тери, тери ости ёғ қаватининг болалардаги анатомо-физиологик хусусиятлари ва асосий касалланиш семиотикаси. тана хароратини бошқариш

PPT 22 pages 2.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
тери, тери ости ёғ қавати анатомо-физиологик хусусиятлари. 4-маъруза: тери, тери ости ёғ қаватининг болалардаги анатомо-физиологик хусусиятлари ва асосий касалланиш семиотикаси. тана хароратини бошқариш болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси лектор: доцент ахрарова н.а. маърузанинг мақсади: талабаларнинг терини анатомо-физиологик хусусиятларини ўрганиш, тана хароратини бошқариш ва болаларда учрайдиган баъзи касалликларни семиотикаси билан таништириш. вазифалари: терининг анатомо-физиологик хусусиятлари. тана хароратини бошкариш ва уларда учрайдиган баъзи касалликларларнинг семиотикаси. болаларда терининг морфологик ва функционал хусусиятлари, тери ривожланишининг ахамияти. тери касалликлари семиотикаси ва уларни текширув усуллари. терининг вазифалари мухофаза вазифаси: организмни зарарли механик, химик хамда инфекцион таъсирларидан сақлайди. бирлаштирувчи туқималарнинг эластик ва механик хусусиятлари, тери, тери ости ёғ туқималарининг буфер вазифаси билан белгиланади. тери организмнинг радиацион нурланишдан химоя килади. инфрақизил нурларнинг асосий қисми мугуз қатламда ушланади, ультрабинафша нурлар эса қисман ушланади. ультрабинафша нурлар эпидермис асосига бориб, меланин пигементини ишлаб чиқаришни тезлаштиради, пигмент эса ультрабинафша нурларни ютиб, организмни зарарли бўлган ортиқча инсоляциядан сақлайди. шунинг учун иссиқ иқлимда яшовчи одамларнинг …
2 / 22
ни тери оркали нафас олади. бир ёшгача болаларда газ алмашинуви кучлироқ кечади. синтетик вазифаси: ферментлар, биологик фаол моддаларнинг, меланин пигментини, витамин дз хосил бўлишида иштирок этади. терининг вазифалари сўрилиш вазифаси: ёғда эрувчи моддалар эпидермис оркали сўрилади, сувда эрувчи моддалар эса соч-фолликулалари орқали сўрилади. ажратиш вазифаси: терининг тер ва ёғ безлари секрецияси туфайли руёбга оширилади. буйраклар функциясининг бузилиши туфайли сийдик орқали ажралиб чиқадиган моддаларнинг (ацетон ва бошка моддалар) тер оркали ажратилиши кучаяди. тана ҳароратини бошқаришдаги вазифаси жуда каттадир. терининг тузилиши тери икки асосий қатламдан иборат: 1. тери устки эпидерма қатлами 5 қаватдан тузилган: - базал, тиканакли, доначали, ойнасимон ва мугуз қаватлари. хамда тўкилиб турувчи устки қисм. 2. дерма - хусусий тери қатлами –- сўрғичсимон (рагs рарillaris) ва - тўрсимон (рагs геtсиlаris) қаватлар. тери ости ёг қаватига гиподерма дейилади. терининг морфологияси ва физиологияси ёшга қараб секин аста такомиллашиб боради. терининг чақалоқлардаги хусусиятлари тери юзасига кўпроқ капиллярлар тўғри келади ва улар нисбатан кенгроқ …
3 / 22
р (milia) кузатилади. уларнинг катталиги уруғдек бўлиб, бир неча кун ёки 1,5-2 хафта давомида сақланади, сўнгра ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. терида ёғ безларининг фаоллиги бир ёшдан кейин пасайиб, балоғатга етиш даврида яна кўпаяди. ёғ ва тер безларининг тузилиши тер безлари янги туғилган чақалоқларда тер безларининг сони худди катта одамларникидек бўлса хам, эпокрин тер безларининг чиқарув йўллари хали ривожланмаганлиги сабабли тер ажратиш такомиллашмаган бўлади. чиқарув йўлларининг такомиллаша бошлаши боланинг 5 ойлигидан бошлаб кузатилади, 7 ёшда ўз нихоясига етади. 2 ҳафталик бола 35 хароратда терлай бошласа, 2,5 ойлик бола 27-28 ҳароратда терлайди. ташқи ҳароратга монанд терлаш хусусиятини ниҳоясига етиши боланинг 7 ёшгача давом этиб боради. болаларда ёғ ва тери безлари, тери юзасининг бирлигида катта одамникига қараганда 4-8 марта ортиқроқ бўлади. соч ўсиши янги туғилган боланинг сочи етарлик ривожланган, хар хил узунликда, рангда бўлиб, юмшоқ бўлади. уларда соч фолликуласи бўлмаганлиги сабабли тез тўкилади, кейинчалик фолликулага эга бўдган хар хил қалинликдаги соч ўсади. катта …
4 / 22
шки мухит хароратининг ўзгаришига қарамай, одам танасининг харорати бир меъёрда туради. тана хароратининг бир меъёрда туришига изотермия дейилади. чакалок болаларда тана хароратини бир меъёрда тутиш яхши ривожланмаган. натижада тана харорати пасайиши гипотермия ёки кутарилиши гипертермия кузатилади. чала тугилган бола организмининг бир меъёрда булиши яна хам кам ривожланган булиб, атроф мухитнинг салгина узгариши тана хароратига таъсир этади. актив харакат килаётган органларда, бу мушак тукимаси, жигар, буйрак куп микдорда иссиклик хосил булади, суяк тукимасида, тогай тукимасида, бирлаштирувчи тукималарда эса кам иссиклик пайдо булади. юзаки жойлашган органлар, тери, скелет мушаклари куп иссиклик берадилар, хамда ички органларга караганда тез совук котадилар. терини текшириш кўрув кўрувда чақалоқларнинг териси нам, бир оз шишган, оқиш кўринишга эга. туғилгандан кейин тери ёғ қаватидан тозалангандан сўнг қизғиш ранг кузатилади. кўкрак ёшидаги соғлом болаларда териси баҳмалга ўхшаб, нозик, пушти рангда бўлади. тери оқариши анемия касаллигининг асосий белгиси хисобланади. чин ва сохта оқариш кузатилади. чин оқаришда қулоқ супраси, кўз шиллиқ қавати …
5 / 22
и қуруқлик ихтиозда, микседемада кузатилади, юқори намлик ёки кўп терлаш эса болаларда рахитда, гипертиреозда (базедов касаллиги) учрайди. эластиклик ва тургор тери эластиклиги кафт устидаги терини бурмага олиб, сўнг қўйиб юбориб аниқланади. агар тери бурмаси тезда текисланса эластиклик сақланган бўлади. болалардаги ич кетишида (токсик диспепсия ва дизентерия) эластиклик тезда бузилади, қарияларда хам эластиклик пасайиши кузатилади. тургор – бу барча юмшоқ тўқималарни бурмага олиб ушлаб кўрилганда аниқланадиган қаршилик, асосан елка ва соннинг ички сохаларида аниқланади. тана сувсизлаганида, овқатланишнинг бузилишида, кескин озиб кетганда кузатилади. теридаги патологик холатлар бирламчи патологик элементлар зарарланмаган терида пайдо бўладиган элементлар доғ (mасуlа) - маълум чегараланган ерда тери рангини ўзгариши, тери сатхидан кўтарилмаган бўлади. хажми нуктадан то 5 мм гача бўлган оқ қизғиш рангдаги доғга розеола дейилади. разеола корин тифи ва паратиф а ва б да, сифилисда кузатилади. кўп сонли 1-2 мм хажмдаги разеолага майда нуқтасимон тошма дейилади. қизилчада боланинг юзига, бўйнига ва танасига, оёқнинг ёзиладиган сохасига, орқасига, думбасига …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тери, тери ости ёғ қаватининг болалардаги анатомо-физиологик хусусиятлари ва асосий касалланиш семиотикаси. тана хароратини бошқариш"

тери, тери ости ёғ қавати анатомо-физиологик хусусиятлари. 4-маъруза: тери, тери ости ёғ қаватининг болалардаги анатомо-физиологик хусусиятлари ва асосий касалланиш семиотикаси. тана хароратини бошқариш болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси лектор: доцент ахрарова н.а. маърузанинг мақсади: талабаларнинг терини анатомо-физиологик хусусиятларини ўрганиш, тана хароратини бошқариш ва болаларда учрайдиган баъзи касалликларни семиотикаси билан таништириш. вазифалари: терининг анатомо-физиологик хусусиятлари. тана хароратини бошкариш ва уларда учрайдиган баъзи касалликларларнинг семиотикаси. болаларда терининг морфологик ва функционал хусусиятлари, тери ривожланишининг ахамияти. тери касалликлари семиотикаси ва уларни текширув усуллари. терининг вазифалари мухофаза вазифаси: организмни за...

This file contains 22 pages in PPT format (2.8 MB). To download "тери, тери ости ёғ қаватининг болалардаги анатомо-физиологик хусусиятлари ва асосий касалланиш семиотикаси. тана хароратини бошқариш", click the Telegram button on the left.