delphi дастурлаш мухитининг ёрдам тизими

DOC 1,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404122120_50726.doc асосий тушунчалар асосий тушунчалар режа: 1. дастурий заҳираларга талаблар. 2. дастурлаш муҳити тузилиши. 3. дастурлаш муҳитининг асосий ташкил этувчилари. 4. delphi дастурлаш муҳитининг ёрдам тизими. дастурий заҳираларга талаблар. delphi бу юқори сифатга эга бўлган дастурлар яратиш воситасидир. delphiни юклаш учун камида 4mb тезкор хотирага эга бўлган 386 компьютер керак бўлади. лекин нормал ишлаш учун камида 8mb тезкор хотирага эга бўлган 66mhz ли 486dx компьютери тўғри келади.. delphiда яратилган унча катта бўлмаган дастурлар ихтиёрий компьютерда ишлай олади. бошқача қилиб айтганда уларга delphi муҳити учун зарур бўлган тезкор хотира ва процессор тезлиги талаб қилинмайди. дастурлаш муҳити тузилиши. delphi дастурлаш муҳитининг ташқи кўриниши windowsда кўриш мумкин бўлган бошқа дастурлаш муҳитлари кўринишидан фарқ қилади. масалан, borland pascal for windows 7.0, borland c++ 4.0, word for windows, program manager – буларнинг барчаси mdi дастурлари ҳисобланади ва delphiга ўхшамайди. mdi (multiple document interface) – битта асосий ойнанинг ичида бир нечта қуйи типдаги ойналарни бошқаришни билдиради. …
2
delphiда дастурчилар кўп вақтларини формалар дизайнери ва дастур матни муҳаррири орасида ўтиш билан ўтказадилар. сиз дастурлашни бошлашдан олдин шу икки муҳим элементни ажрата олишингизга ишонч ҳосил қилинг. формалар дизайнери 1-расмда, дастур матни муҳаррири 2-расмда келтирилган. 1-расм. формалар дизайнери. 2-расм. дастур матни муҳаррири delphiдаги формалар дизайнерининг тузилиши шу қадар оддийки, дастурнинг ташқи кўринишини яратиш болалар ўйинига ўхшаб кетади. формалар дизайнери дастлаб оддий бўш ойнадан иборат бўлади ва сиз уни кейинчалик компонетлар тўпламидан олинган объектлар билан тўлдиришингиз мумкин. формалар дизайнерининг муҳимлигига қарамасдан, дастурчилиарнинг кўп вақтлари дастур матни муҳарририда кечади. чунки бу ерда дастурнинг асосий коди (иш бажарувчи қисми) ёзилади. компонентлар тўплами сизга формалар дизайнерига ўрнатиш ва дастурнинг ташқи кўринишида иштирок этувчи объектларни танлаш учун хизмат қилади. компонентлар тўпламидан фойдаланиш учун аввал керакли объект устига сичқончани босинг ва сўнгра формалар дизайнерига сичқончани босиш билан танланган объектни формага қўйишингиз мумкин. 3- расм. компонентлар тўплами. компонентлар тўпламида объектлар гуруҳлар буйича алоҳида саҳифаларга бўлинган. тўпламда standard, …
3
ектори ёрдамида ўзгартириш мумкинлигини унутманг! 4-расм. объектлар инспектори. объектлар инспектори жорий объектнинг ҳаракатларини аниқлаш учун икки саҳифадан ташкил топган. биринчи саҳифа – хусусиятлар рўйхати бўлса, иккинчиси объектнинг ҳолатлари рўйхатидир. жорий объектнинг бирор томонини ўзгартириш керак бўлса, сиз албатта объектлар инспекторига мурожаат қилишингиз керак. мисол учун сиз tlabel элементининг номини ўзгартиришингиз, ёки унинг caption, left, top, height, ва width каби хусусиятлари ёрдамида жойлашишини ўзгартиришингиз мумкин. объектлар инспектори ойнасининг қуйи қисмидаги саҳифа номларидан объектларнинг хусусиятлари ва ҳолатлари ойнасига ўтиш мумкин. ҳолатлар саҳифаси дастур матни муҳаррири билан бевосита боғлиқ бўлиб, ундаги ҳолатларнинг ихтиёрийсига сичқончани икки марта боссак, объектнинг шу ҳолатига тегишли дастур сарлавҳаси муҳаррирда пайдо бўлади ва сизга шу ҳолатда бажариладиган ишларни дастур кўринишида ёзиш имконияти берилади. delphi бу имкониятини кейиноқ тўлиқ кўриб ўтамиз. delphi дастурлаш муҳитининг ёрдам тизими delphi муҳитининг охирги муҳим қисми бу ёрдам тизимидир (on-line help). бу воситага мурожаат қилиш учун аввал меню сатридан help сўнгра contents буйуғини танлаш керак. …
4
р ва белгилардан фарқли равишда аниқ сўзлар ишлатилади. speedbar бевосита менюниг қуйи қисмида, компонентлар тўпламидан чап томонда жойлашади. 6-расм: тезкор мурожаат тугмалари (speedbar) 7-расмда келтирилган расмлар муҳаррири windowsдаги paint дастури каби ишлайди. сиз бу объектга tools менюснинг image editor буйруғини танлаш билан мурожаат қилишингиз мумкин. 7-расм. расмлар муҳаррири энди дастурчилар delphiда кўп қўллайдиган элементлар билан танишиб ўтамиз. инструментал воситалар юқорида кўриб ўтилганлардан ташқари delphi таркибида яна бешта восита мавжуд. улар қуйидагилар: · ички дастур назоратчиси · ташқи дастур назоратчиси · буйруқ сатри компилятори · winsight · winspector бу воситаларнинг алоҳида гуруҳга булинганлиги уларнинг бошқаларидан кўра камроқ амамиятга молик эканлигида эмас, балки, улар дастурлаш жараёнида анча мавҳум техник вазифаларни бажаришидадир. delphiда кучли дастурчи бўлиш учун сиз delphi дастур назоратчиси қандай тузилганлигини билишингиз керак. назоратчи сизга ёзилган дастурни қадамба-қадам текшириш, бир мартада дастур матнининг бир қаторини бажариш ва дастурдаги узгарувчилар қийматларини алоҳида кўриш ойнаси (watch)да кузатиш имконини беради. юқорида санаб ўтилган беш …
5
акасиз фойдаланувчилардан бу тизимнинг мураккаб қисмларини яширишга мўлжалланган бўлсада, windows ҳолатларни бошқариш мумкин бўлган тизим саналади. delphi сизга windowsнинг ҳамма хабарларига жавоб бериш имкониятини беради. натижада, малакали фойдаланувчиларга winsight зарур бўлиб қолади. winspector эҳмнинг жорий ҳолатини матнли файлларга сақлаб қўйиш учун хизмат қилади; ва сиз бу файллар ёрдамида дастурнинг қайси қисми ишламаётганлигини ва нималарни ўзгартириш кераклигини билиб олишингиз мумкин. стандарт компонентлар компонентлар тўплами delphi дастурлаш муҳити билан танишишни давом эттирар эканмиз, компонентлар тўплами ҳақида гапиришга тўғри келади. компонентлар тўпламининг биринчи саҳифасида 14та объектлар жойлашган бўлиб, ҳамма дастурчилар албатта ушбу объектлардан фойдаланишган. чунки, жуда ҳам камчилик тугма, рўйхат, киритиш ойналари ва ҳо казолардан фойдаланмасдан дастур туза олади. бу объектларнинг барчаси windowsдаги сичқонча ва мулоқот ойнаси каби муҳимдир. 8-расм. стандарт компонентлар тўплами ҳар бир саҳифадаги компонентлар тўплами ва жойлашишини ўзгартириш мумкин. демак, сиз мавжуд компонентларни ўрнини ўзгартириш билан биргаликда уларнинг таркибига янгиларини қўшишингиз мумкин. delphiнинг стандарт компонентлари ва уларни ишлатиш ҳақидаги қисқача …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "delphi дастурлаш мухитининг ёрдам тизими"

1404122120_50726.doc асосий тушунчалар асосий тушунчалар режа: 1. дастурий заҳираларга талаблар. 2. дастурлаш муҳити тузилиши. 3. дастурлаш муҳитининг асосий ташкил этувчилари. 4. delphi дастурлаш муҳитининг ёрдам тизими. дастурий заҳираларга талаблар. delphi бу юқори сифатга эга бўлган дастурлар яратиш воситасидир. delphiни юклаш учун камида 4mb тезкор хотирага эга бўлган 386 компьютер керак бўлади. лекин нормал ишлаш учун камида 8mb тезкор хотирага эга бўлган 66mhz ли 486dx компьютери тўғри келади.. delphiда яратилган унча катта бўлмаган дастурлар ихтиёрий компьютерда ишлай олади. бошқача қилиб айтганда уларга delphi муҳити учун зарур бўлган тезкор хотира ва процессор тезлиги талаб қилинмайди. дастурлаш муҳити тузилиши. delphi дастурлаш муҳитининг ташқи кўриниши windowsда кўриш мумкин бў...

Формат DOC, 1,3 МБ. Чтобы скачать "delphi дастурлаш мухитининг ёрдам тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: delphi дастурлаш мухитининг ёрд… DOC Бесплатная загрузка Telegram