www технологияси. www мультимедиа имкониятлари. www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот

DOC 226,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404132438_51315.doc www технологияси. www мультимедиа имкониятлари. www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот. физика ва астрономия таълим тизимида ахборотларни йиқиш, қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган таълим муассасалари режа: 1. wwww алоқа тармоғи таснифи. 2. интернетда ишлаш асослари. 3. тўғридан-тўғри боғланишни. 4. slip ва ррр орқали боғланиш. 5. uucp ёрдамида боғланиш. unix операцион тизими. 6. интернет хизматига оид тушушунчалар. 7. url - интернетга мурожаат қилиш усули, 8. доменлар номи. 9. ўзбекистoн компьютер тармоқлари. 10. физика ва астрономия таълим тизимига доир таълим муассасалари ва давлат ташкилотларининг уй саҳифалари манзиллари. 11. замонавий таълим тушунчаси. 12. масофали ўқитиш тизими. 13. дарс жараёнида электрон ахборот воситаларидан фойдаланишни ташкил этиш. www — «жаҳон ўргимчак тури» алоқа тармоғи (қисқача world waib web) тизимида маълумотлар гиперматнли ҳужжатлар шаклида олинади. гиперматн бошқа матнли хужжатларга йўл кўрсатувчи матндир. бу эса бошқа матнларга (матнлар қайси мамлакатнинг серверида туришидан қатьи назар) тезда ўтиш имкониятини беради. матнлар би​лан бир қаторда www ҳужжатларида …
2
гилаб олишимиз керак. интернет тизимидан фойдаланиш учун энг аввало, бу ахбо​рот тармоғига уланиш лозим. қуйида бу тармоққа уланиш ва ундан фойдаланиш тартиб қоидаларини кўриб чиқамиз. компьютерлар бир-бири билан қандай боғланади, деган савол туғилиши мумкин. интернетга боғланишнинг бир нечта усули мавжуд. боғланиш турлари ўзаро имкониятлари ва маълумотларни узатиш тезлиги билан фарқланади. боғланиш имконияти ва тезлиги интернетдан фойдаланиш нархини белгилайди. сифат ва тезлик ошиши билан нарх кўтарилади. боғланиш турларини нархининг пасайиши тартибида қуйидагича келтириш мумкин: 1. тўгридан-тўгри боғланиш. 2. slip ва ррр ёрдамида боғланиш. 3. «чақирув» асосида боғланиш. 4. uucp ёрдамида боғланиш. бу усулларнинг мазмуни билан танишиб чиқамиз. тўғридан-тўғри боғланиш усули тармоқнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга имкон беради. бунда фойдаланувчи учун алоҳида тармоқ ажратилади ва буни провайдер таъмин​лайди. бундай боғланишда компьютерингиз сервер сифатида ишлайди ва бу боғланишнинг энг сифатли усули ҳисобланади. сиз сер​вер—компьютер ёрдамида маҳаллий тармоқдаги компьютерларни интернетга боғлашингиз мумкин. бунда маълумотларни узатиш тезлиги 10 мб/секундга тенг бўлади. тўғридан-тўғри боғланишни radio ethernet …
3
оддий телефон тармоғи ва модемдан фойдаланадиган интернет баённомадир. ррр — бу slip га ўхшаш ва ундан кейинроқ яратилган баённома. унинг имкониятлари slip га нисбатан кўпроқ. «чақирув» асосида боғланиш интернетга киришга имкон беради. бунда фойдаланувчи мантиқий ном ва парол ёрдамида интер​нетга тўғридан-тўғри кириб ишлаш имкониятига эга бўлади. бун​дай тармоқдан бир нечта фойдаланувчи фойдаланади ва шунинг учун тармоқнинг тезлиги сустроқ бўлади. интернет билан боғланиш давомида унинг имкониzтларидан мумкин қадар тўлароқ фойдаланиш лозим. чақирув буйича боғланишни ўрнатиш жуда оддийдир. бу усулнинг нархи камроқ бўлганлиги туфайли ундан фойдаланувчилар кўп. бу усулда хонадонлардаги компьютерларни ҳам интернетга улаш ва фойдаланиш қулай. «чақирув» асосида боғланишнинг сифатли усули isdn дир. isdn (integrated service digital network) — бу рақамли теле​фон тармоғидир. у одатдаги телефон тармоғидан маълумотларни узатиш тезлиги билан фарқ қилади. бу тезлик телефон тармоғига қараганда 4,5 баробар ошади ва 120 кбит/секундни ташкил этади. isdn нинг нархи бошқаларига нисбатан баланд. uucp ёрдамида боғланиш. unix операцион тизими uucp деб аталувчи …
4
эътиборни қаратиш мақсадга мувофик: • провайдер қандай тармоқдан фойдаланади; • қайси тармоқ билан маълумот алмашади, тармоқнинг маълумотни ўтказа олиш қобилияти; • электрон алоқа хизмати кўрсатилиши; • алоқа тезлиги ва сифати, модемга телефон қила олиш қобилияти, провайдер модеми тури; • боғланиш ва маълумотларни узатиш тезлиги; • техник хизмат кўрсатиш; • қўшимча хизматлар рўйхати ва уларнинг баҳоси. ушбу жиҳатлари билан сизга маъқул провайдерга компьютерингизни тармоққа улаш таклифи билан чиқасиз. республикамизда 1997 йилдан интернет хизматини кўрсатувчи қатор провайдерлар ўз ишини бошлаган. ҳозирги кунда 40 дан ортиқ провайдер 40000 дан кўпроқ фойдаланувчига хизмат кўрсатмоқда. бу компанияларнинг кўпчилиги фақат тошкентда (ҳозиргача) фаолият кўрсатяпти. бошқа вилоятларда ишлаётган компаниялар: uzpak, rossia — on — line (самарқанд, навои, андижон), simus (фаргона) ва бошқалар ҳам мавжуд. энди интернетга оид баъзи тушунчаларнинг мазмуни билан танишиб чиқамиз. мижоз — сервер ресурсларидан ва хизматидан фойдаланувчи компьютер ёки дастур. худди сервер каби бир компьютерда бир вақтда бир нечта мижоз ишл аши мумкин. шлюз …
5
. баъзан http, ftp ёки gopher туридаги ресурсларга мурожаат қилинганда, файлнинг тулиқ номи бир кия чизиқ билан тугалланади. бу аниқ файлга эмас, балки белгиланган каталог ичига мурожаат қилинганда содир бўлади. бу манзилга мурожаат қилинганда, ком​пьютер мазкур каталог ва файлга мос стандарт индексли файлни беради. http нинг стандарт индексли файли одатда index.html (ёки index.htm) деб аталади. фараз қилайлик, интернетда бирор саҳифани очиб кўрмоқчисиз. саҳифа манзилини киритасиз ва уни очасиз. қандай қилиб саҳифа бир неча дақиқада компьютерингиз экранида пайдо бўла​ди. бу саҳифаларни топиш учун сизнинг www кўриш дастурингиз url дан қандай фарқланади? сахифани топиш учун дастур провайдерда жойлашган домен номлари хизмати дастурлар мажмуидан фойдаланади. у dns деб аталади ва интернетни компьютерингизга ўрнатганда киритилади. netscape windows билан ишлаётганда сизнинг tcp/ip баённомангиз бу домен номини сиз​нинг серверингизга узатади. доменлар номи кўпинча com, edu ёки org билан тугайди. уларнинг оммавий тус олганларини мисол сифатида қуйида келтирамиз: соm — тижорат ташкилотлари учун ишлатилади; edu — ўқув …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"www технологияси. www мультимедиа имкониятлари. www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот" haqida

1404132438_51315.doc www технологияси. www мультимедиа имкониятлари. www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот. физика ва астрономия таълим тизимида ахборотларни йиқиш, қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган таълим муассасалари режа: 1. wwww алоқа тармоғи таснифи. 2. интернетда ишлаш асослари. 3. тўғридан-тўғри боғланишни. 4. slip ва ррр орқали боғланиш. 5. uucp ёрдамида боғланиш. unix операцион тизими. 6. интернет хизматига оид тушушунчалар. 7. url - интернетга мурожаат қилиш усули, 8. доменлар номи. 9. ўзбекистoн компьютер тармоқлари. 10. физика ва астрономия таълим тизимига доир таълим муассасалари ва давлат ташкилотларининг уй саҳифалари манзиллари. 11. замонавий таълим тушунчаси. 12. масофали ўқитиш тизими. 13. дарс жараёнида электрон ахборот воситаларидан фойдалан...

DOC format, 226,5 KB. "www технологияси. www мультимедиа имкониятлари. www орқали ахборот олишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.