалага оид саҳиҳ ҳадис келтирган. «жаноб расулуллоҳ бундай, деб айтган эканлар: бир киши ўзини-ўзи жароҳатлаб ўлдирди. шунда оллоҳ таоло: «бандам мендан илгари ўз жонини ўзи олди, уни жаннатимдан маҳрум қилдим! –деди» проституция (фоҳишабозлик). ушбу термин лотинча «prostituere» сўзидан олинган бўлиб, бевосита «ўзини намойишкорона таклиф қилмоқ» маъносини англатади. рамзий маънода уни «энг қадимий касб», деб ҳам аташади. одатда проституция сифатида маълум бир маблағ эвазига беникоҳ жинсий алоқа хизматини кўрсатиш тушунилади христианликда ҳам, ислом динида ҳам бундай енгил табиатликка асосланган хулқ-атвор кескин ва жиддий қораланади. бахтга қарши, секулризация ҳодисасининг тор маънода талқин қилиниши туфайли оғишма хатти-ҳаракатнинг бу тури нафақат ғарб мамлакатларида, балки шарқда ҳам расмий кўринишда содир этиляпти. гомосексуализм (homosexualite) – ўз биологик жинсига мансуб киши билан жинсий муносабатга кириш. одатда бу термин ўта жирканч хулқ-атвор эгаси бўлган эркакларга нисбатан қўлланилади. бундай иллатга дучор бўлган аёллар эса «лесбиянкалар», деб номланади. …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "zamonaviy o'zbek jamiiyati hayotida din institutining o'rni"

слайд 1 замонавий ўзбек жамияти ҳаётида дин институтининг ўрни режа: 1. жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда ислом толерантлиги роли. 2. диний ва дунёвий қадриятларнинг ижтимоий иш соҳаси ривожига таъсири 3. девиант ҳулқ-атвор ҳодисасига қарши курашнинг диний омили. замонавий ўзбекистонда жамият барқарорлигини таъминлашга энг устувор масала сифатида қараб келинмоқда. бунда жамиятнинг барча социал институтлари ўз ижтимоий мажбуриятларини астойдил бажаришга интилмоқда. айниқса, миллатлар, фуқаролар ва конфессиялар ўртасидаги муносабатларни умумхалқ манфаатлари асосда такомиллашиб бориши, социал назорат тамойилларини кучайтиришга интилиш, кучли ижроий ҳокимият ролининг ошиб бориши жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. албатта, фақат юқ...

This file contains 16 pages in PPTX format (69.0 KB). To download "zamonaviy o'zbek jamiiyati hayotida din institutining o'rni", click the Telegram button on the left.

Tags: zamonaviy o'zbek jamiiyati hayo… PPTX 16 pages Free download Telegram