biznes rejalashtirish fanining tashkiliy reja va menedzhment qismi

PPTX 50 sahifa 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 50
презентация powerpoint мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт назарияси кафедраси бизнес режалаштириш фани phd. р.г.абдуллаева 10-мавзу. ташкилий режа ва менежмент 2-қисм режа ташкилий режанинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. бошқарувни ташкил этиш корхонанинг кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш. ташкилий режа, корхонанинг таклиф қилинган ташкилий-ҳуқуқий шакли, бизнес қайси шериклар билан уюштирилганлиги ва корхонанинг муваффақиятли ишлашини қандай ташкил этиш режалаштирилганлиги, ходимларнинг сифат ва миқдорий хусусиятлари, лойиҳани амалга ошириш жадвали кўрсатилган режадир. 1-режа. ташкилий режанинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. ташкилий режа, корхонанинг таклиф қилинган ташкилий-ҳуқуқий шакли, бизнес қайси шериклар билан уюштирилганлиги ва корхонанинг муваффақиятли ишлашини қандай ташкил этиш режалаштирилганлиги, ходимларнинг сифат ва миқдорий хусусиятлари, лойиҳани амалга ошириш жадвали кўрсатилган режадир. 1-режа. ташкилий режанинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. бошқарув тузилишини тузишда инсон омили муҳим аҳамиятга эга бўлади. шунинг учун фаолиятнинг бошланғич босқичиданоқ раҳбарлар ва мутахассисларнинг шахсий ва гурухли қизиқишлари, тажриба ва удумлари, малака ва ижтимоий-психологик тавсияномалари ҳисобга олиниши лозим. ташкилий тузилма ва менежмент бу …
2 / 50
динация таъминланиши, учинчидан эса, бошқарувни ташкил қилишда чуқур билимга эгалик ва самарадорлик таъминланиши лозим. ташкилий тузилмани шакллантиришда одатда қуйидаги масалалар ёритилади: асосий бошқарув лавозимлари ва бошқарув ходимларининг умумий сони бошқарув тизимининг иерархия босқичлари сони у ёки бу лавозимларга мутахассислар резюмесини тўплаш ва бошқарув командасини шакллантириш бошқарув командаси аъзолари ўртасида ролларни тақсимлаш ва ҳар бир команда аъзосининг функцияларини белгилаб олиш бошқарув командасининг ҳар бир аъзоси учун ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш бошқарув командаси аъзоларини ёллаш шартлари корхонанинг оптимал ташкилий тузилмасини шакллантиришда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур: команда аъзоларининг психологик жиҳатдан бир-бирига мос келишини таъминлаш команда ягона организм каби фаолият кўрсатиши лозим ҳар бир команда аъзоси жамоа олдига қўйилган мақсадни тўлиқ тушуни олиши лозим команда аъзоси ўз малакасини мунтазам ошириб бориши керак қонуний асосда корхона нуфузи ва фойдасини ўстириш учун барча зарур ишларни амалга ошириш керак бўлади ташкилий тузилишни тузишда яна бошқаришнинг самарали тузилишини асосий тамойиллари яъни қуйидагиларга диққатни жалб этиш талаб …
3 / 50
шқарув тажрибасининг етишмаслиги 18% тор мутахассислик 20% зиммага олинган мажбуриятларни бажарилмаслиги 3% алдаш 2% бахтсиз ходиса 1% 2-қисм. 3-режа. корхонанинг кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш бошқарувни ташкил қилиш, ташкилий тузилмани танлаш, бошқарув аппарати ва органларини шакллантириш – буларнинг барчаси корхонанинг кадрлар сиёсатига, кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланишга боғлиқ. кадрлар салоҳияти бу корхона ходимларининг корхона олдида турган ишлаб чиқариш, фан-техника ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш имконияти ва бир вақтнинг ўзида қобилияти ҳамдир. кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш корхонадан кадрлар билан ишлаш бўйича бир қатор тадбирларни талаб қилади, хусусан: кадрларни танлаш ва жойлаштириш мезон ва усулларини такомиллаштириш; ходимлар малакасини ошириш мақсадида кадрларни аттестациядан ўказиш; ходимларни корхонада ушлаб қолиш мақсадида иш ҳақи структурасини яхшилаш ҳамда рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини ривожлантириш; меҳнат фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни ходимларга етказиш; меҳнат шароитлари ва ташкил этилишини такомиллаштириш, яъни меҳнат сифатини ошириш; бошқа лавозимга ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш; жамоадаги …
4 / 50
ти самарадорлигини ошириш мақсадида уларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш меҳнат фаолиятини баҳолаш меҳнат фаолиятини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни ходимларга етказиш лавозимини ошириш, пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш ходимларни жавобгарлик даражаси кўпроқ ёки камроқ бўлган бошқа ишга ўтказиш усулларини ишлаб чиқиш, бошқа лавозим ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш, шунингдек, ишга ёллаш шартномасини бекор қилиш раҳбар кадрларни тайёрлаш, хизмат пиллапояси бўйлаб ҳаракатланишни бошқариш раҳбар кадрлар қобилиятларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш меҳнат муносабатлари жамоа шартномалари имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш; бандлик бандик бўйича бир хил имкониятларни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш (бандлик кафолатлари ва кадрлар қўнимсизлигининг пастлиги иқтисодий самарани оширади ва ходимларни меҳнат самарадорлигини оширишга ундайди). кадрлар таркиби сонини режалаштиришда қуйидагилар бошланғич маълумотлар ҳисобланади. . ишлаб чиқариш дастури штатлар рўйхати ташкилий-техник тадбирлар режаси кадрлар ҳаракатланиши кадрлар қўнимсизлиги иш вақти бюджети бундай таҳлил менежерларга кадрлар сиёсатини режалаштиришга имкон берибгина қолмай, балки имкониятли инвесторларга бизнес …
5 / 50
тор лавозимига тайинлашади. бизнес-режада сиз қайд этишингиз керак бўлган бошқа менежерлар: : асосий қарор қабул қилувчилар: президент, ижрочи директор, бўлим бошлиқлари; асосий ишлаб чиқариш ходимлари: бош операцион директор, завод менежери, техник директор; асосий технологик ходимлар: бош технолог, ахборотни бошқариш тизими бошлиғи, тизим маъмури; етакчи маркетинг ходимлари: маркетинг бўйича директор, савдо бўйича директор; кадрлар бўйича асосий менежерлар: персонал бўйича менеджер, персоналларни ўқитиш бўйича менеджер; тадқиқот ва ишланмалар раҳбари. асосий ходимларнинг шахсий хусусиятларини кўриб чиқишда қуйидаги саволларга жавоб бериш керак: улар аниқ лавозимни бажариш учун зарур бўлган кўникмаларга эгами? менежерлар ишда муваффақият қозонишганми? улар ўтмишдаги ва бизнесдаги хатолардан сабоқ олдиларми ва компаниянгизда ишлашда уларни ҳисобга олишадими? менежерларнинг шахсий фазилатлари жамоанинг самарали ишлашига ёрдам берадими? менежерларнинг назорат вазифалари борми? улар ҳақиқатан ҳам бўйсунувчиларни самарали бошқаришга ва рағбатлантиришга қодирми? менежмент жамоаси компания томонидан талаб қилинадиган бошқарув маҳоратига тўлиқ эгами? "кадрларни баҳолашнинг асосий шакли" қуйидаги параметрларга мувофиқ компаниянинг топ-менежерларининг фазилатларини тавсифлайди: тажриба. муваффақият. таълим. афзалликлар. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 50 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biznes rejalashtirish fanining tashkiliy reja va menedzhment qismi" haqida

презентация powerpoint мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети иқтисодиёт назарияси кафедраси бизнес режалаштириш фани phd. р.г.абдуллаева 10-мавзу. ташкилий режа ва менежмент 2-қисм режа ташкилий режанинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. бошқарувни ташкил этиш корхонанинг кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш. ташкилий режа, корхонанинг таклиф қилинган ташкилий-ҳуқуқий шакли, бизнес қайси шериклар билан уюштирилганлиги ва корхонанинг муваффақиятли ишлашини қандай ташкил этиш режалаштирилганлиги, ходимларнинг сифат ва миқдорий хусусиятлари, лойиҳани амалга ошириш жадвали кўрсатилган режадир. 1-режа. ташкилий режанинг мазмуни, мақсади ва вазифалари. ташкилий режа, корхонанинг таклиф қилинган ташкилий-ҳуқуқий шакли, бизнес қайси шериклар билан уюштирилганлиги ва корхонанинг мув...

Bu fayl PPTX formatida 50 sahifadan iborat (2,0 MB). "biznes rejalashtirish fanining tashkiliy reja va menedzhment qismi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biznes rejalashtirish fanining … PPTX 50 sahifa Bepul yuklash Telegram