kreditlashni tashkil etish asoslari

PPTX 101 pages 293.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 101
презентация powerpoint 8-мавзу. кредитлашни ташкил этиш асослари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. кредитлашни ташкил этишнинг назарий асослари 2. кредит муносабатларининг таркибий қисмлари. 3. тижорат банклари кредит сиёсати, мақсади ва вазифалари 4. тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва унинг аҳамияти . кредитлашни ташкил этиш асослари кредитлашни ташкил этишнинг назарий асослари иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва шу асосда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиб боришда айланма маблағлар муҳим ўрин тутади. ҳозирги кунда ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, пул муомаласини барқарорлаштириш асосида миллий пул бирлигини мустаҳкамлашнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уни такомиллаштиришдан иборат. ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш, хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа ресурслардан тўғри фойдаланиш, уларни ишлаб чиқаришда қўллаш, иқтисодлилик тамойилига риоя қилиш, материал харажатларини камайтириш, арзон, лекин сифатли материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. шуни таъкидлашимиз лозимки, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш аввалом бор айланма маблағлардан тўғри …
2 / 101
лар. кредитлар асосан мижознинг асосий ҳисоб-китоб ҳисобварағи жойлашган тижорат банки томонидан берилади. зарар кўриб ишлайдиган, ноликвид балансга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга кредит берилмайди, илгари берилган кредитлар эса белгиланган тартибда муддатидан илгари ундириб олинади. кредит ресурсларидан узоқ муддатли молиявий беқарорлик, хўжасизлик ва зарарларни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. банкларнинг қисқа муддатли кредитлари амал қилиш муддати 12 ойдан ошмайдиган ссуда бўлиб, унинг муддатининг узайтирилиши кредитланаётган тадбирларни ўтказиш муддати, уларнинг қопланиши ва бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. қисқа муддатли кредитлар бошқа кредит турларига нисбатан ликвидлироқ ҳисобланади. узоқ муддатли кредитлар бир йилдан ортиқ муддатга берилади. бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг асосий тури бўлиб банк кредити, яъни тижорат банклари томонидан бериладиган ҳар хил турдаги ва кўринишдаги кредитлар ҳисобланади. кредит муносабатлари юзага келиши учун унинг объектлари ва субъектлари бўлиши лозим. банк кредити соҳасидаги кредит муносабатларининг субъекти бўлиб, банклар ҳамда хўжалик субъектлари, аҳоли, давлат ва бошқа субъектлар ҳисобланиши мумкин. маълумки, кредитлаш жараёнида кредит муносабатларининг субъектлари бир …
3 / 101
кредитор сифатида фаолият кўрсатади. ўзбекистон республикасида хусусий, давлат, жамоа ва коллектив мулкчилигига асосланган корхона ва ташкилотлар тузилиши ҳамда фаолият кўрсатишига ҳуқуқий асослар яратилди. шу билан биргаликда, аралаш мулкчиликка асосланган корхоналар ҳам очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин бўлди. айниқса, ҳукумат томонидан хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш, акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш, уларни хусусийлаштириш ва банклар фаолиятини эркинлаштириш шароитида кредит муносабатлари субъектларининг кўлами ошиб бормоқда. юқоридагилардан келиб чиқиб, кредитлаш таркибини қуйидагича тасвирлаш мумкин: кредит муносабатларининг таркибий қисмлари. кредитлаш объекти – бу қарзга олинган пул ёки товар шаклидаги моддий бойликлардан иборат. уч базавий элемент (кредитлаш субъекти, объекти ва таъминоти) умумлашган ҳолда кредитлаш тизими сифатида ҳаракат қилади. лекин бошқа томондан ёндашадиган бўлсак, кредит таъминотсиз ҳам ажратилиши мумкин. масалан, обрўли ва халқаро бозорда ўз ўрнига эга бўлган фирма, жорий молиявий кийинчиликларга дуч келиб банк кредитига мурожаат этди. бунда банк иложи борича бу кредитни беришга ҳаракат қилади, чунки бундай мижозни йўқотиш банк учун фойдали эмас. …
4 / 101
р, фермерлар, микрофирмалар, ширкатлар, бирлашмалар; бошқа банклар; бошқа хўжаликлар хусусан ҳукумат корхоналари, қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва бошқалар бўлиши мумкин. ундан ташқари, қисқа муддатли кредитларни юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тадбиркорлар ҳам олишлари мумкин. юқоридаги субъектлар кредит олувчи сифатида фаролият кўрсатса, тижорат банклари ёки бошқа кредит муассасалари кредит берувчи субъект сифатида намоён бўлади. лекин шуни таъкидлаш керакки, банклар банклараро кредитларда қарз олувчи субъект сифатида ҳам фаолият кўрсатадилар. қишлоқ хўжалигида банклар деҳқончилик ва чорвачилик харажатлари; минерал ўғитлар, ёқилғи ва бошқа харажатларни кредитлашади. умуман олганда, қисқа муддатли кредитлар қуйидаги 3 та асосий объектни кредитлашга йўналтирилади: товар-моддий бойликлар. ишлаб чиқариш харажатлари. ҳисоб-китоблар учун зарур бўлган маблағлар. товар моддий бойликлар юқори салмоққа эга бўлган кредитлаш объекти ҳисобланади. у корхонанинг товар моддий бойликларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда мавсумий корхоналарда товар моддий бойликларни режадан ташқари қабул қилинганда, импорт маҳсулотлари келиб тушганда, уларни траспортировкаси билан боғлиқ харажатларни, савдо ва таъминот ташкилотларида товар захиралари юзага келганда …
5 / 101
ди. чакана товароборотга кредитлар банклар томонидан автомобиллар, электрмаиший жиҳозлар, мебеллар ва бошқа узоқ муддат ишлатиладиган товарларни кредитга сотиб олишга, дилерлар кредитга сотиш шартномасини имзолаганидан сўнг пайдо бўладиган дебиторлик қарзини молиялаштиришга берилади. бу каби кредитлашни дебиторлик қарзини сотиб олиш ёки факторинг деб ҳам изоҳлаш мумкин. кредитлар фирмаларнинг жорий эҳтиёжлари учун, айланма маблағларнинг айланишини таъминлаш учун, ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини таъминлаш учун тез пулга айланувчи активлари гарови остида, 12 ойгача бўлган муддатга берилади. таъминот сифатида одатда хом-ашё заҳиралари, товар-моддий захиралари, тайёр маҳсулот ва кўп ҳолларда дебиторлик қарзи ҳисобланади. бу турдаги кредитнинг кенг тарқалган шакли факторинг ҳисобланади. тижорат банклари фирмаларга унинг дебиторлик қарзининг 90 фоизи миқдорида кредит беради. ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар корхонанинг мол етказиб берувчилар билан бўладиган ҳисоб-китобларни амалга оширишда, аккредитив очишда, иш ҳақи бўйича давлат корхоналарига кредитлар беришда, ўзаро қарзларни кечишда кредитларга мурожаат этилади. узоқ муддатли кредитлар қуйидаги кредитлаш объектларига йўналтирилиши мумкин: ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун; ишлаб …

Want to read more?

Download all 101 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kreditlashni tashkil etish asoslari"

презентация powerpoint 8-мавзу. кредитлашни ташкил этиш асослари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. кредитлашни ташкил этишнинг назарий асослари 2. кредит муносабатларининг таркибий қисмлари. 3. тижорат банклари кредит сиёсати, мақсади ва вазифалари 4. тижорат банклари кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар ва унинг аҳамияти . кредитлашни ташкил этиш асослари кредитлашни ташкил этишнинг назарий асослари иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва шу асосда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиб боришда айланма маблағлар муҳим ўрин тутади. ҳозирги кунда ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, пул муомаласини барқарорлаштириш асосида миллий пул бирлигини мустаҳкамлашнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уни такомиллаштиришдан ибо...

This file contains 101 pages in PPTX format (293.5 KB). To download "kreditlashni tashkil etish asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: kreditlashni tashkil etish asos… PPTX 101 pages Free download Telegram